«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари вафот этди


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 2020 йил 14 октябрь куни оғир хасталикдан 39 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Улуғбек Абраев 1980 йил 26 ноябрда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида таваллуд топган. 2003 йил Тошкент молия институтини магистратура (кундузги) йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Пул-кредит сиёсати маркази Пул муомаласини таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилди. 2019 йилда АТ «Пойтахтбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлади.

2019 йилдан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Улуғбек Абраев меҳнат фаолияти давомида қурилиш материаллари саноатининг инвестиция, экспорт-импорт йўналишида кўплаб изланишлар олиб борди, мамлакатимиз қурилиш материаллари саноатида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга улкан ҳисса қўшди.

Улуғбек Абраев ёш бўлишига қарамасдан соҳадаги жуда кўплаб ёш кадрларга устозлик қилди, уларнинг илмий ва касбий салоҳиятининг ошишига катта ҳисса қўшган инсон.

Жонкуяр, ўз ишининг устаси, тажрибали мутахассис Улуғбек Абраев хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси меҳнат жамоаси Улуғбек Абраев оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech