«Оҳангаронсемент» АЖ 2020 йилнинг сентябрь ойида маҳсулот сотиш ҳажмини 5 фоизга оширди


2020 йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра, «Оҳангаронсемент» АЖ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан цемент сотиш ҳажмини 5 фоизга (8 651 тонна) оширди. Корхонанинг юқори сифатли маҳсулоти асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истеъмолчиларига жўнатилди.

«Оҳангаронсемент» АЖ етти ой давомида узлуксиз ишлаши жорий қурилиш мавсумининг энг қизғин паллаларида кўрсаткичларнинг мунтазам ўсиши ва ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлигини таъминлади. Маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида самарадорликни оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар натижасида юқори ютуқларга эришилди.

"Мавжуд қувватларни доимий равишда такомиллаштириш, бизнес-жараёнлар самарадорлигини ошириш, корхона ходимларининг малакаларини ривожлантирш ишлаб чиқариш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаб, истеъмолчиларга энг юқори сифатли маҳсулотлар таклиф этиш имконини бермоқда, - дейди "Оҳангаронсемент " АЖ бош директори Геннадий Куликов.

Маҳсулот турларининг хилма-хиллиги ва сифатининг юқорилиги ҳудудда қуриладиган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлигига қўйилган талабларни эътиборга олади. Ўтган ойларда Оҳангарон цементи Қуйи Чотқол ва Қамчиқ ГEСлари, республиканинг қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича қад кўтараётган кўп хонадонли арзон уйлар ва шаҳарлардаги кўп қаватли турар-жой массивларининг қурилишларига жўнатилди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech