ОАВ вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва «Ўзметкомбинат» АЖ ҳамкорлигида қурилиш материаллари саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг оммага етказиш мақсадида журналистлар учун медиа-тур ташкил этилди. Тадбирда ОАВ вакиллари «Ўзметкомбинат» АЖда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишишди.O‘zmetkombinat

Дастлаб, тадбир иштирокчилари акциядорлик жамиятидаги базальт толасидан иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Соҳа мутахассислари ушбу қурилиш материалларини тайёрланиш жараёни ва хусусиятлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб беришди. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси вакиллари томонидан ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот тақдим этишди.O‘zmetkombinat

Шундан сўнг ОАВ вакиллари 2-сон навли прокат цехи пўлат сим ўрамлари ишлаб чиқариш блогида бўлишди. Бу ерда ўрнатилган замонавий технологиялар ва иш фаолиятини кузатишди. Шу билан бирга журналистлар комбинатда бунёд этилаётган Қуюв прокатлаш мажмуаси лойиҳаси билан танишишди. Лойиҳанинг аҳамияти ва бу ерда тайёрланадиган маҳсулотлар хусусида барчага маълумот берилди.

ОАВ вакиллари медиа-тур давомида соҳага оид барча саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech