Оловбардош ғишт қандай қурилиш материали?


Оловбардош ғишт махсус қурилиш материаллари ҳисобланади, ундан юқори ҳароратдаги тош конструкцияларни, печларни қуришда фойдаланилади. Чунки, оловбардош ғишт ёнгинни изоляция қилиш хусусиятига эга. Энг муҳими, оловга чидамли ғиштлар печнинг пойдеворини тўғридан-тўғри оловдан ёки иссиқ кўмирдан ҳимоя қиладиган қобиқ ҳосил қилади. Мазкур қурилиш материали одатда жигарранг ёки очроқ рангда бўлади.

Оловбардош ғиштларни тайёрлаш технологияси мураккаб бўлиб, 1300-1400℃ градус хароратда ўтга чидамли лойдан (аралашманинг 70 фоизи) ва графит, кремний оксиди ва аллюмин, йирик кварс доналари ва коксдан тайёрланади. Шунингдек, оловбардош ғишт ёрилмаслиги учун унинг таркибига лой ҳам қўшилади. Оловбардош ғиштлар 2.28 см1.15sm6.4sm. ўлчамда тайёрланади.

Dinas

Ғиштларни боғлаш учун оловбардош ғил аралашмаси ишлатилади, унинг ичига майдаланган (эзилган) оловбардош ғишт солинади. Шуни таъкидлаш жоизки, бундай ғиштларни ётқизаётганда уларни бир-бирига жуда эҳтиёткорлик билан жипслаш керак бўлади.

Шакли бўйича оловбардош ғишт тўғри, трапеция ва клин шаклида бўлиши мумкин. Оловбардош ғиштнинг бир нечта турлари мавжуд. Жумладан Шамотли ёки глинозёмли ғишт ҳарорат ўзгаришига чидамли бўлиб, қурилишда, коммунал инфратузилмада, хусусан, қозонхона ва ИEСлардаги асосий пишириш печларига ишлатилади. Углеродли ғиштлар эркин углерод асосида ишлаб чиқарилади, Уларнинг оловга чидамлилиги 2000℃ градус пиширишда тайёрланиб 3500 ℃ градусгача ўтга чидамлидир. Шунинг учун уларни металл эритиш учун футеровка печларида, энергетика ва АЭСда ишлатишади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech