Иссиқликни сақловчи қурилиш материалига талаб ортиб бормоқда


Ҳозир кунда бутун дунёда бино ва иншоотлар инновацион, янги турдаги қурилиш материалларини қўллаш орқали сифатли, ҳар томонлама қулай, энергия тежамкор тарзда бунёд этилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатларда сўнгги йилларда газобетон, пенобетон, базальт арматураси, иссиқлик сақловчи материаллари каби кўплаб қурилиш маҳсулотлардан фойдаланиляпти. Мамлакатимизда ҳам бу борада дунё тажрибаси қўлланилмоқда. Бино ва иншоотларни барпо этишда иссиқлик сақловчи материалларини қўллаш бўйича шаҳарсозлик нормалари ишлаб чиқилган. Республикамизда иссиқлик сақловчи материалнинг икки хили яъни шиша ва базальт толали турларидан кенг фойдаланилади.

Ушбу қурилиш материалига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2016 йилда мамлакатимизда 12,1 минг тонна иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 13,5 минг тоннани ташкил этди.

Нафақат маҳаллий балки жаҳон бозорини ушбу турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, ушбу йўналишда янги саноат корхоналарини барпо этиш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси вилоят ҳокимликлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширмоқда.

2020–2021 йилларда уюшма масъуллигида йиллик қуввати 125 минг тонна бўлган 4 та лойиҳа ишга тушурилиши режалаштирилган. Хусусан, Тошкент вилоятида “Ангрен Инсулатион”.ҚК МЧЖ (йиллик қуввати 30 минг тонна) да шиша толасидан иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Шунингдек, Жиззах вилоятида "Басалт Воол" МЧЖ (йиллик қуввати 35 минг тонна), Тошкент шаҳрида "Акфа Инсулатион" МЧЖ (йиллик қуввати 30 минг тонна)ларида базальт толасидан иссиқлик сақловчи плиталарни ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Ҳозирги кунда Республикамизда «Ўзметкомбинат» АЖда йилига 12 минг тонна базальт толасидан, Жиззах вилоятида эса “ЭСО СЛИМАТ” МЧЖ ҚК ҳар йили 10 минг тонна шиша толасидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқарилмоқда.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech