Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ХЎЖАЛИК МУНОСАБАТЛАРИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 146-модда; 2004 й., 19-сон, 222-модда, 25-сон, 288-модда; 2005 й., 10-11-сон, 73-модда; 2006 й., 6-7-сон, 33-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 5-сон, 36-модда, 43-сон, 456-модда, 52-сон, 560-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2013 й., 52-сон, 690-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 31-сон, 381-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш, шартнома мажбуриятларига риоя этилиши ва қурилишнинг пировард натижалари учун инвестиция жараёни қатнашчиларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сон, 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон ва 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорларини пудрат қурилиш ташкилотларини, айниқса паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган ташкилотларни хусусийлаштириш дастурларини бажариш юзасидан ишларнинг қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ҳукуматнинг юқорида қайд этилган қарорларида кўрсатиб ўтилган пудрат қурилиш ташкилотларини 2003-2004 йилларда хусусийлаштиришни тўлиқ тугалласинлар, улар негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этсинлар.
Паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган пудрат қурилиш ташкилотларини хусусийлаштиришда тегишли инвестиция мажбуриятлари мавжуд бўлган тақдирда объектларни қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериш кенг қўлланилсин.
Пудрат қурилиш ташкилотларини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
2. 2003-2004 йилларда тўлиқ хусусийлаштириладиган лойиҳалаштириш ва қидирув ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1-иловада кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотлари тўлиқ хусусийлаштирилишини ҳамда лойиҳа ишлари бозорида рақобат муҳити яратилишини таъминласинлар.
3. Қуйидагилар:
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, объектлар қурилишини марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошираётган вазирликлар ва идоралар 2004 йил 1 июлгача капитал қурилиш бўйича бюджет буюртмачиларининг фаолият кўрсатиб турган ҳудудий хизматларини (бошқармалар, бўлимлар, дирекцияларни) тугатсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланаётган объектлар қурилиши учун ягона буюртмачи хизматларини ташкил этсинлар.
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи ҳудудий хизматининг намунавий тузилмаси ва Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги намунавий низом 5 ва 6-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2004 йил 1 январдан бошлаб ягона буюртмачи хизматларининг штат жадваллари ва таъминотига харажатлар сметаси белгиланган тартибда мажбурий рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда лойиҳа-қидирув ишлари қийматини шартномавий жорий нархларда белгилашнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда объектлар қурилишининг умумий қийматидан лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг чекланган даражаларини белгиласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда:
пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат бюджетига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига тўловлар бўйича қарзлари (шу жумладан илгари кечиктирилган қарзлари)нинг 2003 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра тўловларни икки йил муддатга кечиктирган ҳолда, улар бўйича бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга жорий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинги икки йил мобайнида ушбу қарзларни ҳар ойлик тенг улушлар билан босқичма-босқич қайтариш йўли билан таркибини ўзгартиришни расмийлаштирсинлар;
пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат бюджетига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига муддати ўтказиб юборилган тўловлари бўйича пеня ва жарималарни 2003 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра ҳисобдан чиқарсинлар.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар натижасида бўшайдиган маблағлар пудрат қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
7. 2006 йил 1 январгача бўлган даврда пудрат қурилиш ташкилотларининг улар томонидан қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган маблағлари даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базадан чиқарилиши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда пудрат қурилиш ташкилотларига солиқ солиш бўйича кўрсатиб ўтилган имтиёзни қўллаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда 2004 йилдан бошлаб пудрат қурилиш ташкилотларининг маҳаллий бошқарув органлари балансига берилган ижтимоий соҳа муассасалари таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш учун уларга маблағларни назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 сентябрь,
395-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
1-ИЛОВА
2003-2004 йилларда тўлиқ хусусийлаштириладиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.

т/р

т/р

Лойиҳа-қидирув
ташкилотларининг номи

жойлашган жойи

Давлат активлари, шу жумладан сотишга тавсия қилинаётган давлат улуши(%)

1

2

3

4

5

Олмалиқ кон-металлургия комбинати

1 1 «Ўзрангметлойиҳа АЖ Тошкент шаҳри 25

«Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни

2 1 СредазНИПИпромтехнология Тошкент шаҳри 100

«Ўзкимёсаноат» компанияси

3 1 «ТКБ АТ Химатек» АЖ Чирчиқ шаҳри 10
4 2 «ЎзНИИхимпроект» АЖ Тошкент шаҳри 98

«Махсусқотишма» республика ташкилоти

5 1 «Ранглиметэлектрлойиҳа» МЧЖ Тошкент шаҳри 100

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси

7 1 «ЎзЛИТИнефтгаз» Тошкент шаҳри 79
10 4 «Урганчтрансгаз» шўъба корхонасининг лойиҳалаштириш бюроси Урганч шаҳри 100
11 5 «ИГИРНИГМ» АЖ Тошкент шаҳри 90,4

«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси

13 2 «Қишлоқэнерголойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 90
15 4 «Средазэнергосетьпроект» АЖ Тошкент шаҳри 25

«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси

16 1 «Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа АЖ Тошкент шаҳри 25

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

18 2 «Ўздавсувлойиҳа» институти Тошкент шаҳри 100
19 3 «Ўзгипромелиоводхоз» институти Тошкент шаҳри 100
20 4 «Ўзгипроводпром» институти Тошкент шаҳри 100

«Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси

21 1 «Донлойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 100

Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

22 1 «Алоқаинвест» АЖ Тошкент шаҳри 30

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

23 1 «Ўздавтиблойиҳа» институти Тошкент шаҳри 100

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

24 1 «Ўзўқувлойиҳа» институти Тошкент шаҳри 100
Маданият ишлари вазирлиги
25 1 «Таъмиршунослик» АЖ Тошкент шаҳри 25
26 2 «Ўзбекмузейшунослик» ИИЧМ Тошкент шаҳри 100

Халқ таълими вазирлиги

27 1 «Ўздавлаттаълимлойиҳақурилиш» институти Тошкент шаҳри 100

Матбуот ва ахборот агентлиги

28 1 «Ўздавматбуот» институти Тошкент шаҳри 100

«Давархитектқурилиш» қўмитаси

29 1 «ЎзЛИТТИ» АЖ Тошкент шаҳри 25
30 2 «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» АЖ Тошкент шаҳри 25
32 4 «Ўзпўлатқурилмалойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 25
33 5 «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 25
34 6 «ЗПЛИТИ» АЖ Тошкент шаҳри 90
35 7 «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ Тошкент шаҳри 25
36 8 Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг лойиҳалаш бўлими Тошкент шаҳри 100

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

37 1 «Ўзбеккоммунлойиҳа» институти Тошкент шаҳри 100
38 2 «Ўзгазлойиҳа» лойиҳалаштириш институти, шу жумладан филиаллар: Тошкент шаҳри 100
39 3 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Қорақалпоғистон республика филиали Нукус шаҳри 100
40 4 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Андижон вилоят ишлаб чиқариш бўлими Андижон шаҳри 100
41 5 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Бухоро вилоят ишлаб чиқариш бўлими Бухоро шаҳри 100
42 6 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Қашқадарё вилоят ишлаб чиқариш бўлими Қарши шаҳри 100
43 7 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Навоий вилоят ишлаб чиқариш бўлими Навоий шаҳри 100
44 8 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Наманган вилоят ишлаб чиқариш бўлими Наманган шаҳри 100
45 9 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Самарқанд вилоят ишлаб-чиқариш бўлими Самарқанд шаҳри 100
46 10 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Сирдарё вилоят ишлаб чиқариш бўлими Гулистон шаҳри 100
47 11 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Сурхондарё вилоят комплекс лойиҳалаштириш бўлими Термиз шаҳри 100
48 12 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Фарғона вилоят ишлаб-чиқариш бўлими Қўқон шаҳри 100
49 13 «Ўзгазлойиҳа» институтининг Хива вилоят ишлаб-чиқариш бўлими Урганч шаҳри 100
50 14 «Таъмирлойиҳа» лойиҳалаштириш институтининг зонал филиали, шу жумладан филиаллар: Тошкент шаҳри 100
51 15 «Таъмирлойиҳа» институтининг Андижон филиали Андижон шаҳри 100
52 16 «Таъмирлойиҳа» институтининг Жиззах филиали Жиззах шаҳри 100
53 17 «Таъмирлойиҳа» институтининг Қашқадарё филиали Қарши шаҳри 100
54 18 «Таъмирлойиҳа» институтининг Қарши комплекс лойиҳалаштириш бўлими Қарши шаҳри 100
55 19 «Таъмирлойиҳа» институтининг лойиҳалаштириш бюроси Наманган шаҳри 100
57 21 «Таъмирлойиҳа» институтининг комплекс лойиҳалаштириш бўлими Самарқанд шаҳри 100
58 22 «Таъмирлойиҳа» институтининг зонал филиали Урганч шаҳри 100

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси

59 1 «Тоштемирйўллойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 25

Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси

60 1 «Боштранслойиҳа» МЧЖ Тошкент шаҳри 100

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси

61 1 «ТошқурилишматериаллариЛИТИ» АЖ Тошкент шаҳри 25

«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси

62 1 «Йўл-лойиҳа» давлат бюроси Тошкент шаҳри 100
63 2 «Аква сервис» унитар корхонаси Тошкент шаҳри 100
64 3 «Сифатлитаълим» Ўқув-лойиҳа институтининг шўъба корхонаси Тошкент шаҳри 100
65 4 «Ўзйўллойиҳа» институти Тошкент шаҳри 100
66 5 «Ўзавтойўл» компаниясининг лойиҳалаштириш экспедицияси Қарши шаҳри 100
67 6 «Қашқадарёйўллойиҳа» экспедициясининг лойиҳалаштириш гуруҳи Қарши шаҳри 100
68 7 «Сирдарёйўллойиҳа» институти Гулистон шаҳри 100
69 8 Йўлларни лойиҳалаштириш экспедицияси, Гулистон шаҳри Гулистон шаҳри 100
70 9 «Наманганйўллойиҳа» институти Наманган шаҳри 100
72 11 «Андижонйўллойиҳа» институти Андижон шаҳри 100

«Маиший хизмат маркази» ОАЖ

73 1 «Техмаишийлойиҳа» ОАЖ Тошкент шаҳри 100

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

74 1 «Тошуйжойлойиҳа» АЖ Тошкент шаҳри 100
75 2 «Тошгипрогор» АЖ Тошкент шаҳри 18
76 3 «Тошкентбошпланлити» давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳри 100

Бошқалар

78 1 «Қорақалпоқархдизайнлойиҳа» АЖ Нукус шаҳри 100
79 2 «Андижонфуқаролойиҳа» АЖ Андижон шаҳри 25
80 3 «Бухоровилоятлойиҳа» АЖ Бухоро шаҳри 50
81 4 «Ўзгипроводстрой Қаршилойиҳа» АЖ Қарши шаҳри 25
88 11 «Темирйўлиншооттаъмир» ОАЖ лойиҳалаштириш гуруҳи Фарғона шаҳри 100
89 12 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Якка тартибда уй-жой қурилишини лойиҳалаштириш идораси Нукус шаҳри 100
91 14 Бухоро вилояти Якка тартибда уй-жой қурилишини лойиҳалаштириш гуруҳи Бухоро шаҳри 100
92 15 Жиззах вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси Жиззах шаҳри 100
94 17 Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи Тошкент шаҳри 100
95 18 Паркент тумани «Меъмор» фирмаси Паркент шаҳри 100
97 20 «Фарғонафуқаролойиҳа» институти Фарғона шаҳри 100
98 21 «Гипрограждансельстрой» институти Термиз шаҳри 100
99 22 Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи Термиз шаҳри 100
100 23 Сирдарё вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш-лойиҳалаштириш бошқармаси Гулистон шаҳри 100
101 24 Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги «Хиц-ГУАС» маркази Самарқанд шаҳри 100
102 25 Наманган вилояти Якка тартибда уй-жой қурилиши бошқармаси ҳузуридаги кичик корхона Наманган шаҳри 100
103 26 Косонсой тумани архитектура бўлимининг лойиҳалаштириш гуруҳи Наманган шаҳри 100
104 27 «Самтиблойиҳа» лойиҳалаштириш устахонаси Самарқанд шаҳри 100
105 28 Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш бюроси Самарқанд шаҳри 100
106 29 «Ўзқишлоққурилишлойиҳа» Самарқанд шаҳри 100
107 30 Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи Самарқанд шаҳри 100
108 31 Архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳузуридаги лойиҳалаштириш гуруҳи Қарши шаҳри 100
109 32 «Вилхўжлойиҳа» институти Қарши шаҳри 100
111 34 «Ўздавқишлоқлойиҳа» институтининг Қарши филиали Қарши шаҳри 100
112 35 Китоб тумани архитектура ва қурилиш бошқармасининг архитектура-режалаштириш бюроси Китоб шаҳри 100
113 36 Архитектура ва қурилиш бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси Навоий шаҳри 100
114 37 Навоий вилояти Архитектура ва қурилиш бошқармасининг лойиҳалаштириш бюроси Навоий шаҳри 100
115 38 «Наманганинвестлойиҳа» институти Наманган шаҳри 100
116 39 «Наманганархитектқурилиш» институти Наманган шаҳри 100
117 40 «Фарғонаагролойиҳа» Фарғона шаҳри 100
118 41 «Меъморқурилишлойиҳа» Самарқанд шаҳри 100
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1049-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
2-ИЛОВА
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом объектларни, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриладиган, марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган объектлар қурилишини ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги марказлаштирилган манбаларга жорий этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ажратмалар;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари);
Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар.
3. Ушбу Низом буюртмачи ва пудратчининг келишувига кўра инвестиция лойиҳасини ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган маблағ билан таъминлашнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга оширишда қўлланилиши мумкин.
4. Капитал қўйилмаларни қайтариш асосида бюджет ажратмалари ҳисобидан ажратишда қарз маблағларини қайтариш механизми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, маблағ билан таъминловчи банк муассасаси ва буюртмачи ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солиб борилади.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
маблағ билан таъминловчи орган:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджетдан ажратмалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари (Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда — Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари);
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
давлат бюджети таркибида жамланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари бўйича (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари) — жамғармаларнинг тегишли тасарруфчилари;
Ҳукумат қарорларида белгиланган бошқа манбалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган инвестиция кредитлари бундан мустасно — ушбу манбаларнинг тасарруфчилари;
қурилишларнинг аниқ рўйхати — объектлар рўйхатини, шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан ажратилган лимитлар доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат;
қурилишнинг титул рўйхати — қурилишнинг бутун даврига капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат;
лойиҳаловчи — лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун танлов асосида танлаб олинган ташкилот;
етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) — танлов асосида танлаб олинган қурилиш индустрияси корхонаси, тайёрловчи завод ёки моддий-техника ресурсларини, шу жумладан лойиҳани амалга оширишда фойдаланиладиган технология ва муҳандислик асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи жисмоний шахс;
лойиҳа — тармоқ тузилмаларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси, шунингдек муҳандислик изланишлари ва корхоналар, иншоотларни жойлаштиришнинг вариантли ишланмалари, унинг лойиҳа қуввати ва бошқа техник кўрсаткичлари асосида тузилган минтақалар бўйича ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаси таркибида бажарилган зарур ҳисоб-китоблар билан биргаликда материаллар туркуми. Капитал қурилиш лойиҳасида қуйидаги асосий масалалар ҳал этилади: хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг транспорт оқимлари схемаси, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришнинг ихтисослаштирилиши ва кооперацияси, иқтисодиётнинг турдош тармоқлари билан алоқалар, ишлаб чиқаришнинг ҳисоб-китоби ва уни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни кадрлар билан таъминлаш, қурилиш учун ажратилган ер участкасидан оқилона фойдаланиш, бинолар ва иншоотларнинг ҳажмли–режалаштириш, архитектура ва конструктив ечимлари, атроф муҳит муҳофазаси, издан чиққан ерларни тиклаш (рекультивация) ва ер қаъри муҳофазаси, қувватларни ўзлаштириш;
иш ҳужжатлари — алоҳида бинолар ва иншоотларга ҳамда иш турларига иш чизмалари комплекти. Мураккаб объектлар бўйича иш ҳужжатларини тузишда лойиҳа материалларини аниқлаштирувчи қўшимча ишлар амалга оширилади. Уларга иш чизмалари умуман бинога ва иншоотга ишлаб чиқилади. Иш ҳужжатларида меҳнат сарфи ва асосий қурилиш материалларига харажатлар ўзгаришининг ҳисоб-китоби келтирилган бўлиши, ихтисослаштириш тузилиши, асбоб-ускуналар ва буюмларнинг тегишли турларига эса – ўлчам схемалари тузилиши, бино ва иншоотга қурилиш иш чизмаларининг паспорти тузилиши керак. Иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳаловчига якка тартибда тайёрланадиган буюртма қилинадиган асбоб-ускуналар ва импорт асбоб-ускуналар бўйича бирламчи маълумотлар берилади.
II. Шартномалар тузиш тартиби ва шартлари
6. Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга (кейинги ўринларда матнда капитал қурилиш деб юритилади) тузилади.
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилади.
7. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қурилишига шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот буюртмачи ҳисобланади.
8. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қурилишига шартнома бўйича пудратчилар танлов савдолари шартларига ва тузилган шартномага мувофиқ ишлар бажарилишини таъминлашга қодир бўлган юридик шахслар бўлишлари мумкин.
Зарурат бўлганда қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қуриш шартномаси бўйича пудратчилар бўлиши мумкин.
9. Буюртмачи ва пудратчи, бош пудратчи ва субпудратчилар, лойиҳа ташкилотлари ва асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз фақат шартнома асосида қурилади.
Бунда ҳам моддий-техника ресурсларини ўзаро берган ҳолда, ҳам улар берилмаган ҳолда субпудрат ташкилотлар томонидан ишларнинг бажарилиши битта объект қурилиши доирасида воситачининг иши ҳамда моддий-техника ресурсларини ташқарига реализация қилиш, деб ҳисобланмайди.
10. Пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн кун муддатда тузилади.
11. Танлов савдолари шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йилларга ишларнинг қолдиқ ҳажми қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши асосий бош шартномага илова қилинадиган қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
12. Шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки лойиҳанинг ўзгартирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
13. Шартнома бекор қилинган тақдирда барча харажатлар ва зарарлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда қопланади.
14. Шартнома тузишда буюртмачи ва пудратчи алоҳида шартлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ унда бошқа мажбуриятларни ҳам назарда тутишга ҳақлидир.
15. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш бош пудратчи томонидан танлов савдолари натижалари бўйича тузилган бош шартнома бўйича мажбуриятлар сақланиб қолиниши шарти билан мустақил амалга оширилади.
16. Объектлар қурилишига шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ кафиллик, кафолат шаклида ва бошқа шаклларда таъминланади.
17. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
III. Томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
18. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
ер участкасини танлаш ва ажратиш, бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг, иш ҳужжатларининг (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов ҳужжатларининг тасдиқланадиган қисмини келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш;
лойиҳаловчи ва пудратчини (бош пудратчини) танлов савдолари орқали танлаш;
ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари билан биргаликда шартномалар тузиш;
қурилиш объектини давлат архитектура-қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказиш;
пудратчига қуриш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни бериш;
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни кўчириш;
молиялаштириш, пудратчи томонидан қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартномада қайд этилган бошқа функцияларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
техник кузатиш ва объект қурилиши устидан техник назорат қилиш;
қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш;
кафолатли даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши устидан назорат қилиш.
Буюртмачи қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
19. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:
иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва унинг технология қисмини буюртмачи билан келишган ҳолда қурилиш жараёнида (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) уни эксперт кузатиш;
иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлиқликда ҳажмлар ва муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;
ишларни бажариш жадвалига мувофиқ ҳамда белгиланган стандартларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш;
шартномага мувофиқ қурилишни асбоб-ускуналар, конструкциялар ва қурилиш материаллари билан бутлаш;
лойиҳа ечимларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
объектнинг ижроия ҳужжатларини, шу жумладан сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотга мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни тузиш ва буюртмачига бериш;
тасдиқланган лойиҳаларга, бошқа талабларга ва шартнома мажбуриятларига мувофиқ объектни буюртмачига топшириш.
Пудратчи қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
20. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифаларни аниқ тақсимлаш, шунингдек уларнинг мулкий жавобгарлиги даражаси қонун ҳужжатларига ва танлов савдоси шартларига мувофиқ аниқ бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.
21. Объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларининг хулосаси асосида буюртмачи томонидан таъминланади.
22. Буюртмачи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
ишларни бажаришга бирламчи–рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши кечиктирилганлиги;
геодезия — бўлиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;
қурилиши тугалланган объект, унинг айрим навбатлари, ишга тушириш комплекси, бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқаришга тайёрланган маҳсулотлар ёки хизматлар шартнома шартларига мувофиқ қабул қилиб олиниши асоссиз равишда кечиктирилганлиги;
шартномага мувофиқ ўз вақтида маблағ билан таъминланмаганлиги, бажарилган ишлар тасдиқланмаганлиги ва уларга ҳақ тўланмаганлиги;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлги учун пудратчи олдида мулкий жавоб беради.
23. Пудратчи қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
иш ҳужжатлари сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);
қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;
объект, унинг навбати, босқичи қурилиши ўз вақтида тугалланмаганлиги;
буюртмачи билан тузилган шартномалар бўйича монтаж ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов савдолари шартларида назарда тутилган бўлса);
буюртмачи билан тузилган шартномага илова қилинган алоҳида шартларда белгиланган ерларни рекультивация қилиш бўйича ишлар муддатлари ва ҳажмларининг бузилганлиги;
қурилиш жараёнида ёки оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назорати ва назорат органлари томонидан аниқланган ишлар ва конструкцияларда йўл қўйилган чала ишлар ва нуқсонларни бартараф этиш кечикканлиги;
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун буюртмачи олдида мулкий жавоб беради.
24. Иш пудратчи томонидан пудрат шартномасидан четга чиқиб ёки бошқа нуқсонлари бўлган ҳолда бажарилган ҳолларда буюртмачи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, ўз хоҳишига кўра пудратчидан:
нуқсонлар оқилона муддатда қоплашсиз бартараф этилишини;
иш учун белгиланган нарх мутаносиб миқдорда камайтирилишини;
агар нуқсонларни бартараф этиш юзасидан буюртмачининг ҳуқуқи шартномада назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
25. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаган ҳолда ишни қайтадан текин бажаришга ҳақлидир.
26. Агар пудратчи нуқсонларни томонлар томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаса, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонни бартараф этиш ишлари қийматини ундириб олган ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги учун кўрилган зарар қопланган ҳолда нуқсонни пудратчи ҳисобидан ўз кучлари билан бартараф этишга ҳақлидир.
27. Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўланмаган тақдирда шартномага мувофиқ айбдор томон бошқа томонга қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда неустойка тўлайди.
28. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур Низомда назарда тутилган санкциялардан ташқари уларни бузган томон бошқа томонга у томонидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланишида ифодаланадиган амалдаги зарарларни неустойка (жарима, пеня) билан қопланмаган суммада қоплайди.
29. Неустойка (жарима, пеня) тўланиши, шунингдек мажбуриятлар зарур даражада бажарилмаганлиги учун зарарлар қопланиши томонларни шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан озод этмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
30. Буюртмачи пудратчининг айби билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлган тақдирда, пудратчининг кафили (у мавжуд бўлган тақдирда) буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ объект қурилишини қурилиш тўлиқ тамом бўлгунгача давом эттириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши ёхуд унга берилган кафолатдан келиб чиқувчи молиявий мажбуриятларни бажариши мумкин.
Кафил ишни ўз кучлари билан тамомлаши ёки ўз хоҳишига кўра исталган пудратчини жалб этган ҳолда тамомлаши мумкин.
IV. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш
31. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларини назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.
32. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда буюртмачи ва пудратчи қатнашчилар ҳисобланади.
33. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган янги қурилишда, ишлаб турган корхонани кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан жиҳозлашда мажбурий ҳисобланади.
34. Лойиҳаларни бошқа манбалар ҳисобига амалга оширишда объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов савдолари шартларига қараб қўлланилиши мумкин.
35. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун пудратчи субпудратчи ташкилотларни жалб этиши мумкин, уларга нисбатан пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.
36. Қурилишни қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган материаллар, конструкциялар ва буюмлар билан, шунингдек барча намунавий асбоб-ускуналар ва аппаратлар, ностандартлаштирилган, технологик ва энергетика асбоб-ускуналари билан, шу жумладан махсус материаллар билан таъминлаш пудратчининг вазифаси ҳисобланади.
37. Пудратчи шартномада белгиланган кафолатли даврда объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавоб беради.
38. Фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда объектни маблағ билан таъминлаш маблағ билан таъминлаш жадвалига мувофиқ буюртмачининг аванси (30 фоизгача), жорий маблағ билан таъминлаш (аванс бериш ҳисобга олинган ҳолда 50 фоизгача), пудратчининг ўз маблағлари ва банкнинг кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш буюртмачи томонидан қурилиш тамом бўлгандан ва объект фойдаланишга топширилганидан кейин амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 майдаги 226-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 222-модда)
40. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади ва унинг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.
V. Инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлаш
41. Инвестиция лойиҳасини марказлаштирилган манбалар ҳисобига маблағ билан таъминлаш ҳар қайси объект бўйича ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасига қатъий амал қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати ва қурилишларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган титул рўйхати асосида амалга оширилади.
42. Белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати капитал қўйилмаларнинг тасдиқланган лимитига мувофиқ объектлар қурилишининг аниқ рўйхатида назарда тутилган қурилиш учун банкларнинг кредитларини жалб этишда пудратчи учун асос бўлиб ҳисобланади.
43. Ажратилган маблағлардан буюртмачи томонидан қурилишларнинг титул рўйхатида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Маблағ билан таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка (ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари) қуйидагилар тақдим этилади:
(44-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати);
қурилишнинг титул рўйхати;
буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;
қурилиш-монтаж ишларини бажаришга «Давархитектқурилиш» қўмитасининг рухсати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
45. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) қурилиши янгидан бошланаётган тайёр ҳолда фойдаланишга топшириладиган объектларни қуришда:
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ажратилган аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар чоракда жорий молиялаштириш;
(45-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизини тўлаш;
(45-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
б) объектларни шартнома асосида қуришда (2002 йилга ўтувчи объектлар, объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари): жорий ойма-ой молиялаштириш ишларнинг амалда бажарилишидан келиб чиқиб 5 фоиз миқдоридаги қолган қисмини шартномада қайд этилган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин, бироқ молиявий йил тамом бўлишидан кечикмай тўлаган ҳолда объект қийматининг камида 95 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Тасдиқланадиган лимитлар доирасида алоҳида объектларни маблағ билан таъминлаш Йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш томонидан тасдиқланган алоҳида схемалар бўйича амалга оширилиши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини кредитлашда қуйидагилар тижорат банкининг кредит ресурслари манбалари ҳисобланади:
тасдиқланган Инвестиция дастури бўйича капитал қўйилмаларни молиялаштириш лимити доирасида марказлаштирилган манбалардан маблағларнинг (аванс тўлангандан ва 50 фоиз миқдорида жорий молиялаштирилгандан кейин) пудрат қурилиш ташкилотининг асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи бош банкка вақтинчалик асосида ойма-ой бериладиган қолган қисми;
хизмат кўрсатувчи банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинадиган маблағлари.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 майдаги 226-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 222-модда)
48. Маблағ билан таъминловчи органга буюртмачи томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ мўлжалли рўйхати);
қурилишнинг титул рўйхати;
буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан пудрат ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк (ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари) реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар.
(48-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
49. Маблағ билан таъминловчи орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга оширади.
50. Хизмат кўрсатувчи банк билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртмачига ҳар қайси қурилиш объекти бўйича «талаб қилиб олинадиган» алоҳида иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари (кейинги ўринларда молиялаштириш ҳисоб рақамлари деб аталади) очилади. Молиялаштириш ҳисоб рақамларидан буюртмачи таъминоти бўйича харажатларга маблағ тўланишига йўл қўйилмайди.
51. Буюртмачи таъминотига харажатлар ҳар ойда, алоҳида депозит ҳисоб рақамидан белгиланган тартибда тасдиқланган ва молиялаштирувчи органлар томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
52. Пудрат ташкилотларининг танлов савдоларида иштирокини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан, агар уларнинг ўз айланма маблағлари объект бўйича ишлар қийматининг 20 фоизидан камни ташкил этган тақдирда, қурилиш давомида айланма маблағларнинг етишмаётган қисмини белгиланган миқдоргача тўлдириш учун кредит ажратиш тўғрисида кафиллик берилиши мумкин.
53. Танлов савдолари пудрат ташкилоти томонидан ютиб чиқилган тақдирда унга кафолат берган тижорат банклари ушбу ташкилотларга қурилишнинг бутун даврида уларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида объектни ишга тушириш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун объект қийматининг 20 фоизигача бўлган миқдорда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит беради.
Пудрат ташкилотига кредит бериш учун банк томонидан буюртмачини молиялаштириш ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси асосида қурилишнинг ҳар бир объектига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очилади.
54. Кредит ва фоиз ставкалари миқдорлари, кредитни қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш муддатлари ва тартиби банк билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.
55. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан молиялаштириш ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш буюртмачи томонидан тўлов топшириғи тақдим этилгандан кейинги кун бошланишидан кечикмай амалга оширилади.
56. Хизмат кўрсатувчи банк қонун ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.
57. Буюртмачи тўлов топшириқлари қурилишнинг титул рўйхатига қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради.
58. Тўлов топшириқномасига бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги «маълумотнома — счёт-фактура» илова қилинади.
Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда жорий маблағ билан таъминлаш ишларни бажариш ва маблағ билан таъминлаш жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.
59. Аванс тўлови пудрат ташкилотининг хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
60. Молиялаштириш ҳисоб рақамидан қурилишнинг титул рўйхатига ва унда кўрсатилган капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишларига мувофиқ бўлмаган тўловларни амалга ошириш тақиқланади.
61. Жорий маблағ билан таъминлаш маблағ билан таъминловчи орган томонидан амалда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ҳисобга олинган ҳолда ҳар ойда 20-кундан кечикмай амалга оширилади.
VI. Ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби
62. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш қатнашчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
63. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай, буюртмачилар томонидан молия органига мазкур Низомга мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга белгиланган шакл бўйича марказлаштирилган капитал қўйилмалардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этилади.
64. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда буюртмачи томонидан молия органига маблағ билан таъминлаш жадвалига мувофиқ қийматининг 50 фоизи доирасида объект қурилишига аванс бериш ва жорий маблағ билан таъминлаш учун маблағ ажратишга буюртманома тақдим этилади.
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга оширилаётган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш схемаси илова қилинади.
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни
ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш
тартиби тўғрисидаги
Низомга
ИЛОВА
Марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган капитал қурилишни молиялаштириш ва кредитлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлари

