Маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш давр талаби


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 август куни қабул қилинган ПП-4426-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасида жойларда кўплаб лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, ички талабни қопланиши ва импортни оптималлаштириш мақсадида умумий қиймати 1 млрд. 341 млн. 496 минг АҚШ доллар миқдоридаги жами 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Натижада сифатли маҳсулот турларини кенгайтирилади. Шунингдек, ички бозор импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари билан таъминланади.

Ҳозирда бу борада уюшма томонидан юқори натижалар қайд этилмоқда. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, маҳаллийлаштириш дастури доирасида январь-октябрь ойларида 606,6 млрд сўмлик маҳсулотлар (прогнозга нисбатан 114,7 фоиз) ишлаб чиқарилган. Эътиборлиси, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан маҳаллийлаштириш 172,6 фоизга ошган.

Яна бир маълумот, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг cooperation.uz электрон кооперация порталида 2020 йил 1 ноябрь холатига кўра, уюшмага аъзо бўлган барча 162 та ишлаб чиқариш корхоналари рўйхатдан ўтказилган. Бугунги кунда cooperation.uz электрон кооперация портали орқали уюшмага аъзо бўлган корхоналар томонидан 740 та (73,8 млрд сўмлик) сотиб олиш, 690 та (24,1 млрд сўмлик) сотиш учун шартномалар тузилган.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech