- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Қурилиш материаллари соҳасига инновацион технологияларни кенг жорий қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарорига мувофиқ инновацион энергия самарали, энергия сарфини тежайдиган, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқларини жорий қилиш бўйича «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузуридаги Илмий-техникавий Кенгашга жами 31 та лойиҳалар қабул қилинган.
Бугунги кунда, Кенгаш томонидан жами 19 та лойиҳалар илмий-техникавий муҳокамадан ўтказилган бўлиб, қиймати 9,2 млрд. сўм бўлган 7 турдаги инновацион қурилиш материалларини яратишга оид лойиҳалар молиялаштирилишга тавсия этилган.
Маълумот учун: 2019 йилда янги турдаги инновацион, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларидан гулқоғоз (обой), суюқ гулқоғоз (жидкий обой), золоблок, газоблок, пеноблок, полистролблок, композит (асбестсиз) шифер, ўтга чидамли ғишт (огнеупорный кирпич), юмшоқ том ёпқич материаллари, иссиқлик изоляциялаш материаллари ва маҳсулотлари (базальтли, минералли, тошдан олинган), базальтдан арматура, базальтдан тола, базальтдан сетка, фрита (кафелларга ранг беришда ишлатиладиган хом ашё), декоратив бўёқлар, мозаикалар (тошли, шишали ва керамикали), спорт линолеуми, маиший линолеум, шиша толаси, шиша толасидан сетка, гидроизоляция материаллари, геотекстил, геомембрана, бентонит мат (тўшама), геосетка, георешетка, геокомпозитлар ўзлаштирилган ва ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, япониялик ҳамкорлар билан биргаликда том ёпқич материалларини янги, инсон саломатлиги учун мутлақо зарарсиз бўлган турини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича ишлар йўлга қўйилган бўлиб, асбест ўрнига куралон қўшимчасидан фойдаланиб асбестсиз шифер олиш бўйича «Қизилқумсемент» АЖнинг ишлаб чиқариш ускуналари негизида дастлабки тажриба-синов партияси муваффақиятли олинган.
Республикамизда импорт ҳажми юқори бўлган ёғоч маҳсулотларини инновацион ва илмий усулларни жорий этган ҳолда, янги турдаги альтернатив хом ашёларни қўллаш бўйича махсус изланишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қамиш ва ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш ва дунёда энг тез ўсувчи павловния дарахти турини кенг жорий қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун: Самарқанд вилоятидаги йирик павловния кўчатларини етиштирувчи “ГАРДEРС ШИРИНОВ АГРО” оилавий корхонаси томонидан Булунғур тумани ҳудудида 35 гектар ҳамда Пастдарғом тумани ҳудудида 7 гектарда жами 42 гектар, Наманган вилоятида 22 га, Андижон вилоятида 25 га, Фарғона вилоятида 30 га, Навоий вилоятида 1,5 га, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 22,9 га ер майдонларига павловния кўчатлари экилган.
Шу билан бирга, инновацион фаолият субъектлари томонидан бозорга янги қурилиш материалларини таклиф қилиш кўламини кенгайтиришга қаратилган замонавий экотизим шакллантирилмоқда. Хусусан:
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки резидентлари томонидан умумий қиймати 40,6 млрд.сўмлик янги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, бунинг 524,8 минг доллар хорижга экспорт қилинди;
Стартап лойиҳалар танлови ғолиблари томонидан госсипол смоласидан нефтсиз қурилиш битуми олиш (лойиҳа қиймати – 595,9 млн сўм) ҳамда маҳаллий минерал хом-ашё ва саноат чиқиндиларидан керамик бўёқлар олиш технологиясини яратиш (лойиҳа қиймати – 473 млн. сўм) устида ишлар бошлаб юбрилган.
Бугунги кунда молиялаштиришга тавсия этилган 9,2 млрд.сўмлик 7 турдаги инновацион лойиҳаларнинг молиялаштирилмоқда.