«Комплаенс-назорат» бўйича ўқув семинари ўтказилади


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида ходимлари орасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши бўйича носоғлом муҳитнинг шаклланишининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича “ИНВEСТМEНТ АНД САПИТАЛ МАНАГEМEНТ” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилади. Унда марказий аппарат ходимлари билан бирга саноат корхоналари вакиллари иштирок этишди.

1 komplayens-nazorat

Тадбирда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг ўрни, фуқаролик жамиятининг энг муҳим белгиларидан бўлган, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини фуқаролик жамияти институтлари, кенг жамоатчилик томонидан қонунга мувофиқлигини мунтазам равишда назорат қилиниши коррупцияга қарши курашда бирламчи аҳамиятга эга эканини қайд этилди.


2 komplayens-nazorat

–Ташкилотларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизим — «комплаенс-назорат» деб аталади – дейди «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бош юрист консультанти Шухрат Холиқов. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 27 июль куни «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича биринчи даражали вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ҳозирда 26 та вазирлик ва идораларда яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик тизими («комплаенс-назорат») жорий этиш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур давлат идораларида «комплаенс-назорат» тизимининг ўз вақтида ва сифатли жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан назорат қилиниб борилмоқда.

Савол-жавоб тарзида ўтказилган семинарда коррупция ҳолатларининг оқибатлари, келиб чиқиш сабаблари слайдларда намойиш этилди.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech