“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси ўринбосари А.А.Махамадиевнинг 2016 йил 16 сентябрда ўтказиладиган йиғилишдаги нутқининг Матни


“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси Бошқаруви раиси ўринбосари
А.А.Махамадиевнинг 2016 йил 16 сентябрда ўтказиладиган йиғилишдаги нутқининг
МАТНИ


Шу кунларда барчамиз халқимизнинг буюк Давлат ва сиёсат арбоби, Республикамиз Мустақиллигининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан юракларимизда чуқур дард билан ўрнини тўлдириб бўлмайдиган оғир жудоликни бошимиздан кечирмоқдамиз. Бу улуғ инсоннинг орамиздан кетиши барчамиз учун катта йўқотиш бўлди. Бугунги йиғилишни муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўчмас ҳотираси учун сукут билан бошлайлик

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевга вақтинчалик юклаш тўғрисидаги қўшма қарор қабул қилинди.

Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг одил раҳбарлиги остида Мустақиллигимизнинг ўтган 25 йили давомида ўзбек халқи томонидан эришилган улкан ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди.

«Замонавий Ўзбекистоннинг тарихи – бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир. Буюк Йўлбошчимиз ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро меъзонларга тўлиқ жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳам асосий муаллифи эдилар. Мамлакатимиз тоталитар тизимдан воз кечиб, мустақил тараққиёт йўлини танлади, кўплаб қийинчилик ва синовлардан ўтиб, тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти қарийб 6 марта ўсди. Унда саноатнинг улуши 14 фоиздан 34 фоизга ошди. Охирги 11 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 8 фоиздан кам бўлмаган даражада сақланмоқда. Ҳозирги кунда фаол инвестиция сиёсати амалга оширилмоқда. Мутлақо янги, юқори технологияларга асосланган саноат тармоқлари, хусусан, нефть-кимё, кимё, автомобильсозлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва темирйўл машинасозлиги, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик саноати, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар изчил ривожланмоқда.

Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган бораётган дунёдаги 5 та давлат қаторига киради. Бунинг яққол исботи сифатида мамалакатимизда қурилган ва ўз кўлами бўйича жаҳон миқёсида ҳам йирик ва ноёб ҳисобланган саноат объектлари, хусусан, Устюрт ва Шўртан газ-кимёвий комплекслари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Қўнғирот сода заводи, Деҳқонобод калий ўғитлари заводи, Андижон, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги автомобильсозлик заводларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Республикада замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тезкорлик билан яратиб борилмоқда. Жумладан, Қамчиқ довонидан ўтадиган, ноёб тоғ туннелини ўз ичига олган Ангрен-Поп темирйўл тармоғи, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темирйўли қурилди, Тошкентдан Самарқанд, Қарши ва Бухорога йўловчи ташийдиган юқори тезликдаги темирўл қатнови очилди. Халқаро аэропортлар модернизация қилинди. “Навоий” аэропорти негизида Халқаро логистика маркази ташкил қилинди ва Ўзбекистон миллий автомагистрали барпо этилди. Қишлоқ хўжалигида туб таркибий ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шарт-шароитлар яратилди.

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг шакллантирилиши натижасида республикамиз аҳолисининг турмуш тарзи ва сифатинииг анча яхшиланиши таъминланди. Бугунги кунда Давлат бюджетидаги маблағларнинг салкам 60 фоизи ижтимоий соҳанинг ривожланишига йўналтирилмоқда. 1991 йил билан таққослаганда аҳолининг реал даромадлари ҳажми қарийб 12 баробарга ўсди Иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори ҳам сезиларли даражада ошди. Ишлаб чиқаришнинг изчил ўсиши ҳамда аҳолининг истеъмол молларига бўлган эҳтиёжининг қондирилиши таъминланмоқда».

Шунингдек, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўлмас ғоялари ва тафаккури барчамизнинг руҳимиз ва онгимизга шунчалар чуқур сингиб кетганлиги сабабли ўз олдимизга қўйилган аниқ мақсадларимизга етишишимизда бизнинг мустаҳкам таянчимиз бўлиб қолишини» таъкидлаб ўтди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги матн парчасини келтирмоқчиман: «Биз ўзимизнинг биринчи навбатдаги вазифаларимизни белгилаб олишимиз лозим. Ҳозирда биз миллатимиз Йўлбошчисининг улкан сиёсий меъроси, яъни унинг томонидан ишлаб чиқилган ривожланишнинг асосий тамойиллари, устуворликлари, мақсад ва вазифаларини ҳаётга тўлиқ тадбиқ этиш бизнинг юксак бурчимиз эканлигини баралла айтишимиз ва халқимизга уқтиришимиз лозимдир».

Шу ўринда ҳурматли Шавкат Миромонович ўз нутқида амалга оширилиши асосий диққат-эътиборни талаб этувчи қуйидаги 6 та устувор вазифаларни белгилаб берди:

Биринчидан - макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш. Миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш, банк тизимини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ва маҳаллий даражада бюджет барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда четдан қарз олиш бўйича консерватив ёндашув сиёсатини давом эттириш, давлатнинг ташқи қарзи ҳаддан зиёд ошиб кетишига йўл қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. Буларнинг барчаси муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг аввало ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга таяниш зарурлиги ҳақидаги узоқни кўзлаган стратегиясини давом эттириш билан боғлиқ.

Иккинчидан – нодир ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ва кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш.

Учинчидан – ташқи бозорларда рақобат ва беқарорлик кучайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида ҳам рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш алоҳида аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, фермер хўжаликларининг экспортда иштирок этишини янада рағбатлантириш бўйича қўшимча комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бу иқтисодий ўсиш, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш, аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва моддий фаровонлигини оширишнинг асосий локомотиви бўлиши керак.

Тўртинчидан – муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб ва топшириқлари ижросини изчил давом эттириш. Турли бюрократик тўсиқлар ва асоссиз текширувларни бундан кейин ҳам қатъият билан чеклаш.

Бешинчидан – энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа – Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган аҳолининг меҳнат билан бандлигини ошириш дастурини бажариш. Йил охирига қадар бир миллиондан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш. Касб-ҳунар коллежларининг 480 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш масаласи алоҳида назоратни талаб қилади. Жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттириш.

Олтинчидан – халқаро коммуникация тармоқларига уланган замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий-ахборот коммуникация тзимларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган стратегияни амалга оширишни давом эттириш.

“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси таркибидаги корхоналар мамлакатимиз макроиқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 2120 млрд. сўм ҳажмида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш кутилмоқда. Бунда ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан белгиланган 106% лик ўсиш суръати ўрнига 106,3% лик ўсиш суръатига эришилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича 44,9 млн. доллар миқдорида қурилиш материаллари экспорт қилинади. Жумладан, 21,9 млн. долларлик цемент, 4,6 млн. долларлик гипс картони, 3,7 млн. долларлик оҳак, 0,7 млн. долларлик алюмин ва ПВХ профилларидан ишланган эшик ва ромлар учун аксессуарлар ҳамда бутловчи қисмлар ва бошқа турдаги замонавий қурилиш материаллари экспорт қилинади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи 10,1% га ёки 109,6 млрд. сўмга камайтирилади.

Жами 12 та лойиҳа бўйича 21,5 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Инвестиция дастури доирасида 15 та лойиҳа бўйича 56 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилади ва белгиланган прогноз 100,2% га бажарилади.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастури бўйича қиймати 30,9 млн. долларлик 4 та лойиҳа амалга оширилади.

12,8 млн. куб. м миқдорида табиий газ ва 9,9 млн. кВт миқдорида электр энергиясининг иқтисод қилинишига эришилади.

2016 йилда ҳорижий инвесторларга 5 та акциядорлик компанияси акцияларининг давлат улушини сотиш режалаштирилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 2 та корхона ўз давлат улушини ҳорижий инвесторларга сотдилар: «Тошкент қурилиш моллари комбинати» акциядорлик жамияти – 3,75%, ва «Самарқандмармар» акциядорлик жамияти - 6,92%.

Компания таркибидаги 2 та корхонада ИСО 9001:2008 халқаро сифат тизими қўшимча равишда жорий этилади. «Бухорогипс» қўшма корхонасида эса ИСО 50001:2011 энергия менежменти тизими жорий этилади.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 1199 та янги иш ўринлари, жумладан, 75 та касаначилик иш ўринлари яратилади.

Кутилаётган 49,9 млн. доллар миқдоридаги экспорт ҳажми компания таркибидаги 40 та экспорт қилувчи корхона томонидан амалга оширилади. Шулардан 6 таси – янги ташкил этилган корхоналардир. Бунда, қўшимча равишда 7 ҳил турдаги маҳсулотлар, яъни сопол плиткалар, санитария-техника буюмлари, сэндвич-панеллар, шиша тола, графитли электр чоткалар, қуруқ қоришмалар, сунъий тошдан ишланган буюмлар экспорт қилинади.

Бугунга келиб экспорт бўйича янги бозорлар ўзлаштирилди. Хусусан, ҳозирда Афғонистонга гипс картони ва АКФА буюмлари экспорт қилинмоқда.

Қозоғистонда компания таркибидаги “Қизилқумцемент” ва “Тошкент қурилиш моллари комбинати” акциядорлик жамиятларининг савдо уйлари очилди. Шунингдек, 4 та қўшни республикаларда компания таркибидаги корхоналарнинг ваколатхоналари очилди.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 9-Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида тузилган 256 та шартномалар бўйича 150 млрд. сўмлик маҳсулотларни ҳарид қилиш кутилмоқда. Шунда Дастур 100% га бажарилади.

Ҳозирда кичик бизнес корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 87 та кичик бизнес корхоналари томонидан 301 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ҳамда 107% лик ўсиш суръатига эришилади. Шулардан 36 та экспорт қилувчи корхона томонидан 23,1 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинади.

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича компания таркибидаги 12 та кичик бизнес корхоналари томонидан 21,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва белгиланган прогноз 103,3% га бажарилади.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида компания таркибидаги кичик бизнес корхоналари томонидан 1112 та янги иш ўринлари яратилади.

Компания кичик бизнес корхоналарига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича услубий ёрдам бериб боради. Шунингдек, энергия ресурслари билан таъминлаш, маблағларни конвертация қилиш, инвестицияларни жалб этиш каби масалаларнинг ечимида юқори турувчи ташкилотлар олдида корхоналарнинг манфаатларини ҳимоя қилади.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида компания таркибидаги корхоналарга бириктирилган касб-ҳунар коллежларининг 4105 нафар битирувчиларини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. Жорий йил якунлари бўйича эса ушбу коллежларнинг 4727 нафар битирувчиларини ишга жойлаштириш таъминланади.

2016-2018 йилларда иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни давом эттириш доирасида “Кварц” акциядорлик жамиятида «Бухгалтерия ҳисобининг комплекс ахборот тизимини жорий этиш, бунда ходимлар ҳисобини юритиш ва иш ҳақи тўловларини ҳисоб-китоб қилиш» лойиҳаси амалга оширилди.

Компания таркибидаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тасдиқланган Балансга асосан бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларга цемент етказиб бериш амалга оширилмоқда. Жумладан, цемент қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишига етказиб берилади. 2016 йилда 13 мингта уйни қуриш учун 650 минг тонна цемент ажратилди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 600 минг тонна цемент етказиб берилади. Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларга ҳам цемент етказиб бериш Жадваллари бажарилмоқда.

Бугунги кунга келиб эришилган ишлаб чиқариш суръатларини пасайтирмаган ҳолда компания корхоналари томонидан мамлакатимиз учун муҳим бўлган мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб тарзда якунлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил якунига қадар саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2560 млрд. сўмни ташкил қилади ва ўсиш суръати 107,1% га бажарилади.

Тасдиқланган экспорт дастури доирасида 49,9 млн. долларлик қурилиш материаллари сотилади. Экспорт дастурини бажаришга қўшимча равишда 4 та корхона киритилади. Гипс картони, номатолар, микрокальцит ва АКФА буюмлари янги бозорлар, яъни Тожикистон ва Россия каби мамлакатларга сотила бошланади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи 10,1% га ёки 129,2 млрд. сўмга камайтирилади.

Маҳаллийлаштириш дастурининг ижроси таъминланади, яъни 34,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва 5,18 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш таъминланади.

Инвестиция дастури бўйича қиймати 69,4 млн. долларлик 15 та лойиҳа амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастури бўйича қиймати 49,5 млн. долларлик 4 та лойиҳа амалга оширилади.

Жорий йил давомида 21 млн.куб.м миқдорида табиий газ ва 15,5 млн.кВт миқдорида электр энергияси иқтисод қилинади.

Ҳорижий инвесторларга акциялар давлат улушини сотиш бўйича Ҳукумат томонидан берилган топшириқларнинг ижроси таъминланади. Жумладан: «Қизилқумцемент» АЖ - 35,9%, «Кварц» АЖ - 75%, «Охангароншифер» АЖ - 54%.

Жорий йил якунига қадар “Жахоонгир сервис” МЧЖ да ИСО 9001:2008 халқаро сифат тизими қўшимча равишда жорий этилади.

Шунингдек, жорий йил якунига қадар 1456 та янги иш ўринлари, жумладан, 77 та касаначилик иш ўринлари яратилади.

Кичик бизнес корхоналари томонидан 406 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 107,2% ни ташкил этади. Бундан ташқари, 32,3 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинади ҳамда 34,7 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 1379 та янги иш ўринлари яратилади.

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича жорий йилнинг охирига қадар қуйидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши якунига етказилади:

  • “Қизилқумцемент” АЖ да автотранспорт ҳисобини юритиш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий этиш;
  • “Кнауф Гипс Бухоро” ҲК МЧЖ да корхонани бошқариш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий этиш;
  • “Бекободцемент” АЖ да технологик жараёнларни бошқариш бўйича автоматлаштирилган тизимни янада ривожлантириш.

Компания таркибидаги барча корхоналар олдида турган асосий вазифалар ана шулардан иборат.

Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг нутқида таъкидланганидек, «Жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатлари секинлашиб, энг муҳим экспорт товарларимизга ташқи талаб камайиб, дунё бозорида уларнинг нархи пасайиб бораётган шароитда муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан иқтсодиётимизни ислоҳ қилишни чуқурлаштириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларни бажаришга қаратилган ишларимизни янада кучайтиришимиз лозим. Бизнинг яна бир энг муҳим устувор вазифамиз – муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели” нинг асоси бўлмиш 5 та тамойилни амалга ошириш асосида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни давом эттириш ва унинг рақобатдошлигини таъминлашдан иборат. Мамлакатимизнинг келгуси ривожи, халқимиз фаровонлиги, унинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш айнан шу масалага боғлиқ».


Компания Бошқаруви
Раисининг ўринбосари
А.Махамадиев


Файл
Yuklab olish
Hajmi: 109.50 KB

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech