Газобетон – экологик хавфсиз ва энергия тежамкор қурилиш материали


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш жараёнида энергия тежамкор, инновацион ёндашувга асосланган қурилиш материалларидан кенг фойдаланилмоқда. Айниқса, деворбоп қурилиш материалларидан газобетонга бўлган талаб нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам ортиб бормоқда.

Ушбу маҳсулот Европа мамлакатларида аллақачон кенг фойдаланиб, синалган қурилиш маҳсулотлари сирасига кириб улгурган. Ривожланган давлатларда газобетон 50 йилдан ортиқ вақт давомда қурилиш материали сифатида фойдаланиб келинмоқда.

Хусусан, Германия бугунги кунда Европада газобетон ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйиша етакчи ҳисобланади. Ҳозирда мамлакатда хусусий уйларнинг 70 фоизи газобетон блоклардан қурилган. Ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлиги ва маҳсулот сифати муҳим аҳамиятга эга бўлган Буюк Британияда бир йилда 3 миллион куб метр газобетон ишлаб чиқарилади. Мамлакатда турар-жой биноларининг қарийб 40 фоизи газобетон ёрдамида қурилган. Газланган бетондан Швеция, Германия, Полша, Норвегия, Финляндияда фойдаланиш иситиш учун энергия ҳаражатларини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди.

МДҲ мамлакатларида газобетондан фойдаланиш бўйича Беларус етакчи ўринни эгаллаган. Бу ерда уйларнинг 40 фоизи газланган бетондан қурилган.

Сўнгги йилларда газобетон юртимизда ҳам энг кўп ишлатиладиган қурилиш материалига айланиб бормоқда. Шу боис «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан мазкур энергия тежамкор маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, ушбу йўналишга инвесторларни кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Инвестиция дастурига кўра, 2019–2020 йилларда 1 миллион кум м қувватига эга автоклав газобетон ишлаб чиқариш бўйича кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида йиллик қуввати 200 минг куб метр бўлган “Тошкент Темир Бетон Махсулотлари” УК фаолияти йўлга қўйилди. Бухоро вилоятида эса йилига 100 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга “Ханаду Гранд Плюс” МЧЖ ишга тушди. Шунингдек, Жиззах вилоятида йиллик қуввати 300 минг куб метр бўлган “Интер Гроуп Агро Эхпорт” МЧЖ лойиҳаси амалга оширилди.

Жорий йилда Тошкент вилоятида «Эаст мининг инвест» МЧЖ ҚК (йиллик қуввати 500 минг куб метр), «Мега Блоск Инвестмент» МЧЖ (йиллик қуввати 200 минг куб метр), « Эсотон шарқ» МЧЖ (йиллик қуввати 300 минг куб метр), «Алижон» МЧЖ (йиллик қуввати 200 минг куб метр), Навоий вилоятида «Зарафшон Гранд Инвест» МЧЖ (йиллик қуввати 150 минг куб метр), Қашқадарё вилоятида «Ғузор Газобетон» МЧЖ (йиллик қуввати 50 минг куб метр), Хоразм вилоятида «Урганч қурилиш материаллари заводи» МЧЖ (йиллик қуввати 100 минг куб метр) каби янги қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech