Самарқанд вилоятида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда


Самарқанд вилоятида қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, ушбу йўналишга инвесторларни кенг жалб қилиш орқали йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 2020-2022 йилларда вилоятда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда жами - 91 та ана шундай лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилади. Натижада, 4,46 млн. тонна цемент, 2,9 млн. метр квадрат «сендвич» панеллар, 250 минг метр куб газобетон блоклари, шунингдек, алюмин эшик ва ромлари, темир-бетон буюмлари, бурама михлар, қуруқ аралашмалар, пластик қувурлар, гипсокартон, метал маҳсулотлари, том ёпқич материаллари каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Дастурга кўра, янги корхоналар вилоятнинг асосан Ургут, Пастдарғом, Жомбой, Пахтачи, Оқдарё, Каттақўрғон, Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрида ташкил этилади.

Samarqand viloyati

Хусусан, «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Азия металл проф” МЧЖ томонидан умумий қиймати 56,3 млн. доллар бўлган йирик лойиҳа амалга ошириляпти. Мазкур лойиҳанинг ноёблиги шундаки, у нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда ягона бўлган мураккаб технология асосида юқори ҳароратда рухни қиздириб, 0,35 mm.dan паст қалинликдаги рух билан қопланган ва полимерзациялашган йилига 120 минг тонна тунука маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг қарийб 100 фоизини экспортга йўналтирилишига эришилади. Корхонада шунингдек, турли ўлчовдаги айлана ва тўртбурчак металл қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ургут туманида “Сам драй фруитс” МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 млн. 135 минг доллар бўлган яна бир йирик лойиҳа амалга оширилди. Бу ерда йиллик қуввати 275 минг м2 сендвич панеллар ва пенопласт ишлаб чиқарилмоқда. Эътиборлиси, корхона фаолиятини бошлаши билан 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Жомбой туманида, “Керамик брикс” МЧЖ томонидан, умумий қиймати 10 млн. доллар бўлган йирик лойиҳа ишга туширилди. Корхона Испаниянинг “Бералмар течнологй” технологик ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, йилига 7,5 млн. дона 2 хилдаги ташқи пардоз, 2,5 млн. дона катта габаритли замонавий керамик блоклар ишлаб чиқарилмоқда.

Пастдарғом туманида “Мароқанд кабель инвест” МЧЖ томонидан йиллик қуввати 160 минг тонна бўлган кичик цемент заводи қурилиб, ишга туширилди. Шу билан бирга жорий йилнинг декабрь ойида “Жомбой яшил чироқлари” МЧЖ томонидан йиллик қуввати 300 минг тона бўлган цемент заводи фойдаланишга топширилди.Samarqand viloyati

Шунингдек, вилоятда йиллик қуввати 2,7 млн. тонна бўлган янги цемент заводларини (Пастдарғом туманида “Самарқанд Афросиёб цемент” МЧЖ (561 минг тонна), “Индиго сенд трейд” (100 минг тонна), Нуробод туманида “Мароқанд цемент инвест” МЧЖ (1050 минг тонна), Самарқанд туманида “Жомбой цемент” (1000 минг тонна) қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech