On measures to increase the production of finished export-oriented products based on deep processing of non-ferrous and rare metals for 2016-2020

The text of the Articles is presented in the satate language

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

2016 — 2020 йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 27-модда, 22-сон, 419-модда)

[Кўчирма]

Иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, саноатни модернизациялаш ва диверсификациялаш, рангли ва нодир металларнинг ғоят бой минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш, шу мақсадда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда турларини кенгайтириш мақсадида:

1. Рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорларда талаб қилинадиган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш топшириқлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ белгилансин.

2. «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» давлат корхонаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Тошкент темир-терсак, рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, бошқа акциядорлик жамиятлари ва корхоналар раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.

3. 2016 — 2020 йилларда рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш ҳамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган янги корхоналар барпо этиш ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Тошкент темир-терсак, рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Бектемир металл конструкциялари» ИП МЧЖ ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда 3-иловада кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг аниқ муддатларини, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, замонавий технологик талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш, шунингдек қувватларни белгиланган муддатларда ишга туширишни назарда тутсинлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2998-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 419-модда)

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги акциядорлик компаниялари ва корхоналар — 3-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг масъул бажарувчилари билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида замонавий технологияларга эга бўлган ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ташқи бозорларга олиб чиқилишини кафолатлайдиган хорижий компанияларни кенг кўламда жалб этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган лойиҳалар, уларни молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари аниқлаштирилган ҳолда белгиланган тартибда унга киритилишини таъминласинлар.

* 1 — 3-иловалар берилмайди.

9. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан келтириладиган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар 2021 йилнинг 1 январига қадар бўлган муддатда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 20 май,

ПҚ-2533-сон

Файл
Date of registration: 20.05.2016 y.
Number: PD-2533
Download file
Size: 472.78 KB




Comments (0)
There are no comments
Only the registered users can leave comments.
Enter , please.

Click to listen highlighted text! Powered by GSpeech