Сирдарё вилоятида йирик инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширишга тайёр


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги саноат корхоналари барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилнинг ўзида вилоятда умумий қиймати 189 млрд сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида эса 565 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар асосан Ховос, Янгиер, Мирзаобод туманлари ва Гулистон шаҳрида яратилади.

«ЭСОСТОНE» МЧЖда кварсдан сунъий тош ишлаб чиқариш лойиҳаси вилоятдаги энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 7,8 млн АҚШ долларни ташкил этади. Эътиборли жиҳати ушбу корхонани барпо этиш учун 3,1 млн доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ҳам жалб этилган. Бу ерда йилига 251 минг кв.м прессланган плиталар ва 376 минг кв.м экструзия плиталари ишлаб чиқарилади. Лойиҳа амалга оширилгач маҳсулотларнинг 60 фоизини экспорт қилиш режлаштирилган. 2,8 гектар ҳудудда жойлашган корхонада Хитойдан келтирилган сўнгги русумдаги энергия тежамкор ускуналар ўрнатилган. Ҳозирда мутахассислар томонидан технологиялар сўнгги тест назоратидан ўтказилмоқда. Бино ва иншоотлар жаҳон стандартлари даражасида бунёд этилган, барча коммуникация тармоқларига уланган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, корхонанинг фойдаланишга топширилиши натижасида 150 нафарга яқин сирдарёлик ёшлар иш билан таъминланади.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech