• Главная
  • Matbuot markazi
  • Matbuotda nashr etilgan materiallar
  • Қурилиш материаллари саноатида илм-фан ютуқлари га асосланган, янги турдаги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар

Қурилиш материаллари саноатида илм-фан ютуқлари га асосланган, янги турдаги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар


Жаҳон иқтисодиётида инновацион жараёнларнинг жадаллашуви уларнинг рақобатбардошлик мезонларининг асосийсига айланишига олиб келмоқда. Бугунги кунда инновация ишлаб чиқариш омилларининг бирига айланган десак муболаға бўлмайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг жадал ривожланишини инновацион жараёнларнинг иқтисодиётнинг барча соҳаларида кенг қўлланишисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Муҳтарам Президентимиз Sh.M.Mirziyoyev томонидан ушбу долзарб масаланинг ташкилий жиҳатлардан ҳал қилиш ва инновацион ривожланишнинг хуқуқий асосларини яратиш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4198, 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4335-сонли қарорлари билан қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш истиқболлари ва стратегияси белгилаб берилди.

Унга кўра, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида қурилиш материаллари саноатини инновацион ривожлантириш, талаб юқори бўлган сифатли маҳсулот турларини кенгайтириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишга доир илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий кенгаши тузилди.

Кенгашга жами 40 та инновацион технологияларни жорий қилиш ва янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар қабул қилинган, жорий йилнинг 11 август ҳолатига кўра Кенгашнинг 11 та йиғилиши ўтказилган бўлиб Кенгаш томонидан жами 21 та лойиҳалар илмий-техникавий муҳокамадан Инновацион ривожланиш вазири раислигида ўтказилган ҳамда 10.6 млрд. сўмлик 8 турдаги инновацион қурилиш материалларини яратишга оид лойиҳалар молиялаштирилишга тавсия этилган.

Бугунги кунда базальт хом ашёсини янги турдаги қурилиш материалларда қўлланилиши ва афзалликлари.

Базальт ердаги энг кўп тарқалган фойдали тоғ жинси ҳисобланиб у табиий тош сифатида тўқ кулранг ёки қора рангда, шунингдек баъзан яшил кўринишда бўлиб бу унинг иккиламчи ўзгарганлигини кўрсатади. Базалът кўп афзалликларга эга бўлиб энг муҳимлари қуйидагилар:

  • шовқин ютувчанлиги юқори бўлганлиги сабабли биноларни кўча шовқиндан мухофазалашда қўллаш мумкин;

  • юқори даражадаги буғ ютувчанлигига эга бўлиб, уни турли ишлаб чиқариш технологияларида ишлатиш имкониятини беради;

  • юқори ҳароратга чидамлилик хоссасига эга бўлиб, иссиқлик таъсиридаги қурилмаларнинг конструкцияларида ишлатиш мумкин;

  • экологик жиҳатдан хавфсиз ва шу сабабли одамлар соғлигига таъсири йўқ;

  • бошқа қурилиш материалларига, пўлат арматурага нисбатан юқори мустаҳкамликка эга;

  • иссиқликни яхши сақлайди шу сабабли биноларни иссиқ сақловчи қурилиш материллари сифатида кенг қўллаш мумкин;

  • ўтга чидамли бўлганлиги сабабли осон ёнувчи материаллардан қурилган биноларда ишлатиш имконини беради;

  • минерал модда бўлганлиги учун электролитланмайди;

  • умрбоқий ишга яроқлилик муддати давомли.

Маълумот учун: 2017 йилнинг декабрь ойида Жиззахда базальт тола ва арматура ишлаб чиқарадиган базальт заводи ишга тушурилиб МEГА ИНВEСТ ИНДУСТРИАЛ қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган.

Бу Ўзбекистонда базальт арматура ишлаб чиқарадиган биринчи завод. 200 киши ишлайдиган заводнинг майдони 10 000 кв м иборат. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 000 тонна базальт толаси ишлаб чиқаришга эга. 2018 йилнинг февраль ойидан бери завод 720 тонна арматура ишлаб чиқарди.

Базальт толасининг 80% арматура ишлаб чиқаришга йўналтирилади, қолган 20% қурилиш учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар барпо этишга сарфланади. Базальт заводига қилинган инвестициялар ҳажми 54 миллион АҚШ долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда мавжуд бўлган учта базальт конларидан иккитаси, ҳудудида завод қурилган Жиззах вилоятида жойлашган. «Шаксиз инновацион ҳусусиятларга эга бўлган сифатли базальт арматура чиқаришга айнан шу жаҳатлари ўзига хос ҳусусиятлари билан тўғри келади».

Базальт арматураси замонавий қурилишда фаол қўлланилади ва ноёб хусусиятларга эга - пўлат арматурасига нисбатан 4 баробар енгил ва 3 маротаба мустаҳкам. Базальт арматураси нам шиммайди, зангламайди, электр токини ўтказмайди ва иссиқлик ўтказиш қобилияти ниҳоят паст.

Қурилиш материаллари соҳасининг инновацион ривожланиши қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларини қамраб олиши лозим. Айниқса, инсон капиталини ривожлантириш, корхоналарда янгиликларни фаол тарқатадиган кадрлар сонини кўпайтиришга эътибор қаратилиши бугунги кундаги долзарб вазифадир.

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги тълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига кўра, саноатнинг қурилиш материаллари тармоғига мутахассислар тайёрлаш бўйича 17 та таълим муассасаларида жами 2230 та, шундан 570 та грант, 1660 та контракт асосида квоталар ажратилди ҳамда абитуриентлар талабалар сафига қабул қилинди. Шунингдек, ушбу қарорга кўра, қурилиш материалларига тармоғига мутахассислар тайёрлаш учун сиртқи таълим шаклига 11 та таълим муассасаларида контракт асосида 1000 та, магистратурага 15 та таълим муассасасига 243 та грант асосида квота ажратилди ҳамда абитуриентлар ўқишга қабул қилинди.

Юртимизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган, замонавий, юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида Уюшма «Ўзстандарт» агенлиги билан ҳамкорликда қурилиш материаллари бўйича жами 1387 та халқаро стандартларни 2019-2021 йй. қабул қилиш белгилаб олинган, шундан 340 та халқаро стандартлар 2019 йилда қабул қилинди, жорий йилда 542 та ва 2021 йилда 505 та халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Уюшма тасарруфидаги 42 та йирик корхона ва ташкилотларда сифат менежмент тизими (ИСО 9001), 3 та корхонада ИСО 14001 (Экологик менежмент тизими), ОҲСАС 18001 (Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими) ва ИСО 50001 (Энергетика менежмент тизими) менежмент тизимлари ва 2 та корхонада ИСО 50001 (Энергетика менежмент тизимлари) менежмент тизими жорий қилинган. Шунингдек, Уюшма таркибидаги бошқа экспортёр корхона ва ташкилотларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ИСО 9001, ИСО 14001, ИСО 50001 менежмент тизимларини жорий этиш мақсадида тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Қурилиш материаллари соҳаси бўйича Европа иттифоқида жами 2789 та, Хитойда 1867 та, Россия Федерациясида 1042 та, АҚШда (Америка миилий стандартлар) 1864 та, Ўзбекистон Республикасида 1217 та (Давлат стандартлари) стандартлари қабул қилинган.

Хулоса қилиб айтганда замонавий янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш уларни рақобатбардошлигини таъминлаш, қурилиш материаллари бозорини барча тўрдаги материаллар билан тўлдириш, қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича Республикамизда ўлкан ишлар амалга оширилмокда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech