Интеллектуал мулк соҳасида онлайн семинар ўтказилди


Маълумки жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда масъул идора ва ташкилотларга интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш ва унинг ишончли ҳимоясини таъминлаш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектлари мухофазаси мавзусида онлайн семинар ўтказилди.


1 Intellektual mulk onlayn seminar

Ушбу семинарда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга миллий бренд яратишнинг ўзига хос жиҳатлари, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тартиби, юртимиздаги жой номлари билан боғлиқ товар ва хизматларни оммалаштириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, тадбиркор ва патент эгалари, илм-фан вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтариш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


2 Intellektual mulk onlayn seminar

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech