Хоразм вилоятида қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади


Бугунги кунда Хоразм вилоятида барча соҳалар каби қурилиш материаллари саноати ҳам йил сайин ривожланиб бормоқда. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга ошириляпти, янги қувватлар ишга тушурилмоқда. Вилоятда айни дамда қурилиш саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жами 728 та фаолият юритмоқда.

                                                              2 Xorazm viloyati

Корхоналарнинг 67 таси пишган ғишт, 65 таси эшик ва дераза ромлари (алюмин ва ёғоч), 42 таси хом ғишт, 16 таси оҳак, 15 таси метал черепица, 35 таси темир бетон махсулотлари, 32 таси темир дарвоза ва пажаралар, 30 таси брусчатка, 19 таси қуруқ қурилиш аралашмалари (шпатлевка, мегамекс, гипс), 13 таси профнастил ва метал листлар, 16 таси лак ва бўёк махсулотлари, 10 таси том ёпиш материаллари (рубероид ва изол), 8 таси норуда материаллари (шебен, кум, гравий), 7 таси мих (шруп ва б.) йўналишлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Хоразм вилоятидаги қурилиш материаллари саноати корхоналари томонидан 2019 йил якуни билан 650,8 млрд. сўмни (ўсиш 116,0 фоиз) ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг январь-июль ойларида 371,9 млрд. сўмни ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,5 фоизга етказилди. 

                                                                     3 Xorazm viloyati

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 2020-2022 йил инвестиция дастурига асосан умумий қиймати 1,2 трлн.сўм жами 267 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Эътиборлиси, ушбу саноат корхоналарининг фаолиятини йўлга қўйишда 50,1 млн. доллар бўлган хорижий инвестиция ўзлаштирилади. Бунинг натижасида эса 3 045 та янги иш ўринлари яратилади.

Бугунги кунда вилоятда жами 99 та корхона томонидан умумий қиймати 138 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиш натижасида 477 та янги иш ўринлари яратилган. Эътиборлиси, амалга оширилган ишларнинг 744 минг доллари хорижий инвестиция хисобига тўғри келади.

4 Xorazm viloyati


Хазорасп эркин иқтисоди зонасида ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолияти йил сайин ортиб бормоқда. Жорий йилда ҳудудда 3 та янги саноат корхонаси ишга тушурилган бўлиб, 100 дан ортиб янги иш ўринлари яратилган. Эркин иқтисодий зонасида 2021 йилда умумий қиймати 27,2 млн. долларлик 435 та янги иш ўринли 4 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан 5 mln.dollar хорижий инвестиция хисобига амалга оширилади.

Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, 2020-2021 йилда "АРМEНТ СОНСТРУСТИОН ЧEМИСАЛС БУСИНEСС" МЧЖ ХК томонидан йилига 2 300 тонналик (24 млрд. сўм) бетонлар ва қурилиш эритмалари учун қўшимчалар ассортименти ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

5 Xorazm viloyati

Хоразм вилоятида қурилиш материаллари саноати бўйича кластерлар ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, жорий йили вилоят бўйича умумий қиймати 135,56 млрд. сўм бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 3 та кластер ташкил қилиниши режалаштирилган.6 Xorazm viloyati

Дастлабки, кластер Гурлан туманида ташкил этилади. Унга кўра, “Зарбдор цемент” МЧЖ, «Дружба» хусусий фирмаси ва «Экстерер» МЧЖ корхоналари томонидан ҳар хил ўлчамдаги бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш такомиллаштирилади.

Урганч туманида эса “Мост Форест Продуст” МЧЖ томонидан ДСП, ЛДСП, ЛМДФ, Оргстекло клейларини ишлаб чиқариш бўйича кластер ташкил қилиш режалаштирилган.

7 Xorazm viloyati

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech