Қурилиш материаллари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизми такомиллаштирилмоқда


Бугунги кунда қурилиш материаллари тармоғига оид республиканинг 16 та олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрланмоқда.

2019/2020 ўқув йилларида Бухоро муҳандислик технология, Жиззах ва Фарғона политехника институтларида соҳага мутахассислар тайёрлаш бўйича жами 570 та, шундан 160 та грант асосида, 410 та контракт асосида квота ажратилди. Сиртқи таълим шакли бўйича контракт асосида жами 360 та, магистратура йўналишида 6 та квота берилди ҳамда ушбу ўринларга талабалар ўқишга қабул қилинди. Уюшма томонидан таркибдаги корхоналарнинг 82 нафар ходимларига тегишли тавсияномалар берилди ҳамда улар ўқишга тавсия этилди.

Соҳа бўйича 2019/2020 йилларда 4 та янги мутахассисликлар жорий этилиб, бакалавр йўналишига 2 230 та (ўсиш 120 фоиз), магистратура йўналишига 243 та (2,2 баравар) квота берилиши билан бирга, сиртқи таълим бўйича давлат буюртмаси асосида 1 000 та квота ажратилиб жами квоталар сони 3473 тани (1,8 баравар) ташкил этди.

2020/2021 ўқув йилида жами 5 802 та квота ажратилган бўлиб, 2019/2020 ўқув йилига нисбатан ажратилган квоталар сони 36 фоизга ошган.

Айни пайтда, қурилиш материаллари саноати соҳасида силикат материаллар, цемент ва боғловчи материаллар (оҳак ва гипс), ойна, керамика, иссиқлик сақловчи ва деворбоп материаллар йўналишларида, яъни корхоналар учун боғловчи материаллар, шиша, керамика, иссиқлик сақловчи ва деворбоп материаллар технолог муҳандисларига талаб юқори.

Биргина мисол, айни пайтда республикада фаолият юритаётган цемент заводларида 14 706 нафар ишчи хизматчилар фаолият юритмоқда. 2020 йилда ишга тушириладиган заводларда 1 229 та иш ўринлари яратилиши мўлжалланган бўлиб, ушбу йўналишда 2020 йил якуни билан 15 935 та иш ўрни мавжуд бўлиши кутилмоқда.

Барча ҳудудларда замонавий технологиялар асосида силикат (боғловчи, керамика ва шиша) материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони тобора кўпаймоқда, бу эса юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжнинг янада ошишига олиб келмоқда.

Силикат (боғловчи, керамика ва шиша) материаллари ва камёб, нодир ва тарқоқ металлар ишлаб чиқариш металлургия корхоналари томонидан кадрларга эҳтиёж юқори бўлганлиги сабабли 5522400 – Кимёвий технология (керамика ва оловбардош материаллар кимёвий технологияси бўйича), 5522400–Кимёвий технология (шиша ва ситаллар кимёвий технологияси бўйича), 5522400 – Кимёвий технология (боғловчи материаллар кимёвий технологияси бўйича), 5522400 – Кимёвий технология (камёб, тарқоқ ва нодир металлар кимёвий технологияси бўйича), 5522400 – Кимёвий технология (электрокимёвий ишлаб чиқариш бўйича) бакалавриат таълим йўналишларида ҳар бир йўналиш бўйича ўқув йилида камида 25 нафардан талабалар ўқишган. Ушбу битирувчилар ҳозирги вақтда республикамизнинг илғор ишлаб чиқариш корхоналарида етакчи лавозимларда фаолият юритиб келишмоқда.

Бироқ, 2011 йилдан бошлаб янги “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификатори” қабул қилиниб, барча кимёвий технология бўйича йўналишлар бирлаштирилиб, 5320400 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) шифри асосида бакалаврлар тайёрланиши бошланган.

Ҳозирги кунда 5320400 – Кимёвий технология шифри ичида 9 та йўналиш (ноорганик моддалар ишлаб чиқариш технологияси; органик моддалар ишлаб чиқариш технологияси; қурилиш материаллари; камёб, тарқоқ ва нодир металлар технологияси; электрокимё; минерал ўғитлар; юқори молекуляр бирикмалар технологияси; каучук ва резина технологияси; кимёвий материаллар қаршилиги ва коррозиядан сақлаш) бўйича ўқишга қабул амалга оширилмоқда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech