Сендвич панелига талаб ортиб бормоқда


Дунё қурилиш майдониида асосан қисқа фурсатда бунёд этилувчи бино ва иншоотларни қуришга алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг учун металлоконструкция, сендвич панель, гипсокартон, йирик панель ва плиталар каби инновацион янги турдаги қурилиш материалларидан фойдаланиляпти. Сўнгги йилларда юртимиздаги амалга оширилаётган бунёдкорликларда сендвич панелларилари кенг қўлланилмоқда. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу қурилиш маҳсулотларидан ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан сендвич панелга бўлган талабни тўла қондириш мақсадида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020-2021 йилларда уюшма масъуллигида умумий қиймати 445 млрд сўм бўлган 10 та лойиҳа ишга туширилади. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,8 млн. кв. метрга ортади.

Айни пайтда Республикамизда сендвич панель ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони жами 32 та бўлиб, унинг энг катта қисми Тошкент шаҳрида жойлашган. Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳам ушбу йўналишда йирик корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумот учун: сендвич панель – уч қаватли, икки чет қатлами металл тунукадан ва ўрта қатлами иссиқлик сақловчи материалларидан иборат прессланиб елимланган қурилиш материалидир. Ундан асосан бино ва иншоотларида ташқи деворбоп ва томёпқич материал сифатида фойдаланилади. Эски биноларни капитал таъмирлашда кенг қўланилади. Сендвич панелининг афзаллик жиҳатлари шундаки, керакли иссиқлик ўтказувчанликка чидамли, иссиқлик самарадорлиги анъанавий қурилиш материалларига қараганда 10 баробар юқори ва энергия тежамкор.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech