Ғозғон шаҳрида тошни қайта ишлаш бўйича йирик кластер ишга туширилди


Куни кеча Навоий вилоятида янги ташкил қилинган Ғозғон шаҳрида «Мармаробод» деб номланувчи табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш кластери иш бошлади.

Мамлакатимизда табиий пардозбоп тошларга бўлган талаб йил сайин ортиб бораётганлигини инобатга олиб ҳамда Ғозғон тошларининг шуҳратини қайта тиклаш ва унинг бой заҳирасидан унумли фойдаланиш мақсадида Президентимиз 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи чоғида табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этиш таклифини билдирган эди. Ўтган қисқа муддатда ушбу ташаббуснинг амалдаги ижроси рўёбга чиқарилди. Хусусан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси кўмагида Ўзмиллийбанкнинг “НБУ Газган инвест” махсус инвестиция компанияси ташкил этилиб, умумий ер майдони 37 гектарни эгаллаган кластер яратилди ва унинг таркибида умумий қиймати 52 млн долларга тенг 14 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

1 Marmarobod

Ушбу кластер янги ташкил этилган Ғозғон шаҳри учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, шаҳарнинг барпо этилиши айнан мана шу йирик мажмуанинг қурилишидан бошланди. Энг асосийси, бу кластердан асосий мақсад ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминлашдан иборат. Албатта, корхонанинг режалари катта бўлиб, келгусида халқаро бозорларга чиқиш ва маҳсулотлар экспортини ташкил қилишдан иборат.


2 Marmarobod

«Мармаробод» МЧЖ корхонаси ушбу кластернинг асосий бўғини, яъни табиий тошларни қазиб олиб, ўзида қайта ишлаш билан бирга бошқа корхоналарларни ҳам хом-ашё билан таъминловчи корхона ҳисобланади. Корхона ҳудудида майдони 11000 kv.m. бўлган замонавий ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилди ҳамда хориждан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди.

3 Marmarobod

Ушбу ускуналарнинг йиллик қуввати 70 минг куб тош қазиб олиш ва 800 минг кв метр тошни қайта ишлашга мўлжалланган. Ушбу завод ишга тушиши натижасида дастлабки босқичда Ғозғонлик маҳаллий ёшлар учун 400 нафар янги иш ўринлари яратилган бўлса, қолган лойиҳалар ишга тушганда иш ўринлари сони 800 тага етказилади. Бундан ташқари, кластер таркибида Ғозғонлик маҳаллий тадбиркорлар учун 10 та ишлаб чиқариш бинолари ҳам барпо қилинди ҳамда корхона ҳудудида банк хизматлари маркази, сервис маркази, ўқув маркази, эҳтиёт қисмлар ва дастгоҳлар сотиш дўкони ҳам ташкил қилинди.

«Мармаробод» МЧЖ кластерининг очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Бобоқулов иштирок этди.

4 Marmarobod

5 Marmarobod

6 Marmarobod

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech