«Бизнес-клиника» лойиҳаси: бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бепул консалтинг хизматлари


Ҳурматли тадбиркорлар! Пандемиянинг бизнесингизга салбий таъсирни юмшатишни имконин хеч уйладингизми? Давлат томонидан яратилаётган шароитлардан хабардор булишни истайсизми? Белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ва кўплаб янги чиқаётган қонун ҳужжатларини талькин этилишини хохлайсизми? Тўланмаган ижара ҳақи, муддати ўтган кредитлар, иш ҳақи тўловлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш хакида бош қотиряпсизми?

Бошингиз оғримасин, 1094 қисқа рақамли колл-марказимизга қўнғироқ қилинг ва мутахассисларимиздан солиқ, божхона, кредит ва бошқа масалалар, имтиёзлар ва преференциялар хакида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олинг.

Бизнинг ҳттпс://т.ме/бизнес_клиника телеграм каналимизга обуна бўлинг ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шароит ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳар куни нашр этилаётган долзарб маълумотлардан бохабар булинг!

  • ахборот ва укув вебинарлар эълонлари

  • қонунчиликдаги ўзгаришлар ва имтиёзлар хакида кургазмали маълумотлар

  • "Сиздан савол, биздан жавоб" рукнидаги хабарлар

  • «Биласизми?» рукнидаги хабарлар

  • ахборот ва укув вебинарлар видеолари куриш

  • куп суралган саволларга қисқа видео-жавоблар

Ҳеч қандай реклама ва зерикарли матнлар йўқ! Фақатгина конунчилик ва карорлардан қисқа кўчирмалар, кургазмали инфографика кўринишидаги маълумотлар ва видеороликлар!

Ҳафтада икки маротаба, сешанба ва жума кунлари, долзарб масалалар бўйича вебинарлар ўтказмиз. Маърузачилар сифатида етук мутахассис ҳамда таниқли тадбиркорлар иштирок этишади ва инқироз даврида дуч келган муаммолар ва уларни ҳал қилиш юллари хакида уз тажриб ва билимлари билан бўлишадилар.

Сизга қизиқ булган мавзу вебинарида қатнаша олмаган бўлсангиз, бу қўрқинчли емас: видео-ёзувини https://www.youtube.com/c/BiznesKlinika ютуб-каналимизда кўришингиз мумкин.

Хаволани босинг ва ишбилармонлар ҳамжамиятига қўшилинг, доимий равишда фойдали маълумот ва маслаҳатлардан мутлако бепул хабардор булинг!

Телеграм каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/biznes_klinika

YouTube каналида вебинарлар ва видео-жавобларни кўринг: https://www.youtube.com/c/BiznesKlinika

Янгиликларни Facebook саҳифасида кузатиб боринг: https://www.facebook.com/BiznesKlinikaUz

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот: www.businessinfo.uz/biznes_klinika

Саволлар бўйича 1094 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

«Бизнес-клиника» лойиҳаси Савдо-Саноат Палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастури томонидан Япония ҳукумати молиявий кумаги асосида амалга оширилмоқда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech