Гулқоғоз (обои) нима? Унинг тавсифи ва хусусиятлари


Гулқоғоз – бино ичидаги девор ва шифт (потолок) қопламаси учун ишлатиладиган пардозбоп қурилиш материали ҳисобланади. Ўрамга ўралган ҳолда кенглиги 0,53, 0,70, 1,06 метр, узунлиги - 10 ва 25 метр асосий ўлчамларда ишлаб чиқарилади.

Европада гулқоғоз қоғоздан эмас, балки тошдан ясалган. Девор ва шифтлар улар билан ўралган ва ёпиштирилмаган, шунинг учун бу ном (обой) қолиб кетган. Барокко даврида чармдан ясалган гулқоғоз кенг қўлланилган, бу анъана Европага араб дунёсидан кириб келган. Гулқоғозлар қадимдан Шарқий Осиё мамлакатларида (Хитой, Япония) ишлатилган.


Gulqog‘oz

Европада қоғоздан бўлган гулқоғоз 18-асрда, биринчи қоғоз машинаси ихтиро қилингандан кейин кенг тарқалган ва ҳар ҳил узунликдаги девор гулқоғозини чоп этишга имкон берди.

Деворлар учун мўлжалланган классик гулқоғознинг ҳаво ва намлик ўтказувчанлик кўрсаткичи яхшилиги билан ажратилиб туради. Улар юқори намлик ёки кучли хидли хоналарда, масалан, ошхоналарда фойдаланишга тавсия этилмайди.

Gulqog‘oz

Гулқоғозлар асосан декоратив функцияларни бажаради ҳамда бир вақтнинг ичида деворлардаги тешиклар ва ёриқларни ёпади. Гулқоғоз ранги хонанинг ёритилиш даражасига, шинамлигига сабабчи бўлиб, инсонларнинг эмосионал ҳолатига ҳам таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари гулқоғозлар товушни ўтказмаслик функциясини бажаради, бунинг учун товушни ушлаб қоладиган тўқимачилик материалдан фойдаланилади.

Gulqog‘oz

Қоғоз гулқоғознинг сифати уларнинг умумий оғирлигига қараб белгиланади:

  • деворлар учун қоғоздан бўлган енгил гулқоғоз (вазни- 110 гр./ м² дан кам);

  • ўртача оғирликдаги гулқоғоз (вазни - 110-140 гр / м²);

  • оғир гулқоғоз – (вазни - 140 гр / м² дан ортиқ).

Барча гулқоғозларнинг умумий хусусияти бўйича симплекс ва дуплекс гулқоғозларга бўлинади.

Симплекс – бу битта қатламли гулқоғоз бўлса, дуплекс эса икки ёки ундан ортиқ қатламда қилинади.

Дуплекс – одатда ташки омиллардан сақловчи қўшимча қопламаларга эга гулқоғоз ҳисобланади. Масалан, бундай девор қоғози юқори даражадаги ёруғлик ёки намликка чидамлилиги билан ажралиб туради.

Шунингдек, кабартмали (тиснённий) дуплекс гулқоғоз мавжуд бўлиб, ушбу турдаги гулқоғоз носимметрик жойларни ниқоблаш ҳусусиятига эга эканлиги сабабли машхурликка эришган. Материал 2 та қатламдан иборат бўлиб, юқори қатламда кабартма (тисненний) амалга оширилади. Шунингдек, гофровка қилинган дуплекс гулқоғоз мавжуд бўлиб, флексографик босма усулда ишлаб чиқарилади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech