Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 Jul 2019

Маҳаллий ва хорижий инвесторлар,барча тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан маҳаллий ва хорижий инвесторларга республикамизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўналишларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янада қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, лойиҳаларни амалга оширишда 2019 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги имтиёзлар берилди:

1) маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинаётган маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича харажатлари “Ўзстандарт” агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;

2) тадбиркорлик субъектларининг солиққа тортиш базаси беш йил давомида тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига, бироқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативларга мувофиқ ҳисобланадиган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади;

3) тегишли синовлардан ўтган ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати берилган қурилиш материаллари қурилиш ишларида қўлланилиши мумкин;

4) техноген минерал ҳосилаларнинг тури ёки кўриниши, уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳамда уларни сақлашнинг кон-техникавий шарт-шароитларини тавсифловчи маълумотлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг сўровига асосан бепул тақдим этилади;

Mahalliy va xorijiy investorlar, barcha tadbirkorlar diqqatiga!

5)  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан лойиҳа ташаббускорининг танловига асосан кредит фоизининг бир қисми қопланади ёки кредит учун гаров таъминотига 8 млрд. сўмгача кафиллик берилади.

Жумладан:

кредит суммасидан қатъий назар қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган миқдорида, бироқ 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи миқдорида, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда қопланади.

Мисол учун,

Ҳолатлар

Банк фоиз ставкаси*

Бериладиган
имтиёз

Мижоз тўлайдиган
фоиз ставкаси

А

1

2

3=1-2

хорижий валютада

1-ҳолат

8

8*40%=3,2%

8-3,2=4,8%

2-ҳолат

10

10*40%=4%

10-4=6%

* Изоҳ: - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 сентябрдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-бандига мувофиқ миллий валютада қайта молиялаштириш ставкасининг (бугунги кунда 16%) 1,5 баробаридан ошмайдиган (24) фоиз ставкасида кредитлар ажратадиган тижорат банклари жамғарманинг компенсацияларини олувчилар ҳисобланадилар.

Агар ушбу лойиҳалар ташаббускорларида кредит учун гаров таъминотида етишмовчилик бўлса, улар юқорида кўрсатилган кредит фоизини қоплаб бериш бўйича имтиёзнинг ўрнига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллигини олишлари мумкин.

Қарорга мувофиқ лойиҳалар импорт орқали келтириладиган  асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сотиб олиш учун, бироқ лойиҳа қийматининг 70 фоизидан ошмаган миқдорда тижорат банклари томонидан жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилади.

Кредит фоиз ставкаси жалб қилинган хорижий кредит линияси нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Mahalliy va xorijiy investorlar, barcha tadbirkorlar diqqatiga!

Хорижий молия институтлари ва банкларнинг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари орқали 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларнинг йўналишлари:

Т/р

Лойиҳалар йўналишлари

Т/р

Лойиҳалар йўналишлари

1.

Табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш (блоклар, плиталар)

16.

Томёпқич материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

2.

Керамика ва лок-бўёқлар ишлаб чиқариш учун талькни қайта ишлашни ташкил этиш

17.

Лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

3.

Кесувчи (абразив) дискларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

18.

Линолеум ишлаб чиқаришни ташкил этиш

4.

Вермикулит ишлаб чиқаришни ташкил этиш

19.

Базальт асосидаги материалларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

5.

Газобетон блокларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

20.

МДФ плиталарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

6.

Гипскартон ишлаб чиқаришни ташкил этиш

21.

Микрокальцит ишлаб чиқаришни ташкил этиш

7.

Гипс ва гипс маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

22.

Минерал момиқ ва плиталарни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

8.

Ғўзапоя, қамиш, сомон ва бошқа ўсимлик пояларидан ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

23.

Обойлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

9.

Графитдан буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

24.

Оловбардош ғиштлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

10.

Сунъий пардозбоп плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

25.

Паркет ва ламинат ишлаб чиқаришни ташкил этиш

11.

Керамик блоклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

26.

Санитария-техника буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

12.

Табиий тошдан қоғоз ишлаб чиқаришни ташкил этиш

27.

Серобетон ишлаб чиқаришни ташкил этиш

13.

Керамик фризлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

28.

Смесителлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

14.

Керамогранит ишлаб чиқаришни ташкил этиш

29.

Қуруқ қоришмалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

15.

Композит қувурлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

30.

Поливинилхлориддан (ПВХ) қувурлар, фитинглар, панеллар ва пол қопламалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Шу билан бирга, “Ўзсаноатқурилишматериллари” уюшмаси аъзо бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қуйидаги хизматларни кўрсатади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида уюшма аъзолари манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш;

юқори қўшилган қийматли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларларни кенг жалб этиш;

талаб этилаётган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича  уюшма аъзолари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболларидан, хомашё базаси, инфратузилмалар, меҳнат ва бошқа ресурслар ҳамда бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда корхоналарни жойлаштиришга кўмаклашиш.

Mahalliy va xorijiy investorlar, barcha tadbirkorlar diqqatiga!

Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва унинг қошидаги ихтисослашган корхоналар билан биргаликда:

  • ташқи ва ички бозорни ўрганган ҳолда ишлаб чиқарилаётган товарларни сотишда зарур бўлган таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда сотилишини таъминлаш учун республикада ва хорижда қурилиш материалларининг кўргазмаларини ташкил этиш;
  • тадбиркорларнинг буюртмаларига кўра мавжуд норуда қазилма бойликлари тўғрисида ахборот бериш, геология-қидирув ишларига ҳамда саноат усулида фойдаланишга лицензия олиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш;
  • лойиҳаларнинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, техник иқтисодий асосланмаларни тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади ва кўмаклашади.

Mahalliy va xorijiy investorlar, barcha tadbirkorlar diqqatiga!


Сизда қайд этиб ўтилган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ режаларингиз бўлса, бизга мурожаат қилинг!

“Ўзсаноатқурилишматериллари” уюшмасининг телефон рақамлари:

+998 71 252 20 82, +998 71 255 55 86 (инвестиция лойиҳалари бўйича)

+ 998 71 281 46 59 (экспорт ва импорт масалалари бўйича)

+ 998 71 254 92 00, 71 254 92 01 (лойиҳавий-смета ҳужжатлари, техникавий-иқтисодий асосланмалар ишлаб чиқиш масалалари бўйича)

+ 998 71 255 52 91, 71 255 55 95 (ишлаб чиқариш масалалари бўйича)

+ 998 71 255 55 92 (норуда конларидан фойдаланиш масалалари бўйича)

Манзил:

Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68а-уй.

Электрон почта: info@uzsm.uz, расмий веб-сайт www.uzsm.uz

АТ “Ўзсаноатқурилишбанк” Бош офиси ва филиаллари (кредит ажратиш масалалари бўйича асосий ҳамкор банк):

Т/р
Ҳудудлар
Ўзсаноатқурилишбанк масъул ходимлари
Лавозими
Телефон рақами
Банк манзили
1
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердимбетов Кеулимжай Турсынбаевич
Бошлиқ ўринбосари
(0-361)
780-01-01
230100, Нукус шаҳри,
А.Шомуродова кўчаси,
117А-уй
2
Андижон вилояти
Эргашев Абдумалик Абдуназарович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-374)
235-31-08
170119, Андижон шаҳри,
Бобур шоҳ кўчаси, 36-уй
3
Бухоро вилояти
Муродов Элёр Комилович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-365)
223-48-59
200107, Бухоро шаҳри,
Б.Нақшбанд кўчаси,
257а-уй
4
Жиззах вилояти
Маматқулов Дилшод Ўктамович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-372)
226-18-18
130100, Жиззаҳ шаҳри,
Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 7-уй
5
Қашқадарё вилояти
Эргашев Лазиз Панжиевич
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-375)
223-06-83
180119, Қарши шаҳри,
Хонобод катта ҳалқа йўли, 2А-уй
6
Самарқанд вилояти
Кудратов Бекмирза Инатиллаевич
Бошлиқ ўринбосари
(0-366)
233-75-59,
233-64-62
140105, Самарқанд шаҳри,
Бобур Мирзо кўчаси,
3а-уй
7
Наманган вилояти
Муминов Шухрат Махаммад-алиевич
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-369)
234-32-90,
234-25-34
160103, Наманган шаҳри,
Дўстлик шоҳ кўчаси,
19-уй
8
Навоий вилояти
Халилов Улуғбек Зокиржонович
Бошлиқ ўринбосари
(0-436)
224-53-91
210100, Навоий шаҳри,
Меъморлар кўчаси, 7-уй
9
Сирдарё вилояти
Каланов Тохир Асатович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-367)
225-07-40,
225-29-66
120100, Гулистон шаҳри,
А.Навоий шоҳ кўчаси,
48-уй
10
Сурхондарё вилояти
Нурмухамедов Комил Уралович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-376)
224-26-90,
781-12-88
190100, Термиз шаҳри,
А.Навоий кўчаси, 45А-уй
11
Тошкент вилояти
Бобоев Косим Носирович
Бошлиқ ўринбосари
(0-371)
244-50-13,
244-14-82
244-50-05
100128, Тошкент шаҳри,
Шайҳантоҳур тумани,
Абай кўчаси, 10а-уй
12
Фарғона вилояти
Аширалиев Отабек Юлдашалиевич
Бошлиқ ўринбосари
(0-373)
244-03-88
150100, Фарғона шаҳри,
Комус кўчаси, 42-уй
13
Хоразм вилояти
Матназаров Музаффар Рустамович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-362)
223-10-16
220100, Урганч шаҳри,
А.Герман кўчаси, 22-уй
14
Тошкент шаҳар
Каримов Бекзод Илхомович
Бошлиқнинг
1-ўринбосари
(0-371)
140-66-05,
140-66-50
100000, Мирзо-
Улуғбек тумани,
Мустақиллик шоҳ кўчаси,
5-уй
15
Бош банк
Омонов Абдулазиз Абдулла ўғли
Бўлим бошлиғи
(0-378)
120-45-01
100000, Тошкент шаҳар,
Шаҳрисабз кўчаси, 3-уй

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Сизнинг доимий ва ишончли ҳамкорингиздир!

Manba: Axborot xizmati
Ko'rishlar: 2717
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech