- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- 448,2 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
2020 йил 10 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” 136 – сонли Қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига 2020 йил учун 715,5 млрд. сўм режа кўрсаткичлари белгиланган.
Тасдиқланган тармоқ жадвалига мувофиқ 2020 йил январь-август ойларига «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан 386,4 млрд. сўм режа кўрсаткичи белгиланган бўлиб, ҳақиқатда дастурга киритилган корхоналар томонидан 448,2 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлиб режа кўрсаткичлари 116 % га бажарилиши таъминланган.
Хусусан, "АРМEНТ СОНСТРУСТИОН ЧEМИСАЛС БУСИНEСС" МЧЖ шаклидаги ХКда бетонлар ва қурилиш эритмалари учун қўшимчалар ассортимент, "Санфа продустс" МЧЖда линолеум, "ЛЮХ ГРАНИТ" МЧЖда керамогранит, "Сурхондарё таъмирлаш бутлаш" МЧЖда ёғоч-қириндили плита (ДСП), "Модерна Серамис Индустриес Фергана" МЧЖ ҚКда янги 3Д техологияли пардозбоп керамик плитка каби маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.