Масъуллар

1-босқич

Тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ буюртмачилар қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини, келгуси йиллар лойиҳалаш ишларининг аниқ рўйхатларини белгиланган тартибда келишиб оладилар ва тасдиқлайдилар

10 январгача Буюртмачилар, пудратчилар
2-босқич

Хизмат кўрсатувчи банкда молиялаштириш бошланади

январь Буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар
3-босқич

Йилнинг дастлабки икки ойида тенг улушларда ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс ажратилади

январь-февраль Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар
4-босқич

Объект молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ берилган аванс ҳисобга олинган ҳолда объект қийматининг 50 фоизига миқдорда жорий молиялаштирилади

молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар
5-босқич

Пудратчи томонидан қурилиш объекти қийматининг қолган 50 фоизини молиялаштириш учун хизмат кўрсатувчи банкда кредит расмийлаштирилади

молиялаштириш ва ишларни бажариш жадвалларига мувофиқ Пудратчилар, хизмат кўрсатувчи банклар
6-босқич

Қурилиш объекти қийматининг 45 фоизи миқдорида ҳақ тўланади

объект қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар
7-босқич

Қурилиш объекти қийматининг 5 фоизи миқдорида ҳақ тўланади

кафолатли муддат тугагандан кейин Молиялаштирувчи органлар, буюртмачилар, хизмат кўрсатувчи банклар
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
3-ИЛОВА
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси
200__ йил « ___ » __________

Кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритиладиган ___________________________________
_____________________________________________________________________________
(буюртмачининг номи)

номидан_______________________________________________________________________
асосида иш кўрувчи (устав, низом, ишончнома)

______________________________________________________________________________
бир томондан ва (раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

кейинги ўринларда «Пудратчи» деб юритиладиган _____________________________________
(юридик шахснинг номи)

номидан _____________________________________________________________________
(устав, низом, ишончнома)

асосида иш кўрувчи _____________________________________________________________
(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
иккинчи томондан_____________________________________________________________
(объектнинг номи)

объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир мазкур пудрат шартномасини туздилар.
I. Тарифлар
1. Мазкур шартномада қуйидаги тарифлар қўлланилади:
ижро ҳужжатлари – натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;
қурилиш майдони – мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;
вақтинчалик иншоотлар – Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар;
беркитиладиган ишлар – сифати ва аниқлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар;
шартнома нархини бўлиб чиқиш – ишларнинг ҳар бир босқичи ва/ёки турлари қийматини аниқ белгилаган ҳолда шартнома бўйича объектнинг умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.
II. Шартнома мавзуси

2. Пудратчи мазкур шартнома шартларига _____________________________________________
________________________________________________________________________________
(лойиҳанинг номи)

лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

III. Шартнома бўйича ишлар қиймати

3. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажарилган, танлов савдоси (тендер) натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори (200__ йил «___»_______даги ___-сон баённома) билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ______________________________________________

_______________________________________________________________ ни ташкил этади.

(сумма ёзув билан)

4. Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда;
ишлар ҳажми Буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;
объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.
5. Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Тегишли асослар мавжуд бўлганда, санаб ўтилган ўзгаришлар Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
IV. Пудратчининг мажбуриятлари
7. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг II бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:
барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга ____—иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ва/ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;
_____—иловага мувофиқ қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникасини етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлаш;
қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;
Буюртмачини пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;
қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ёритиш чироқлари ўрнатиш;
қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш;
мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;
қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш;
мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
8. Пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.
V. Буюртмачининг мажбуриятлари
9. Мазкур шартномани бажариш учун Буюртмачи:
мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартномага __- иловага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунгача бўлган даврда далолатнома бўйича Пудратчига бериш;
ишлар бажарилиши устидан доимий архитектура-қурилиш назоратини ва мазкур шартномада қайд этилган Пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, Пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;
Пудратчининг барча мурожаатларини ўн кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
молиялаштириш жадвалига биноан Пудратчига ___-иловага мувофиқ аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 2 ой давомида Пудратчига ишларни қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;
мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади;
VI. Ишларни бажариш муддатлари
10. Шартнома:
миллий валюта «сўмда» ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда - томонлар уни имзолаган пайтдан бошлаб;
кейинчалик ЭАВга конвертация қилган ҳолда миллий валютада «сўмда» ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда - шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради.
11. Пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.
12. Танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан ____ кунни ташкил этади.
13. Мазкур шартнома бўйича ишлар ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар
14. Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 30 фоизи миқдорида, икки ойга тенг улушларга (ойига 15 фоиздан) бўлган ҳолда аванс ўтказади, бу _____________сўмни ташкил этади.
15. Буюртмачи томонидан Пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштириш ва ишларни бажариш жадваллари асос ҳисобланади ( -илова).
16. Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 50 фоизигача доирасида амалга оширилади.
17. Объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган 50 фоизи учун Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин икки босқичда;
объект қабул комиссияси томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида - ишлар қийматининг камида 45 фоизи миқдорида;
мазкур шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин - ишлар қийматининг 5 фоизигача миқдорида, бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилади.
18. Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объект Буюртмачига топширилгунга қадар объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади.
19. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Буюртмачи Пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.
VIII. Ишларни бажариш
20. Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини – техник аудиторни тайинлайди, у Буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек Пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
21. Техник аудитор ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун даври мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эгадир.
22. Пудратчи техник аудиторни ишлаш учун жой билан таъминлайди. Техник аудитор Пудратчи томонидан ўтказиладиган қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш чоғида пайдо бўлувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йиғилишларда мунтазам равишда қатнашади.
23. Пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI бўлимида кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.
24. Пудратчи объектда ишларни олиб бориш тартибини давлат архитектура-қурилиш назорати органлари билан келишади ва унга риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
25. Қурилиш майдонида умумий тартибни таъминлаш Пудратчининг вазифаси ҳисобланади.
26. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома билан бир вақтда Пудратчига ортиқча тупроқ ва қурилиш ахлатини жойлаштириш ва етишмаётган тупроқни қазиб олиш учун жой ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
27. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда қурилиш майдонини белгилаш бўйича ишларни бажариш ва объектни привязка қилиш учун Пудратчига геодезия нуқталари, уларнинг координатлари ва баландлик белгиларини тақдим этади.
28. Пудратчи геодезия нуқталарига, линиялар ва даражаларга нисбатан объектнинг тўғри ва зарур тарзда белгиланиши, шунингдек баландлик белгилари, ўлчамлари ва бўлиш ўқларининг мувофиқлиги тўғри жойлашганлиги учун жавоб беради.
Агар ишларни бажариш жараёнида амалга оширилган бўлиш ва геодезия ишларида хатолар аниқланса, Пудратчи Буюртмачи билан келишган ҳолда тегишли тузатишларни ўз ҳисобидан киритади.
29. Пудратчи геодезия бўлиш ишларида ўрнатиладиган координатлар ва баландликлар, геодезия белгиларининг жойлашиши схемалари ва жадвалларини сақлайди, ишларни бажариш даврида ва улар тугаллангандан кейин уларни далолатнома бўйича Буюртмачига беради.
30. Қурилиш майдонида ишларни бажариш даврида коммуникацияларни вақтинча улашни ва улаш нуқталарида янгидан қурилган коммуникацияларни улашни Пудратчи амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Пудратчи ўзи томонидан қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва тизимлар сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга, техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
32. Алоҳида масъулиятли конструкциялар ва беркитиладиган ишлар тайёр бўлишига қараб уларни қабул қилиш бошланишидан 2 кун олдин Пудратчи Буюртмачини ва «Давархитектқурилишназорат» инспекциясини ёзма равишда хабардор қилади.
33. Қабул қилинадиган конструкциялар ва ишларнинг тайёрлиги Буюртмачи ва Пудратчи томонидан масъул конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари ҳамда уларнинг «Давархитектқурилишназорат» инспекцияси билан келишган шартларида беркитиладиган ишлар текшируви далолатномалари билан тасдиқланади.
34. Пудратчи Буюртмачининг ишларни бажариш дафтарига киритилган ёзма рухсатномасидан кейингина кейинги ишларни бажаришга киришади.
35. Агар беркитиладиган ишлар Буюртмачининг тасдиғисиз бажарилган бўлса ёки у бу ҳақда хабардор қилинмаган бўлса, ёки кечикиб хабардор қилинган бўлса, у ҳолда унинг талаби бўйича Пудратчи Буюртмачининг кўрсатмасига мувофиқ беркитиладиган ишларнинг исталган қисмини ўз ҳисобидан очишга, сўнгра эса уни тиклашга мажбурдир.
Пудратчи Буюртмачининг манфаатларига жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни Буюртмачининг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг қурилиш сифатига таъсир этмаганлигини исботласа жавобгар ҳисобланмайди.
36. Агар Буюртмачи Пудратчи ва (ёки) унинг субпудратчилари томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа, у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келишилган муддатда қайта бажаришга мажбурдир, ушбу шартнома 34-бандининг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар Пудратчи сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатларда тузата олмаса, Пудратчи уларни тузатишнинг кечикиши оқибатида етказилган зарарларни Буюртмачига тўлайди.
37. Пудратчи қурилиш майдонини ва унга туташ кўча полосасини, шу жумладан йўл участкалари ва йўлакларни супуриб-сидиради ва озода сақлайди, қурилиш даврида майдондан қурилиш ахлатини Буюртмачи томонидан кўрсатилган жойга чиқариб ташлайди.
38. Ишлар бошланган пайтдан бошлаб улар тугаллангунгача Пудратчи ишларни бажариш дафтарини юритади. Дафтарда бутун ишларнинг бориши, Буюртмачи ва Пудратчининг ўзаро муносабатларида аҳамиятга эга бўлган ҳоллар ва ҳолатлар (ишларнинг бошланиши ва тамом бўлиши санаси, материаллар, асбоб-ускуналар берилиши, хизматлар кўрсатилиши санаси, ишларнинг қабул қилиб олиниши, ўтказилган синовлар, материаллар ўз вақтида етказиб берилмаслиги билан боғлиқ тўхтаб қолишлар, қурилиш техникасининг ишдан чиқиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қурилишни тугаллашнинг узил-кесил муддатига таъсир қилиши мумкин бўлган барча маълумотлар) акс эттирилади.
Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки Пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикрини баён қилади.
Пудратчи дафтарда Буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
IX. Ишларни қўриқлаш
39. Пудратчи ишлар бошланишидан қурилиш тугаллангунгача ва қурилиши тугалланган объект Буюртмачи томонидан қабул қилиб олингунга қадар четлари тўсилган қурилиш майдони ҳудудида материаллар, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва бошқа мол-мулк зарур даражада қўриқланишини таъминлайди.
40. Тикланган бинолар ва иморатлар, шунингдек материаллар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк объект қабул қилиб олинганидан кейин сақланиши учун Буюртмачи жавоб беради.
X. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари
41. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.
42. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки уларнинг оқибатлари бир ойдан кўп вақтга чўзилса, у ҳолда Пудратчи ва Буюртмачи ишларни давом эттириш ёки уларни консервация қилиш учун қандай чоралар кўрилишини муҳокама қиладилар.
43. Агар томонлар икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда томонларнинг ҳар бири шартнома бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
XI. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш
44. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.
45. Объектлар уларнинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида Пудратчининг ёзма билдиришномаси Буюртмачи томонидан олинган кундан бошлаб ___кун мобайнида қабул қилиб олинади.
46. Пудратчи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш бошланишидан 5 кун олдин мазкур шартноманинг V бўлимига мувофиқ Буюртмачига Буюртмачи томонидан белгиланган таркибда икки нусхада ижро ҳужжатларини беради. Пудратчи Буюртмачига ушбу ҳужжатлар тўплами амалда бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқлаши керак.
47. Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.
XII. Кафолатлар
48. Пудратчи:
барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини;
лойиҳа ҳужжатларига ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларига мувофиқ барча ишларни бажариш сифатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқлигини;
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилишни;
объектдан фойдаланилганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.
49. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида ___ ой этиб белгиланади. Объект томининг кафолатли муддати камида ___ ой этиб белгиланади.
50. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, улар бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.
Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади.
Агар Пудратчи бажарилган ишлардаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда Буюртмачи мазкур шартноманинг VII бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини Пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
51. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош тортган тақдирда, уларни текшириб чиқиш «Давархитектқурилишназорат» органлари томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича хўжалик судига мурожаат қилишини истисно этмайди.
XIII. Шартномани бекор қилиш
52. Буюртмачи:
шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, Пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
Пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
53. Пудратчи:
ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
Буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
54. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш бир ой муддатда Буюртмачига берилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.
55. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.
56. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.
57. Шартноманинг бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
XIV. Томонларнинг мулкий жавобгарлиги
58. Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда айбдор томон:
иккинчи томонга етказилган зарарларни қоплайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.
59. Мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг ___фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг ___фоизидан ошмаслиги лозим.
Пеня тўланиши Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди.
60. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ўзи тасдиқлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг ___фоизи миқдорида жарима тўлайди.
61. Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг ___фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг ___фоизидан ошмаслиги лозим.
Буюртмачи томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун Пудратчи буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг ___ фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг __ фоизидан ошмаслиги керак.
Пеня тўлаш Пудратчини ишларни бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод қилмайди.
62. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, иш ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса, у ҳолда Буюртмачи «Давархитектқурилишназорат» инспекциясининг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашдан бош тортиши, шунингдек Пудратчидан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг ___фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эга.
63. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган томон иккинчи томонга бошқа томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.
64. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
XV. Низоларни ҳал этиш тартиби
65. Шартномани бажаришда ва бекор қилишда шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо бўладиган низоли масалаларни томонлар ҳал этолмаса улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
XVI. Алоҳида шартлар
66. Мазкур шартнома имзолангандан кейин, мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасидаги барча олдинги ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар, томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.
67. Пудратчи қурилиш объектига ёки унинг алоҳида қисмларига тегишли иш ҳужжатларини Буюртмачининг ёзма рухсатисиз, субпудратчилардан ташқари, бирон-бир учинчи томонга сотиш ёки бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
68. Мазкур шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда расмийлаштирилган ва томонлар уларни имзолашган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.
69. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги мазкур шартномадан келиб чиқмайдиган янги мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашувни томонлар мазкур шартномага қўшимчалар ёки ўзгартиришлар шаклида ёзма равишда тасдиқлаши керак.
70. Агар Пудратчи шартнома бўйича ишлар якунлангандан кейин қурилиш майдонида ўзига тегишли мол-мулкни қолдирса, у ҳолда Буюртмачи Пудратчи қурилиш майдонини озод қилиш санасигача бажарилган ишлар учун унга ҳақ тўлашни кечиктиришга ҳақлидир.
71. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.
72. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ____ нусхада тузилди.
XVII. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзиллари:

Буюртмачи:

Пудратчи:



М.Ў. (имзо)



М.Ў. (имзо)

Юридик хизмат ёки жалб қилинган адвокат хулосаси:

Пудрат шартномасига илова қилинадиган
ҳужжатлар рўйхати:


1. Буюртмачи ва Пудратчининг кафиллиги.
2. Ишларни (босқичларга бўлган ҳолда) молиялаштириш жадвали.
3. Ишларни бажариш ва асбоб-ускуналарни ўрнатиш жадвали.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Ҳудудий (республика) ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси билан қамраб олинган минтақалар учун буюртмачининг банк реквизитлари ўрнига унинг ғазначилик реквизитлари кўрсатилади.
(XVII бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I.Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартибини белгилайди.
2. Инвестиция дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси.
3. Дастур:
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланади ва давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради;
лойиҳа-қидирув ишларидан бошлаб мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг умумдавлат дастурлари бажарилишини таъминлаш учун объектни фойдаланишга топширишгача босқичларни ҳисобга олган ҳолда, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини ва молиялаштириш манбаларини ҳисобга олиб, ҳар йили Дастурнинг асосий кўрсаткичлари аниқлаштирилган ва аниқ рўйхати янгиланган ҳолда уч йиллик даврга шакллантирилади.
4. Қуйидагилар Дастурни шакллантиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
инвестиция жараёнларини бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан зарур ҳажмларда, мақбул шартларда хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб этиш, шунингдек лойиҳаларни танлаб олишнинг амалий механизмини шакллантириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш асосида улардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш;
белгиланган давлат устуворликлари асосида энг муҳим тармоқларни, ишлаб чиқаришларни ва фаолият соҳаларини қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тармоқларни (таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалиги) аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишни, истеъмол талабини фаоллаштиришни таъминловчи ҳажмларда биринчи навбатда инвестициялаш;
минерал-хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни, тайёр маҳсулотни ташқи бозорда рақобатбардошли даражага етказишни таъминлашга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан транконтинентал транспорт йўлакларига интеграциялаш, логистика комплексларини шакллантириш;
таркибий ўзгартиришлар вазифалари ва амалга оширилаётган инвестиция сиёсатига мувофиқ маблағ қўйишнинг ўзаро манфаатлилиги асосида хорижий сармояларни жалб қилиш, томонларнинг инвестиция мажбуриятлари асосида шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш;
инвестиция лойиҳаларини Дастурнинг аниқ рўйхатига олдиндан белгиланган мезонлар асосида киритиш;
илгари бошланган объектларни тугаллаш учун марказлаштирилган инвестицияларни биринчи навбатда ажратиш.
Лойиҳаларни танлаб олишда уларнинг самарадорлиги, республика иқтисодиёти айрим тармоқларини ва минтақаларини ривожлантириш устуворликлари, маҳсулот сотиш кўрсаткичлари, шу жумладан экспортга йўнатирилганлик, бутловчи буюмлар ва компонентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда қатнашиш ва шу кабилар асосий мезонлар ҳисобланади.
5. Дастурда лойиҳанинг баҳолаш қиймати, тугалланмаган қурилиш ва қурилишни тугаллаш ҳамда фойдаланишга топшириш учун йиллар бўйича жорий нархларда молиялаштиришга эҳтиёж, молиялаштиришнинг тасдиқланган манбалари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
6. Дастурни ишлаб чиқишда йирик ва ўта муҳим лойиҳалар алоҳида, катта бўлмаган бир типдаги лойиҳалар яхлит киритилиши мумкин (масалан: мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари қурилиши ва бошқалар).
7. Дастур йиғма жадваллари билан таҳлилий қисмдан, аниқ дастурдан ва устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатидан иборат бўлади.
8. Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича барча ишларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мувофиқлаштиради.
9. Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланади.
II. Дастурнинг таҳлилий қисми
10. Таҳлилий қисм республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари билан ўзаро боғланган ҳолдаги капитал қўйилмалар ҳажмлари ва молиялаштириш манбаларини асослашдан, Дастур самарадорлигини баҳолаш, лойиҳаларни танлаб олиш мезонларидан иборат бўлади.
11. Таҳлилий қисм таркибида инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш ва технологик таркибини ҳисобга олган ҳолда умуман Дастур, иқтисодиёт секторлари ва тармоқлари, молиялаштириш манбалари ва ҳудудлар, амалга ошириш йиллари бўйича капитал қўйилмалар таркиби белгиланади.
Дастурнинг ялпи ички маҳсулот ўсишига, иқтисодиётнинг тармоқ ва ҳудудий ўзгаришига, экспорт ва импорт таркибига, ишлаб чиқариш қувватларини ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳажмларига таъсирининг прогнозлаштирилаётган натижалари ҳисоб-китоб қилинади.
12. Дастурнинг барча ҳисоб-китоблари тадрижий тарзда, республикани уч йиллик даврда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ва инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури асосида ишлаб чиқилади.
III. Аниқ дастурни шакллантириш
13. Дастурнинг аниқ рўйхатига марказлаштирилган манбалар, Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари киритилади.
14. Аниқ рўйхат:
иқтисодиётни, ижтимоий соҳани ва мамлакат мудофаа қудратини таркибий ўзгартиришни таъминловчи республика иқтисодиёти устувор йўналишларини ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялар лимитларидан;
хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастуридан;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастуридан;
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатидан иборат бўлади.
15. Ижтимоий соҳа объектларининг прогнозлаштирилаётган ҳажмлари Дастурга йириклаштирилган, буюртмачилар ва объектлар бўйича тақсимламаган ҳолда киритилади.
16. Қуйидагилар лойиҳаларни амалга оширишнинг биринчи йилида уларни аниқ дастурга киритишнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг (инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашлари, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари) мавжуд бўлиши;
молиялаштириш манбаларининг ва кредитларнинг шартномада белгиланган муддатда қайтарилишининг тасдиқланиши.
17. Аниқ дастурни шакллантириш жараёни ҳар бир лойиҳа бўйича муфассал ахборот тайёрлаш, лойиҳани устуворлиги бўйича танлаб олиш ва рўйхатни шакллантиришдан иборат бўлади.
18. Ҳар бир лойиҳа (лойиҳалар гуруҳи) бўйича ахборот буюртмачи томонидан тайёрланади ҳамда унда қуйидагилар бўлади:
белгиланган шаклдаги лойиҳа паспорти;
лойиҳани амалга ошириш режа-жадвали;
аниқ дастурни шакллантириш санасида лойиҳани амалга оширишнинг ҳолати тўғрисидаги муфассал ахборот.
19. Лойиҳанинг паспорти:
техник тавсифномани;
атроф муҳитга таъсирни баҳолашни;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий мулоҳазаларга кўра самарадорликни ва амалга ошириш имкониятларини баҳолашни, ташкилий тадбирларнинг кўламини;
маҳсулотга талаб ҳажми ва хусусиятини;
ечимнинг муқобил вариантлари мавжудлигини, шу жумладан фаолият кўрсатаётган корхоналарни реконструкция қилиш йўли билан;
асосий материаллар ва ишчи кучи ресурсларининг мавжудлигини;
инвестиция харажатлари миқдорларини ўз ичига олади.
20. Аниқ лойиҳа уни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигидан, унинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигидан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мулоҳазаларга кўра амалга ошириш имкониятлари ва мақбуллигидан, тармоқни ривожлантиришнинг стратегик вазифаларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич танлаб олинади:
биринчи босқичда — лойиҳа аниқ тармоқ ва минтақани ривожлантириш устуворликларидан келиб чиққан ҳолда олдиндан баҳоланади;
иккинчи босқичда — лойиҳа иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва минтақаларни ривожлантириш устуворликларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинади.
21. Аниқ дастурга иқтисодий жиҳатдан самарасиз лойиҳаларни, шунингдек илгари жалб қилинган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзи бўлган корхоналар лойиҳаларини киритиш тақиқланади.
22. Қуйидагилар биринчи босқичда лойиҳанинг устуворлигини белгилашнинг мезонлари ҳисобланади:
лойиҳанинг тармоқни ривожлантириш стратегиясига мувофиқлиги;
молиявий ва иқтисодий самарадорлик;
маҳаллий хом ашёдан ва бутловчи буюмлардан фойдаланиш даражаси;
тайёрланган мутахассисларнинг мавжудлиги;
лойиҳанинг амалга оширишга тайёрланганлиги даражаси;
ишга туширилгандан кейин фойдаланиш харажатлари.
23. Ҳар бир мезоннинг муҳимлиги даражаси тармоқни ривожлантириш стратегиясини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланади.
24. Иккинчи босқичда уч йиллик даврда республика иқтисодиётидаги таркибий ўзгартиришлар прогнозига мувофиқ қўшимча равишда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
тармоқ (минтақа)нинг истиқболдаги прогноз ўсиш суръатлари;
экспорт салоҳиятининг прогноз ўсиш суръатлари;
тармоқнинг умуман республика бўйича макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирининг ўзгариши;
таркибий омиллар;
илгари қўйилган инвестициялар самарадорлиги;
асосий фондлар аҳволи ва қувватлардан фойдаланиш даражаси;
лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти.
25. Икки босқичда танлаб олиш натижаларига кўра Дастурга киритиладиган объектларнинг аниқ дастури шакллантирилади.
26. Дастурни ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг биринчи йили кўрсаткичлари мавжуд молиявий ресурслар ва бошқа ресурслар билан ўзаро боғланган бўлиши керак ҳамда биринчи молиявий йилда ўзгартирилмайди.
27. Дастурни ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг иккинчи ва кейинги йиллари кўрсаткичлари ҳар йили аниқлаштирилиши керак, бунда бошланмаган лойиҳаларнинг бир қисми янги лойиҳаларга алмаштирилиши мумкин.
IV. Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатини шакллантириш
28. Йиғма рўйхатга вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг устувор инвестиция таклифлари киритилади.
V. Қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини шакллантириш
29. Буюртмачилар тасдиқланган Инвестиция дастури асосида ваколатли банкларда молиялаштиришни расмийлаштириш учун ҳар йили қурилишларнинг аниқ рўйхатини ва Дастурни амалга оширишнинг иккинчи ва учинчи йилларига киритилган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхатини аниқлаштирадилар.
Марказлаштирилган манбалар ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда инвесторлар (буюртмачилар) томонидан тасдиқланади.
30. Бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари инвесторлар (буюртмачилар) томонидан мустақил равишда тасдиқланади.
31. Кредит ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатлари тегишли кредит шартномаси ёки кредитловчи банкнинг ёзма розилиги мавжуд бўлганда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Қурилишларнинг аниқ рўйхати биринчи йил мобайнида танлов савдолари ёки Йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашнинг алоҳида қарорлари бўйича аниқлаштирилиши мумкин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
33. Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда танлов савдолари натижаларига кўра «бошқа харажатлар» лимити ҳисобига асбоб-ускуналар харид қилиш лимити аниқлаштирилишига йўл қўйилади.
34. Қурилишнинг титул рўйхати тасдиқланган лимитлар доирасида қурилишнинг бутун даврига тузилади ва Инвестиция дастури тасдиқлангандан кейин 2 ойдан кечиктирилмасдан танлов савдолари натижаларига кўра шакллантирилади.
35. Қурилишнинг титул рўйхати инвестор (буюртмачи) томонидан пудратчи билан келишган ҳолда тасдиқланади.
36. Қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхатида капитал қўйилмалар лимитлари умуман инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилади, бунда қурилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар харид қилиш, лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва бошқа харажатлар (пудратчи ва буюртмачи харажатлари алоҳида кўрсатилади) қурилиш йиллари бўйича тақсимланган ҳолда ажратиб кўрсатилади.
37. Танлов савдолари натижаларига кўра белгиланган қурилиш қиймати биринчи молиявий йилда харажатлар қиймати ортиши прогнозини ҳисобга олиши керак.
38. Биринчи молиявий йилда қурилишнинг титул рўйхатида лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишлари кўрсаткичлари аниқлаштирилишига йўл қўйилмайди.
VI. Инвестиция дастурини шакллантириш муддатлари
39. Уч йиллик Дастурни шакллантириш жараёни бир йиллик циклга эга бўлади ҳамда янгиланган Дастурни ҳар йилнинг охиригача тайёрлашни таъминловчи иловага мувофиқ қатъий жадвалга таянади.
Инвестиция дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлашда буюртмачилар қуйидаги тартибга амал қилишлари керак:
Дастурни амалга оширишнинг биринчи йилига келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати ва молиялаштириш билан таъминланган (келгуси йилга ўтувчи ва янгидан бошланаётган) қурилишларнинг аниқ рўйхати тузилади;
Дастурни амалга оширишнинг иккинчи йилига унга келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати ва биринчи йилдан ўтувчи қурилишларнинг прогноз рўйхати ва Дастурни амалга оширишнинг биринчи йилида лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган ва тасдиқланган, биринчи йилда танлов савдоларига тайёрланадиган янгидан бошланадиган объектлар киритилади;
Дастурни амалга оширишнинг учинчи йилига унга келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати ва танлов савдолари натижаларига кўра белгиланган амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилган биринчи ва иккинчи йилдан ўтувчи қурилишларнинг прогноз рўйхати, лойиҳа ҳужжатлари иккинчи йилда тайёрланадиган ва тасдиқланадиган янгидан бошланадиган объектлар киритилади.
VII. Дастурни молиялаштириш
40. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
а) марказлаштирилган инвестициялар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
давлат бюджети маблағлари;
давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари;
Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар;
Ҳукумат қарорларига кўра белгиланадиган бошқа манбалар;
б) марказлаштирилмаган инвестициялар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар маблағлари;
тижорат банкларининг, шу жумладан хорижий тижорат банкларнинг кредитлари;
жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий жисмоний шахслар маблағлари;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
41. Марказлаштирилган инвестициялар республика халқ хўжалигини таркибий қайта қуришни, республиканинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш салоҳиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришни, амалга ошириш молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига мумкин бўлмаган ижтимоий муаммоларни ва бошқа муаммоларни ҳал этишни таъминловчи республика иқтисодиётининг устувор йўналишларида асосий фондларни яратиш ва кўпайтириш учун фойдаланилади.
42. Марказлаштирилган инвестициялар фақат:
республика иқтисодиётининг устувор йўналишларида давлат мақсадли дастурларини ва давлатлараро битимларни амалга оширишга;
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини давлат томонидан ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш учун уй-жой қурилишига;
сув хўжалиги қурилишига;
аҳоли яшайдиган жойларнинг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга;
фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа тармоқлари объектлари қурилишига;
давлат бошқаруви органлари, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга;
умумдавлат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш иншоотлари қурилишига ажратилади.
VIII. Дастурнинг амалга оширилиши мониторинги
43. Дастурнинг амалга оширилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга ошрилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
44. Дастурининг давлат мониторинги:
инвестиция лойиҳаларини, ва биринчи навбатда, марказлаштирилган инвестициялардан фойдаланган ҳолда рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
лойиҳаларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган параметрларига (техник-иқтисодий асослашлар, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар), танлов савдолари (тендерлар) шартларига риоя қилиш;
амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ахборот базасини шакллантириш;
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоли масалаларни кузатиб бориш;
инвестиция иқлимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
45. Мониторинг ҳар ойда статистика ҳисоботи ва сўров йўли билан Иқтисодиёт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
46. Мониторинг натижалари Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотларни тайёрлашда ҳамда навбатдаги уч йиллик даврга Дастурни шакллантиришда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция
дастурини шакллантириш тартиби
тўғрисидаги
Низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлари

Масъуллар

1-босқич Иқтисодиёт вазирлиги уч йиллик даврга Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш учун таклифларни тайёрлашга оид методик кўрсатмаларни тармоқ вазирликлари ва идоралари, апрель Иқтисодиёт вазирлиги
2-босқич

Буюрмачилар лойиҳалар бўйича дастлабки ахборотни тайёрлайди, уларни уч йиллик даврда амалга ошириш учун танлаб оладилар ва таклифларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар

май—июнь Буюртмачилар
3-босқич

Иқтисодиёт вазирлиги таклифларни кўриб чиқади ва ўртача муддатли даврда аниқ тармоқни ривожлантириш устуворликларига мувофиқ лойиҳаларни танлаб олади

июнь—июль Иқтисодиёт вазирлигининг тармоқ бўлимлари
4-босқич

Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва ваколатли банклар билан биргаликда Инвестиция дастурига киритиладиган лойиҳаларни узил-кесил танлаб олади

август—сентябрь Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, ваколатли банклар
5-босқич

Инвестиция дастурининг лойиҳаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ва унинг қарорига кўра ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари билан келишиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига тақдим этилади

сентябрь Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари
6-босқич

Инвестиция дастурининг лойиҳасига Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилади

сентябрь—октябрь Иқтисодиёт вазирлиги
7-босқич

Инвестиция дастурининг лойиҳаси тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади

октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти

8-босқич Инвестиция дастурини амалга оширишнинг биринчи йилига киритиладиган янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказилади октябрь—ноябрь «Давархитектқурилиш» қўмитаси, буюртмачилар
9-босқич Тасдиқланган Инвестиция дастурига ва ўтказилган танлов савдоларига мувофиқ белгиланган тартибда шартномалар тузилади, қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатлари, келгуси йиллар лойиҳалаш ишларининг аниқ рўйхатлари тасдиқланади декабрь Буюртмачилар, пудратчилар
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи ҳудудий хизматининг
намунавий тузилмаси
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
6-ИЛОВА
Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати тўғрисида
намунавий низом
I. Умумий қоидалар
1. Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизмати (кейинги ўринларда Буюртмачи хизмати деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасининг айрим вазирликлари ва идоралари томонидан ташкил этилади.
Буюртмачи хизмати марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектлар қурилишини бошқариш ва техник кузатув функцияларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.
Минтақа ҳудудида ёки вазирликлар ва идоралар таркибида марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қурилишини амалга оширувчи параллел иш кўрувчи буюртмачи хизматлари ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
2. Буюртмачи хизмати функциялари буюртмачиларнинг минтақаларда фаолият кўрсатаётган бюджетдан таъминланувчи хизматларини (КҚББ, КҚБ, КҚБ ва бошқалар) ягона орган тарзида бирлаштириш негизида юридик шахс сифатида ташкил этиладиган инжиниринг компаниялари (кейинги ўринларда Компания деб аталади) амалга оширилади.
3. Компания объектларнинг, пудратчилар билан танлов савдолари натижаларига кўра ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган шартномалар асосида бошқа объектларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда қурилишини таъминлайдилар.
4. Компания тузилган шартномаларга мувофиқ ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича инвестиция жараёни қатнашчилари ишини мувофиқлаштиради.
5. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, юқори турувчи органнинг қарорларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
6. Компания Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, белгиланган намунадаги штамплар ва бланкаларга эга бўлади.
7. Компания тўғрисидаги низом (унинг устави) уни ташкил этган органнинг қарори билан тасдиқланади.
II. Буюртмачи хизматининг асосий вазифалари
8. Қуйидагилар Буюртмачи хизмати (Компания)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ишлаб чиқариш қувватларини ва ижтимоий соҳа объектларини мўлжалланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш;
лойиҳа ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик даражаси талабларига риоя қилиш;
капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш, инвестиция цикли муддатларини қисқартириш.
III. Буюртмачи хизматининг асосий функциялари
9. Юкланган вазифаларга мувофиқ Буюртмачи хизмати (Компания) қуйидаги функцияларни бажаради:
а) прогнозлаштириш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг топшириғига кўра уч йиллик даврда республика Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг параметрларини аниқлаштириш ҳамда кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш учун унга янги лойиҳаларни киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
тасдиқланган инвестиция дастурлари ва марказлаштирилган манбаларнинг ажратилган лимитлари асосида кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишиш учун қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати лойиҳасини тайёрлайди;
пудратчи билан келишган ҳолда қурилишнинг титул рўйхатини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, вазирликлар ва идораларга киритади;
инвестиция лойиҳалари жойлаштириладиган туманларда муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш (йўллар, канализация, иссиқлик, электр, газ, сув таъминоти, телефонлаштириш, радиолаштириш ва бошқалар) масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати лойиҳасини тайёрлайди.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
б) лойиҳалаштириш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лойиҳаларни ва танлов ҳужжатларини, шунингдек аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш тўғрисида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлайди, танлов асосида «лойиҳа» босқичида лойиҳалаштириш бўйича ишларига буюртма жойлаштирилишини ташкил этади;
(9-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
лойиҳалаштиришга топшириқ беради;
танлов савдоси ғолиби билан шартнома тузади ва ҳамда лойиҳани лойиҳа ҳужжатларини бериш ишларининг календарь жадвалини келишади;
тегишли ташкилотлар билан экспериментал, илмий-текшириш, археология ишлари ва бошқа ишларни бажаришга шартномалар тузади;
бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилади;
лойиҳа ва танлов ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, келишилишини, тасдиқланишини, шунингдек экспертизанинг ваколатли органлари хулосалари ҳамда пудрат ташкилотларининг мулоҳазалари бўйича тегишли ҳужжатларга тузатиш ва қўшимчалар киритилишини ташкил этади;
в) қурилиш майдонини тайёрлаш бўйича:
қурилиш учун майдон танлаш ва ажратиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;
қурилиш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиради ва белгиланган муддатларда белгиланган тартибда пудратчиларга беради, тегишли органлар ва фойдаланиш хизматларининг рухсатномалари;
электр узатишларнинг ҳаводаги линиялари ва алоқа линиялари ҳудудида, темир йўллар поласасида, қурилиш майдонида жойлашган ер ости коммуникация тармоқлари (кабель, газ қувурлари. канализация тармоқлари ва бошқалар) ўтадиган жойларда ишларни бажариш;
қурилиш даврида шаҳарларда ва бошқа аҳоли пунктларида ўз газ, сув, буғ ва электр таъминоти бўлмаган тақдирда қурилишни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ мавжуд манбалардан олинадиган электр энергияси, газ, сув ва буғдан фойдаланиш;
ўрмонни кесиш ва дарахтлар ўтқазиш, зарур ҳолларда эса дарахтларни кесишга пудрат қурилиш ташкилотларига рухсат бериш;
объект қурилиши ҳудудидаги бузилиши, бошқа жойга кўчирилиши ёки реконструкция қилиниши керак бўлган уйларда яшовчи фуқароларни кўчиради;
фуқароларга зарурат бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган объектнинг умумий қиймати доирасида олиб қўйиладиган мева, резавор мева дарахтлари ва экинлар қийматини, шунингдек фуқароларга хусусий мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган бузилиши керак бўлган турар жойлар ва иморатлар қийматини қоплайди;
давлат ташкилотларига, хусусий ташкилотларга ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган бузиладиган бинолар ва иншоотларнинг қолдиқ баланс қиймати ҳисоб-китобини, шунингдек унинг объект қурилиши лойиҳасига киритилиши асослилигини текширади;
бузиладиган иморатлар, иншоотлардан чиқадиган қайтариладиган материаллар, шунингдек қўшимча равишда қазишда олинадиган материаллар сотилишини таъминлайди;
қурилиш учун геодезик ажратиш асоси барпо этади;
объектларни Давлат архитектура-қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказади, шунингдек пудрат ташкилотларида фаолият турига ва ишларни бажаришга лицензиялар, муаллифлик ва техник назорат борлигини текширади ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олади.
г) қурилиш, молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот соҳасида:
объектни лойиҳалаштириш ва фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ишлари (хизматлари) ижрочиларини танлаш бўйича танлов савдоларини ташкил этади ва ўтказади;
лойиҳалаштиришга ва пудрат ишларига лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, танлов савдоларининг ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
лойиҳа бошқарилишини ва объектлар қурилиши техник кузатилишини таъминлайди;
танлов асосида белгиланган ёки белгиланган тартибда аниқланган келишилган шартномавий нарх асосида қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини тузиш ва аниқлаштириш учун таклифлар киритади;
ишлаб чиқариш қувватлари ва объектлар шартномага мувофиқ муддатидан олдин ишга туширилганда пудратчига бериладиган мукофот суммасини белгилайди;
молиялаштиришнинг келишилган жадвалини ҳисобга олган, бунинг учун зарур бўлган барча ҳужжатларни молиялаштирувчи банкка тақдим этган ҳолда лойиҳалаш ишлари ва объектлар қурилиши ўз вақтида очилиши ва жорий молиялаштирилишини таъминлайди;
бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини юритади, тасдиқланган шаклларга мувофиқ фаолият турлари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда тегишли органларга тақдим этади ҳамда уларни ишончлилиги учун жавоб беради;
қурилишда банд бўлган пудрат, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловга тақдим этилган маълумотнома-счёт-фактураларини текширади;
бажарилган ишларга белгиланган тартибда ҳақ тўлайди (бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати тўғрисида имзоланган маълумотнома-счёт-фактуралар асосида), шунингдек қурилиши тугалланган объект бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилади;
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва зарур даражада бажарилмаганлиги учун пудрат, лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга неустойка (жарима, пеня) тўлаш тўғрисидаги даъволарни ўз вақтида тақдим этади;
объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда ишларни бажариш ва объект қурилишини молиялаштириш жадвалларига мувофиқ пудратчига аванс беради ва уни жорий молиялаштиради;
объект қурилишини кузатиб боради ва техник назорат қилади;
д) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш соҳасида:
қурилиш нормалари ва қоидаларига, бошқа амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олади, шу жумладан:
қурилиши тугалланган объектлар бўйича давлат қабул қилиш комиссиясига зарур ҳужжатларни тақдим этади (пудрат ташкилотлар билан биргаликда);
фойдаланишга қабул қилинган объектларни, ижро ҳужжатларини, ишчи ва давлат комиссиясининг қабул қилиш далолатномаларини барча иловалар билан биргаликда фойдаланувчи органлар балансига беради;
норматив ҳужжатлар талаблари бузилган ва лойиҳа ҳужжатлари ечимидан четга чиққан ҳолда қурилган объектлар фойдаланишга қабул қилиб олинганлиги учун жавоб беради.
IV. Буюртмачи хизматининг ҳуқуқлари
10. Буюртмачи хизмати (Компания) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, ўзи қарори билан ташкил этилган вазирликлар ва идораларнинг манфаатларини ифодалаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уни ташкил этган органнинг топшириғига кўра янгидан бошланаётган ва қурилиши тугалланмаган объектлар қурилишида, шунингдек аҳоли пунктлари ҳудудларини ва қишлоқлараро ҳудудларни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 381-модда)
ўзига белгиланган тартибда берилган мол-мулкдан фойдаланиш;
пудрат ишлари бозорида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш;
объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) шартномалар тузиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
ўзига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ ишларни бажариш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб этиш.
Компания ўз функцияларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлади.
11. Компания ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ жавоб беради;
12. Компания ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради, унга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин.
13. Компанияни ташкил этган орган мажбуриятларнинг таъминланиши учун унга Компания томонидан қабул қилинадиган шартнома мажбуриятларига тенг бўлган гаровга қўйиладиган мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқларни бериши мумкин.
V. Хўжалик фаолияти асослари
14. Компания юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка эгалик қилади, мустақил баланс юритади.
Лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини молиялаштириш учун Компания хизмат кўрсатувчи банкда марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуриладиган ҳар бир объект бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақамлари очади.
Ўз ходимлари билан ҳисоб-китоб қилиш ва жорий таъминот бошқа харажатларига ҳақ тўлаш учун Компания ҳисоб рақами очади.
15. Компания таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда молия органида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ унга ажратилган давлат капитал қўйилмалари ҳисобига амалга оширилади.
16. Компанияга бириктирилган мол-мулк давлат мулки ҳисобланади.
17. Компаниянинг тузилмаси ва штатлар жадвали, лавозим маошлари схемаси, меҳнатга ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади ва жойлашган жойидаги молия органида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Компаниянинг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентлари Компанияга ходимларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан икки ойлик маош миқдорида мукофотлаш ва уларга бир ойлик маош миқдорида моддий ёрдам бериш ҳуқуқи берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
Зарурат бўлганда Компаниянинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тариф разрядларига оширилган коэффициентлар белгиланиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Компания таъминотига харажатлар объектлар қурилиши қийматига киритилади.
VI. Компанияни бошқариш
18. Компанияни бошқариш Компания унинг қарори билан ташкил этилган тегишли органнинг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор томонидан амалга оширилади.
19. Вазифаларни тақсимлаш ва ходимлар ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш тартиби Компания директори томонидан амалга оширилади.
20. Компания директори:
Компания фаолиятига раҳбарлик қилади ва Компанияга юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли ташкилотлар (корхоналар), шу жумладан хорижий ташкилотлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш юзасидан шартномалар тузади;
Компания номидан иш олиб боради ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда уни ифодалайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
21. Пул ва мулкий тусдаги барча ҳужжатлар Компания директори ёки унинг ўринбосарларидан бири, бош бухгалтер ёки директор ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ишончнома билан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади, муҳр билан тасдиқланади.
VII. Ҳисоб, ҳисобот ва Компания фаолиятини назорат қилиш
22. Компания давлат бюджет ташкилотлари учун белгиланадиган қоидалар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда статистика ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни амалга оширади.
23. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, текшириш ёки тафтиш қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилади.
VIII. Компанияни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш
24. Компания қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
25. Компания белгиланган тартибда давлат реестридан чиқарилган пайтдан бошлаб тугатилган деб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 12 сентябрдаги
395-сон
қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 3 сентябрдаги 375-сон қарори 4-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 420-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 52-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектларни ўз вақтида маблағ билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 27 мартдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 19-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 25-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда).