Жорий йилда 22 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш кутилмоқда


Бугун АОКА анжуманлар залида “Янги турдаги қурилиш материалларини яратишда илм-фан ютуқларининг жорий этилиши ҳолати, соҳада халқаро стандартларни қабул қилиниши даражаси ва интеллектуал мулкнинг тутган ўрни” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги мутасаддилари сифатли ҳамда ҳамёнбоп, рақобатбардош қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳалар танлови ва танловда танлаб олинган лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича маълумот тақдим этишди.

1 Matbuot anjumani

Таъкидланишича, Хусусан, 2019-2020 йилларда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгашига 10 та йўналиш бўйича жами 42 та инновацион лойиҳалар Кенгашда кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва ўтказилган танлов натижаларига кўра умумий молиявий ҳажми 10,6 млрд. сўмлик 8 та инновацион лойиҳалар илмий-техникавий кенгашда ижобий баҳоланиб, молиялаштиришга тавсия этилди. Ушбу инновацион лойиҳалар орқали энергия тежамкор, атроф-муҳитга етказиладиган зарарни минималлаштирадиган, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда.

2 Matbuot anjumani

Соҳадаги туб ислоҳотлар натижасида, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларни кенг жорий қилишга, айниқса маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни технологиклигини оширишга, янги лойиҳаларни амалга оширишда энг замонавий инновацион ускуна ва жиҳозлардан фойдаланишга катта эътибор қаратилаётганлиги туфайли 2020 йилда 22 трлн. сўмлик (мисол учун, 2016 йилда 6,8 трлн сўмлик) маҳсулотлар ишлаб чиқариш кутилмоқда ёки 2016 йилга нисбатан ўсиш динамикаси 3,2 бараварни ташкил этган. Хусусан: цемент – 14,5 млн тонна ёки 168 фоиз, қурилиш ойнаси – 23 млн кв м ёки 181 фоиз, керамик плитка – 41,5 млн кв м ёки 4,3 баравар, гипсокартон – 61 млн кв м ёки 2,1 баравар, обой (гулқоғоз) – 2 млн ўрам ёки 89 бараварга ошган.

3 Matbuot anjumani

Сифатли ва хавфсиз янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича 340 та халқаро стандартлар 2019 йилда қабул қилинди, 2020 йилда 542 та ва 2021 йилга 505 та халқаро стандартлар режага мувофиқ қабул қилинмоқда ҳамда бу билан бирга халқаро стандартлар билан уйғунлашув даражаси оширилмоқда.

Жорий йилнинг 12 октябрь санасида Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мамлакатимизда интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни, жумладан 2021-2022 йилларда экспорт улуши умумий товар айланмасида 60 фоизидан ортиқни ташкил этувчи экспортёр-тадбиркорлик субъектлари учун товар белгиларини бепул рўйхатдан ўтказиб бериш, жойларда барча раҳбар ва мутасаддилар интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва у орқали ишлаб чиқариш, шу жумладан қурилиш материаллари саноати соҳаси ривожини илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий қилиш орқали таъминлаш, миллий брендлар сонини ошириш каби муҳим вазифаларни белгилаб берилди.


4 Matbuot anjumani

5 Matbuot anjumani

Матбуот анжуманида галдаги режалар ва амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech