On improving the procedure for issuing licenses for the right to use subsoil plots containing non-metallic minerals

The text of the Articles is presented in the satate language

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 391-модда)

Тадбиркорлик субъектларини норуда фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга янада жалб этиш жараёнларини мақбуллаштириш, узоқ ҳудудларда янги иш жойларини яратган ҳолда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 2 майдаги ПҚ–1524-сонли қарори билан ташкил этилган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган Комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 2 майдаги ПҚ–1524-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 24 май,

ПҚ-3002-сон

Файл
Date of registration: 24.05.2017 y.
Number: PD-3002
Download file
Size: 478.80 KB




Comments (0)
There are no comments
Only the registered users can leave comments.
Enter , please.

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech