Қурилиш материаллари соҳаси бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмга етказилади


Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда уюшма раҳбарияти, соха мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда дастлаб қурилиш материаллари саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, инвестиция лойиҳалари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилилиш материалларининг жахон талабларига жавоб бериши, йирик заводлар фаолияти, экспорт кўрсаткчилари ҳақида тўхталиб ўтилди

.Matbuot anjumani

– Мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати ривожи, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, - дейди уюшма бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Абраев. – 200 дан ортиқ йирик саноат корхоналарини жамлаган уюшма томонидан ҳозирда хорижий инвесторларни кенг жалб қилган холда кўплаб йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга, соҳага инновацияни кенг жалб қилиш, экспорт кўламини оширишга эътибор қаратилган. Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан январь-август ойларида жами 4,8 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш 108,8 фоизга таъминланган. 2020 йил сўнггига қадар эса юқоридаги кўрсаткичлар янада ортиши кутиляпти. Хусусан, қурилиш материаллари соҳаси бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22,0 трлн. сўмга етказиш ва ўсиш суръатини 2019 йилга нисбатан 110 фоизга таъминлаш ҳамда 9450 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Ҳисобот даврида: 7,9 млн тонна цемент, 14,1 млн кв.м қурилиш ойнаси, 6,2 млн кв.м керамик плитка, 25,2 mln.kv.metr гипсокартон, 81 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари, 3,6 млн дона шифер, 51 минг тонна оҳак, 102 минг тонна гипс каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган.

Таъкидланишича, ўтган давр давомида маҳаллийлаштириш дастури бўйича импорт ўрнини босувчи керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, керамогранит, безакли ойна, базальт арматураси, обой (гулқоғоз)ни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2020 йил сўнггига қадар уюшма бўйича 6,3 трлн.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатини 114,4 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳам бир қатор натижаларга эришилмоқда. Хусусан, 2020 йил Инвестиция дастурига киритилган 122 та лойиҳа бўйича 698 млн АҚШ доллари, шундан хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 552 млн АҚШ доллари ўзлаштирилган. Хусусан, Фарғона туманида “Фарғона Ясин қурилиш моллари” хорижий корхонасида 80 млн доллар инвестиция ҳисобига йилига 800 минг тонна цемент, «Экокерама» МЧЖда 7 млн. АҚШ доллари инвестиция ҳисобига йилига 300 минг дона санитар-техник буюмлар, Жиззах вилоятида "Ҳуахин Семент Жиззакҳ" хорижий корхонасида 150 млн АҚШ доллар хорижий инвестиция ҳисобига йилига 1,2 млн тонна цемент, Қорақалпоғистон Республикасида “Дайпласт Нукус” жамиятида 7,8 млн. АҚШ доллар инвестиция ҳисобига 100 минг тонна гидратланган оҳак, Бухоро вилоятида “Бухоро Гипсум” жамитида 10 млн доллар инвестиция ҳисобига йилига 10 млн kv.metr гипсокартон, Тошкент вилоятида “Мегаблок Инвестмент” жамияти 5 млн АҚШ доллари ҳисобига йилига 200 минг куб метр газобетон блоклари каби ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган.

Матбуот анжуманида галдаги режалар ва амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech