Амалга ошириладиган тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
Масъул бажарувчилар |
Сарф-харажатлар (млн сўм) |
Молиялаштириш манбалари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
I. Кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш | ||||||
1. |
«Ҳарбий хизматни ўтаган, ички ишлар, божхона органларида хизмат қилган шахслар ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2015 йил I чорак |
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, МХХ, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
— |
— |
Ҳарбий хизматни ўтаган, ички ишлар, божхона органларида хизмат қилган шахслар пенсия таъминотининг асослари ва механизмларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Ҳозирги вақтда ушбу соҳада 1990 йил 28 апрелдаги «Ҳарбий хизматчиларни пенсия билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун амал қилади, унинг кўпгина нормалари эскирган ҳамда ҳозирги замон шарт-шароитлари ва талабларига жавоб бермайди. |
2. |
Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2015 йил II чорак |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари |
— |
— |
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг асосий принцип ва механизмлари, шунингдек ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари; аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш турлари ва шакллари; аҳолига ижтимоий хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа масъул идора ва хизматларнинг ваколатлари ва мажбуриятлари. |
3. |
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2015 йил
|
Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
— |
— |
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 50-моддасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Кекса авлодга нисбатан жиноят қонунчилиги нормаларини янада либераллаштириш мақсадида Жиноят кодексининг 50-моддасига озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддатини 3/4 дан (75%) 2/3 гача (67,7%) камайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. |
4. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 ёшга тўлган шахсларнинг пенсияларига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама белгилаш ҳақидаги Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Ишлаб чиқиш — 2015 йил февраль амалга ошириш доимий |
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Адлия вазирлиги |
12 400,0 |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100 ёшга тўлган пенсионерларга етарлича эътибор кўрсатишни кучайтириш ва уларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармони лойиҳаси. |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг 2015 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Ишлаб чиқиш — 2015 йил III чорак, амалга ошириш — 2015 — 2020 йиллар мобайнида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
— |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими самарадорлигини кучайтириш ва аниқлигини ошириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий, тиббий ва маиший хизматларнинг турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш чора-тадбирларини назарда тутувчи қарори лойиҳаси. |
6. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларни пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган қарздорликдан озод қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Ишлаб чиқиш — 2015 йил февраль, амалга ошириш —йил мобайнида |
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Адлия вазирлиги |
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг пенсионерларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга, меҳр-мурувват кўрсатишга қаратилган қарори лойиҳаси. | |
7. |
Вазирлар Маҳкамасининг «2015 —
|
Ишлаб чиқиш — 2015 йил III чорак, амалга ошириш — 2015 —
|
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДСҚ, ИИВ, «Ўзархив» агентлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Техник топшириққа мувофиқ |
Бюджет ва бажарувчиларнинг маблағлари |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси, унда қуйидагилар назарда тутилади: кексалар учун пенсия тайинлашнинг энг қулай тизимини жорий этиш. Бундай тизим Пенсия жамғармасининг амалдаги ахборот тизими негизида пенсия тайинлаш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари ўртасида маълумотларни электрон тарзида айирбошлашнинг интеграциялашган тизимини яратиш йўли билан турли хил маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг қоғоз шаклида олинишини истисно этади. |
8. |
Вазирлар Маҳкамасининг «Қариялар учун ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2015 йил
|
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» фонди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, БМТТД |
150,0 |
БМТТД маблағлари |
Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги?арни назарда тутувчи қарори лойиҳаси: кексаларга ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона тартибини тасдиқлаш; ёлғиз кексаларга хонаки хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, уларнинг талаб-эҳтиёжлари, имкониятлари ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда индивидуалдастурасосида ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш. |
II. Кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган Ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш | ||||||
9. |
Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги шарафига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941 — 1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини эсдалик юбилей медали билан мукофотлашни ташкил қилиш. |
2015 йил февраль |
Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
— |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига уруш ва меҳнат фронти фахрийларини тантанали вазиятда эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони |
10. |
II Жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини мамлакатимизда кенг байрам қилинишига бағишланган тадбирлар Дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2015 йил
|
Вазирлар Маҳкамаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Нуроний» жамғармаси |
— |
— |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигини мамлакатда кенг кўламда байрам қилинишини ташкил этиш ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини шарафлаш |
11. |
1941 — 1945-йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилишини ташкил қилиш, уларда қуйидагилар назарда тутилади: |
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги арафасида 1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларини манзилли ижтимоий муҳофазасини кучайтириш ҳамда уларни кенг миқёсда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш. |
|
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига мўлжаллаб бир йўла мукофот пули тўлаш орқали уларни моддий рағбатлантириш; 1941 — 1945-йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган аналогли ва рақамли телевидение сигналларини қабул қиладиган телевизорлар билан бепул таъминлаш; |
2015 йил апрель-май |
Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, Марказий банк, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
2 500,0 900,0 |
Бюджет маблағлари Касаба уюшмалари маблағи | |
2015 йил май йигача |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, «Ўзэлтехсаноат» АК |
3 000,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи |
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийларининг ижтимоий маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг фаровонлиги ва муносиб турмушини таъминлаш, жамият ҳаётида ва ёш авлодни тарбиялашда бундан буён ҳам кенг кўламда иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш. | ||
|
1941 — 1945-йиллардаги урушнинг ҳар бир қатнашчисини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган мобиль телефон аппарати билан бепул таъминлаш; |
2015 йил май ойигача |
«Ўзэлтехсаноат» АК, маҳаллий мобиль телефон ишлаб чиқарувчилар |
300,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи | |
|
1941 — 1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ойлик абонент тўлови ундирмасдан ҳар ойда 60 минут миқдорида чиқувчи маҳаллий ва шаҳарлараро қўнғироқлар учун бепул лимит бериш; |
2015 йил мобайнида |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл», мобиль алоқа операторлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ |
300,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағи | |
|
1941 — 1945-йиллардаги уруш тамом бўлганлигининг 70 йиллигига, фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ўзбекистонликларнинг қаҳрамонлиги ва жонбозлигига бағишланган почта маркалари ва конвертлар чиқариш. |
2015 йил май |
120,0 |
«Ўзбекистон почтаси» АЖ маблағи | ||
12. |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига белгиланган ҳар ойлик компенсация тўловларини тегишли равишда 50% ва 25%гача кўпайтириш (амалдаги 45% ва 18% ўрнига). |
Ишлаб чиқиш 2015 йил февраль, амалга ошириш йил мобайнида |
Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси |
6 900,0 |
Бюджет маблағи |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти ветеранларига энг қулай турмуш шароитларини яратиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш. |
13. |
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бир йилда бир марта темир йўл транспортида бепул юриш, шунингдек ҳаво транспорти йўлкираси қийматининг 50%ни чегириш (бориш ва қайтиш) ҳуқуқини бериш |
Доимий равишда |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, Молия вазирлиги |
700,0 |
Бюджет маблағи |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
14. |
Қуйидагиларни: энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтирган, санитария-гигиена жиҳатидан энг зарур товарларни рўйхатга киритган ҳолда энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни; ажратиладиган бюджет маблағларини икки баробар кўпайтиришни назарда тутган ҳолда бериладиган маҳсулотлар тўпламини қайта кўриб чиқиш йўли билан ёлғиз қарияларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш. |
Доимий равишда |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди |
7 000,0 |
Бюджет маблағи |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лой?�аси. Ёлғиз қарияларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни, шунингдек уларнинг физиологик ҳолати ва санитария нормаларини ҳисобга олган ҳолда ёлғиз қарияларга бериладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдор ва сифат таркибини танқидий ўрганиш, қайта кўриб чиқиш ва яхшилаш. |
15. |
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий мададга муҳтож кекса кишиларнинг 2015 — 2017 йилларда уй-жой шароитларини яхшилашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унда қуйидагилар назарда тутилади: «Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар, ҳомийлар ва саҳоватпешаларнинг фаол иштирокида ҳар бир маҳаллада камида бир нафар фахрийни (ҳаммаси бўлиб бир йилда 10 минг кишига яқин) қамраб олган ҳолда 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларининг, шунингдек ёлғиз ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож кексаларнинг квартиралари ва уйларини республика бўйича ҳашар йўли билан жорий таъмирлаш, зарур ҳолларда эса мукаммал таъмирлашни, шунингдек ҳовлиларни ободонлаштиришни назарда тутган ҳолда уларнинг турар-жой шароитларини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш ва
|
Ишлаб чиқиш — 2015 йил февраль, амалга ошириш — 2015 — 2017 йиллар мобайнида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Маҳалла» фонди ва «Нуроний» жамғармаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, нодавлат ташкилотлар ва ҳомийлар |
60 000,0 улардан
|
«Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат ташкилотлар ва ҳомийларнинг маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари |
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи ва маҳаллий ижроия ҳокимият органларининг қарорлари. 1941 — 1945 йилларда уруш ва меҳнат фахрийларининг уй-жой маиший шароитларини яхшилаш, улар истиқомат қиладиган маҳаллаларда фахрийларнинг хоҳиш-истакларига нисбатан барчанинг эътиборли ва сезгир муносабатда бўлиш муҳитини яратиш. |
16. |
Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш асосида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида («my gov.uz» портали орқали уланишни ташкил этган ҳолда) замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда фойдаланиб, кексаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш: |
|
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Электрон ҳукумат»нинг Тизимни ривожлантириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ногиронлар жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи ва бажарувчиларнинг қарорлари. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш асосида кексаларнинг ижтимоий хизматлардан баҳраманд бўлишини ошириш ва сифатини яхшилаш. Кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектлари, санаторий-курортларда даволаниши ва соғломлаштирилиши, реабилитациянинг техник воситаларини олишида шаффофликни ошириш ва улардан баҳраманд бўлиш тартиб-таомилларини жадаллаштириш. |
|
ёлғиз кексалар ва ногиронларга хонадонларида ижтимоий хизмат кўрсатишга электрон буюртманомалар бериш бўйича интерактив хизматлар; |
2015 йил
|
|
Техник топшириққа мувофиқ |
Бажарувчиларнинг маблағи | |
|
ёлғиз кексалар ва ногиронларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун аризалар бериш ҳамда зарур ҳужжатлар рўйхатини электрон тарзда олиш бўйича интерактив хизматлар; |
2015 йил
|
|
Техник топшириққа мувофиқ |
Бажарувчиларнинг маблағи | |
|
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортларда соғломлаштиришни электрон ҳисобга олиш дастурий комплекси; |
2015 йил
|
|
150,0 |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси | |
|
ногирон шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминланганлигини ҳисобга олиш бўйича махсус «Protez» дастури. |
2015 йил
|
|
150,0 |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси | |
17. |
Ижтимоий ҳимоя масалаларида кексаларнинг талаб-эҳтиёжларини тезкорлик билан эътиборга олиш тизимини яратиш, бунга қуйидагиларни жорий этиш йўли билан эришилади: кексаларга ишончли ва тўлиқ ахборот бериш, шунингдек зарур ҳолларда ижтимоий хизматлар олиш масалаларида кўмаклашиш учун уларга ягона телефон рақами (call-center) бўйича интерактив аутсорсинг хизмати кўрсатиш; пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсия миқдорлари ошганлиги тўғрисида, шунингдек улар юборган индивидуал сўровномаларга мувофиқ пенсияларининг миқдорлари ҳақида хабардор қилувчи бепул SMS хабарларини жўнатиш бўйича интерактив хизматлар; кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги номига SMS хабарларини жўнатиш бўйича пенсия ёшидаги ёки ногирон абонентлар учун бепул хизматлар. |
Йил мобайнида |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мобиль алоқа операторлари |
40,0 660,0 Техник топшириққа мувофиқ |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси |
Бажарувчиларнинг тадбирлари режаси. Ижтимоий ҳимоя соҳасида кексаларнинг ва аҳоли бошқа ижтимоий заиф тоифаларининг талаб ва эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш ҳамда тезкорлик билан чора кўриш. |
18. |
Фуқароларнинг пенсияларини расмийлаштириш учун пенсия таъминоти органларининг талабномалари бўйича архив маълумотномаларини электрон шаклда етказиб беришнинг ахборот хизматларини жорий этиш бўйича намунавий лойиҳани амалга ошириш. |
2015-2016 йиллар |
«Ўзархив» агентлиги, Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
1 500,0 (2015 йилда 350,0) |
«Ўзархив» агентлиги, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Меҳнат стажини тасдиқлашнинг кексалар учун энг қулай бўлган механизми, яъни турли хил маълумотнома ва ҳужжатларни қоғоз шаклида олишни истисно этувчи механизмини татбиқ қилиш. |
19. |
Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга моддий ёрдам беришнинг қўшимча чора-тадбирлари: |
|
|
1 170, шу жумладан: |
|
Касаба уюшмаси органларининг қарорлари. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни моддий қўллаб-қувватлаш ва тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш. |
|
касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан 23 минг нафар кекса кишиларга ижтимоий ёрдам бериш (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва шу кабилар); |
Йил мобайнида |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Иш берувчи муассаса ва ташкилотлар |
340,0 580,0 |
Касаба уюшмалари маблағи Иш берувчилар маблағи | |
|
уруш ва меҳнат фронти фахрийларига, ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти томонидан уйда ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш йўли билан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш |
Йил мобайнида |
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
250,0 |
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти маблағи | |
20. |
26 та «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида яшовчи кекса кишиларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Унда қуйидагиларни назарда тутиш: |
Йил мобайнида |
«Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
|
|
Бажарувчиларнинг қарорлари. «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларидаги ҳомийлик қилинадиган аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига ҳомийларнинг хайрия ёрдамини жалб этиш. |
|
7 минг нафаргача кексаларни ётоқ чойшаб тўпламлари, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак, шу жумладан қишки кийим-кечак билан таъминлаш; |
|
|
2 500,0 |
Бажарувчиларнинг маблағи | |
|
тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритган ҳолда улар учун маданий-кўнгилочар кечаларни ташкил қилиш |
|
|
100,0 |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағи | |
21. |
Қуйидагиларга: кекса кишиларга, биринчи навбатда ёлғиз ва ногирон кишиларга ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламларини кенгайтиришга; кекса ёшдаги ногирон одамларнинг уюшган ҳолда дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга давлат грантлари бериш ва давлат ижтимоий буюртмаларини жойлаштириш орқали белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаол иштирок этишини ташкил қилиш. |
Йил мобайнида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Экологик ҳаракат ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари |
2 000,0 |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағи |
Грант танловларини ташкил этиш ва ижтимоий буюртмани жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг қарори. Катта авлод кишиларига ғамхўрлик қилиш ва уларга эътибор бериш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифаларини ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш. |
III. Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш | ||||||
22. |
Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи ва илгари аниқланмаган касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида: |
|
|
|
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бажарувчиларнинг қарори. Кексаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, сурункали касалликларни эрта аниқлаш. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, пенсионерларни, ногиронларни, ёлғиз кексаларни, айниқса чекка ва бориш қийин қишлоқ туманларидаги кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш ва кейинчалик уларни амбулатория ёки стационар шароитида соғломлаштириш. |
|
7 — 9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар) ҳамда ҚВП ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш; |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари | |
|
республика қишлоқ туманларининг узоқ ва боришқийинҳудудларидажойлашган ҚВПларга бириктирилган 150 минг нафар кексаларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан қамраб олиш; |
2015 йил февраль, август |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1 200,0 |
Бюджет маблағлари | |
|
сурункали касалликка чалинган кексаларнинг даврий диспансер кўригини (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2 — 6 марта) амалга ошириш; |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари | |
|
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари бўйича шахсий маълумотлар базасини яратиш, соғломлаштириш ва санаторий-курорт шароитида даволанишини ташкил этиш. |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари | |
23. |
Кексаларни тиббий кўрикдан ва текширувлардан ўтказиш натижалари асосида: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ихтисослаштирилган марказлар, ОТМ ва ИТИ клиникалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бажарувчиларнинг қарори. Кексаларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига янги замонавий даволаш ва диагностика усулларини татбиқ этиш. |
|
республика ихтисослаштирилган ва илмий-амалий марказларида, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари клиникаларида 120 та маҳорат дарслари ўтказган ҳолда 7 минг нафар кексага юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш; |
|
|
13 750,0 |
Бюджет маблағлари | |
|
минтақавий тиббиёт муассасалари амалиётига диагностика ва даволашнинг 70 дан ортиқ янги усулларини жорий этган ҳолда 400 та кўргазмали мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказиб 18 минг нафар кексага вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш. |
|
|
Ажратилаётган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари | |
24. |
Кексалар учун юқори технологияли диагностика ва даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
Бюджет маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирининг қарори Кексаларга республиканинг етук ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, клиникаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш. |
|
йирик бўғимлар касалликлари бор
|
|
|
1200,0 |
| |
|
Юрак-қон томир касалликларига чалинган 800 нафар беморда юрак-қон артерияларини стентлаш, 100 нафар беморда аорто-коронар шунтлаш операцияларини амалга ошириш; |
|
|
3640,0 |
| |
|
кексалар катарактаси касаллигига чалинган 1000 нафар беморга ва глаукома касаллигига чалинган 500 нафар беморга кўзни сақлаб қолувчи операциялар бажариш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатиш; |
|
|
775,0 |
| |
|
пешоб тош касаллиги, простата бези аденомаси ва саратон касаллигига чалинган 750 нафар беморда кам инвазив урологик операцияларни амалга ошириш; |
|
|
300,0 |
| |
|
қандли диабетнинг асорати сифатида юзага келган қон томирлари касалликлари бор 200 нафар беморда юқори технологияли операцияларни амалга ошириш; |
|
|
200,0 |
| |
|
300 нафар беморларда ЛОР тизими касалликларини эрта аниқлаш мақсадида эндоскопик ва отомикроскопик текширув усулларини амалга ошириш, синусит касаллигига чалинган 150 нафар беморда кам инвазив эндоскопик операцияларни бажариш. |
|
|
165,0 |
| |
25. |
Шахсларнинг айрим гуруҳларини амбулатория шароитида даволаниш учун дори воситалари билан имтиёзли (бепул) таъминлаш тартибини такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: |
|
|
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи. Кексалар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг бирламчи зарур дори воситалари билан таъминланганлигини яхшилаш. |
|
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, шунингдек ёлғиз пенсионерларни манзилли рўйхатлар асосида ҚВПлар ва оилавий поликлиникалар томонидан тарқатиладиган махсус дори-дармон йиғмалари (аптечкалар) (оғриқсизлантирувчи воситалар, спазмолитиклар, гипотензив препаратлар ва бошқалар) билан бепул таъминлаш; |
2015 йил май |
«Дори-дармон» АК, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» ДАК, «Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» фонди |
130,0 |
Бажарувчилар маблағлари | |
|
ёлғиз пенсионерлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари учун бепул ажратиладиган дори-дармонларнинг тасдиқланган рўйхатига қўшимча равишда юрак-қон томир, урологик, меъда-ичак тизими, кўз касалликлари ва бошқаларни даволаш учун қўлланиладиган препаратларни (амброксол, спиронолактон, глимеперид ва шу кабиларни) киритиш. |
2015 йил май |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
960,0 |
Бажарувчилар маблағлари | |
26. |
Кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реабилитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан қуйидагилар йўли билан: |
|
|
|
|
Бажарувчиларнинг қарорлари. Ногирон шахсларни протез-ортопедия воситалари, реабилитация техника ва ёрдамчи воситалари билан бепул таъминлаш йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш. Ногиронларни жамиятга қайтариш мақсадида реабилитация тадбирларининг самарадорлигини ошириш. |
|
12 минг нафар эҳтиёжманд ногиронларни протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун ажратилаётган маблағлар миқдорини икки баробар ошириш (оёқ ва қўл протезлари, корсетлар, ортопедик пойабзал ва бошқалар) ва 4,5 мингта реабилитациянинг техник воситалари: қўлтиқтаёқлар, ҳассалар, аравачалар, эшитув аппаратлари; |
Йил мобайнида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,ҳомийлар |
2 400,0 |
Бюджет маблағлари | |
|
республиканинг барча минтақаларида 420 нафар (ҳар бир ҳудудда 30 нафардан) кексалар ва ногиронлар учун қўшимча равишда ёрдамчи ва реабилитация техник воситаларини бепул бериш; |
2015 йил III чорак |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
300,0 |
Касаба уюшмалари маблағлари | |
|
кексалар учун қўшимча равишда
|
2015 йил III чорак |
«Соғлом авлод учун» жамғармаси |
300,0 |
«Америкерз»халқаро ташкилот маблағлари | |
|
реабилитация техника воситаларини бепул ажратиш учун асос бўлган касалликлар рўйхатини кенгайтириш (таянч-ҳаракат, асаб, қон айланиш органлари, суяк-мушак тизимлари касалликлари ва бошқалар). |
2015 йил IV чорак |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ПРООН, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
50,0 |
БМТТД маблағлари | |
27. |
Айниқса кексалар, ногиронлар, аёллар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларини, шу жумладан: |
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги |
25 млн АҚШ доллари, шу жумладан: |
|
Бажарувчиларнинг қарори. Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шаҳар поликлиникалари, онкология муассасалари, вилоят кўп ихтисосли тиббиёт марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
|
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини, шаҳар поликлиникаларини; |
|
|
15,9 млн АҚШ доллари |
Халқаро ривожланиш ассоциациясининг кредит маблағлари | |
|
онкология муассасаларини; |
|
|
6,6 млн АҚШ доллари |
Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари | |
|
вилоят кўп ихтисосли тиббиёт марказларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш. |
|
|
2,5 млн АҚШ доллари |
Германия тараққиёт банкининг кредит маблағлари | |
28. |
Қуйидагиларни бепул соғломлаштиришни ташкил этиш: |
|
|
|
|
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини бепул асосда ҳар йили диспансеризация кўригидан ўтказишни, даволаш ва соғломлаштиришни ташкил этиш. Ёлғиз кексалар, ногиронлар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари, ядро полигонларида хизмат қилган шахслар ва бошқа пенсионерларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш. |
|
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронтининг 21 мингга яқин фахрийларини Меҳнат ва аҳолиниижтимоиймуҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг идоравий мансуб санатория-соғломлаштириш муассасаларида; |
Йил мобайнида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Нуроний» жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
12 000,0 |
Бюджет маблағлари | |
|
30 мингдан ортиқ кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг санаторийларида; |
Йил мобайнида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
13 000,0 |
Бюджет маблағлари | |
|
2 минг ишловчи кексаларни (бепул),
|
Йил мобайнида |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
4 950,0 |
Касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари |
Тузилган жамоа шартномаларига мувофиқ касаба уюшмалари ташкилотларининг қарорлари ва иш берувчиларнинг қарорлари. Меҳнат фахрийлари ва пенсионерларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш. |
29. |
Бепул эмлаш йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кекса кишилар орасида юқумли касалликлар профилактикаси: |
|
|
|
|
Кекса кишилар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламлари орасида юқумли касалликларни камайтириш. |
|
кекса кишилар, биринчи навбатда «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари контингенти орасида мавсумли гриппга қарши 15 минг кишини; |
2015 йил III-IV чораклар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
140,0 минг АҚШ доллари |
Ҳомийлар маблағлари | |
|
кекса ёшдаги 200 минг шахсни «В» гепатитига қарши эмлаш. |
йил мобайнида |
|
3,3 млн АҚШ доллари |
Ҳомийлар маблағлари | |
30. |
Турли ёш гуруҳларида (60 — 70 ёш,
|
Йил мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида |
|
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори. Тавсияларни ишлаб чиқиш. |
|
Аҳолини, шу жумладан кекса ёшдаги шахсларни бойитилган ун ва йодланган туз билан таъминлаш йўли билан овқатланишни яхшилаш ва микронутриент етишмовчилиги профилактикаси бўйича дастурни амалга оширишни давом эттириш. |
|
«Ўздонмаҳсулот» АК, истеъмол тузи ишлаб чиқариш корхоналари |
1,3 млн АҚШ доллари |
Бажарувчилар маблағлари |
Микронутриентлар етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даражасини пасайтириш, аҳолида, айниқса кексаларда соғлом овқатланиш маданияти ва кўникмасини шакллантириш. |
31. |
Республиканинг йирик шаҳарларида кексаларнинг мослашувчан жадвал бўйича вақтинча (бир ҳафтада 5 суткагача ёхуд фақат кундуз куни) бўлишини назарда тутувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тижорат асосида кексалар учун юқори қулайликдаги хусусий пансионатлар ва дам олиш уйларини ташкил этиш. |
Йил мобайнида |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари, хўжалик субъектлари |
10 000,0 |
Хусусий инвесторлар ва тижорат банклари маблағлари |
Вазирлар Маҳкамасининг кексаларнинг вақтинча бўлиши учун нодавлат пансионатлар ва дам олиш уйлари фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори. |
32. |
Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси, вилоят марказлари ва Нукус шаҳри шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шунингдек «Саховат» интернат уйлари базасида паллиатив даволаш (хоспис)нинг махсус бўлинмаларини ташкил этиш йўли билан кекса ва қари беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш. |
2015 — 2017 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида |
Бюджет маблағлари |
Юқумли бўлмаган сурункали касалликларнинг терминал босқичидаги ва касаллик кечишининг нохуш прогнози қўйилган кексаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини такомиллаштириш. |
33. |
2015-2016 йилларда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимининг санаторий-соғломлаштириш муассасалари ва интернат уйларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан: |
2015-2016 йиллар |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
31 251,1 (2015 йил — 17 408,7) |
Бюджет маблағлари |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ва интернат уйларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Катта авлодни соғломлаштириш ҳамда кексалар ва ногиронларнинг яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
|
Тошкент вилоятидаги «Товоқсой» санаторийсида 90 ўринли ётоқ корпуси қуриш; |
2015 йил |
|
6 202,7 (2015 йил) |
| |
|
Самарқанд вилоятидаги «Марварид» санаторийсида 100 ўринли ётоқ корпуси, даволаш корпуси қуриш, ошхонани реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
190,0 (2015 йил — ЛСҲ ишлаб чиқиш учун) |
| |
|
Сирдарё вилоятидаги «Саховат» интернат уйи ҳудудида 60 ўринли ётоқ корпусининг янги биносини ҳамда ҳаммом, кир ювиш хонаси қуриш; |
2015-2016 йиллар |
|
5 078,6 (2015 йил — 3 500,0) |
|
|
|
Андижон, Фарғона, Наманган, Яккабоғ, Самарқанд «Саховат» уйлари, жисмоний тарбия заллари, сузиш ҳовузлари, қироатхоналар, мини-кинозаллар қурган ва ошхона, кир ювиш ускуналари, мебель билан жиҳозлаган ҳолда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
900,0 (2015 йил — ЛСҲ ишлаб чиқиш учун) |
| |
|
Тошкент шаҳрида «Нуроний» санаторийси биносини реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
8 763,8 (2015 йилда — 2 500,0) 190,0 (2015 йилда — ЛСҲ ишлаб чиқиш учун) |
| |
|
Фарғона вилоятидаги «Олтиариқ» санаторийсида мавжуд бинолар, иншоотларни реконструкция қилиш ва 100 ўринли ётоқ корпуси қуриш; |
2015-2016 йиллар |
|
| ||
|
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги «Саховат» интернат уйининг ётоқ корпуси биносини реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
9 000,0
|
| |
|
«Косонсой», «Тахиатош», «Маржонсуви» санаторийлари бинолари ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш; |
2015 йил |
|
587,0
|
| |
|
«Олтиариқ», «Тахиатош», «Марварид» санаторийларини тиббий ускуналар ва инвентарь билан жиҳозлаш. |
2015 йил |
|
339,0
|
| |
34. |
Қуйидагилар йўли билан оилаларнинг кекса аъзоларини соғломлаштириш учун моддий-маиший шарт-шароитларни яхшилаш: |
|
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
30 621,6 (2015 йилда — 20 549,0) |
Касаба уюшмалари маблағлари |
Касаба уюшмалари органлари қарорлари. Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларнинг моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш. Кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва хизмат кўрсатган ходимларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши сифатини ошириш. |
|
Тошкент шаҳридаги «Турон» санаторийсида 30 ўринли ётоқ корпуси ва 350 ўринли ошхона қуриш; |
2015-2016 йиллар |
11 674,4 (2015 йилда — 5 000,0) | |||
|
Фарғона вилоятидаги «Аҳмад Ал-Фарғоний» дам олиш уйида ошхона биноси қуриш; |
2015-2016 йиллар |
3 627,1 (2015 йилда — 1137,9) |
| ||
|
Жиззах вилоятида «Ҳоватоғ» санаторийсини қуриш; |
2015 йил III чорак |
|
2 128,1 (2015 йил) |
| |
|
Республика ихтисослаштирилган терапия ва реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг Термиз филиалини реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
ЛСҲ ишлаб чиқилгандан сўнг харажатлар суммаси маълум бўлади |
| |
|
Фарғона вилоятидаги «Чимён» санаторийсида 5-ётоқ корпусини реконструкция қилиш; |
2014-2015 йиллар |
|
4 300,0 (2015 йилда — 3 391,0) |
| |
|
Наманган вилояти «Чодак» қишлоғидаги дам олиш уйини реконструкция қилиш; |
2015-2016 йиллар |
|
ЛСҲ ишлаб чиқилгандан сўнг харажатлар суммаси маълум бўлади |
| |
|
Бухоро вилоятидаги «Ситораи Моҳи Хоса» санаторийси ётоқ корпусини мукаммал таъмирлаш; |
2015 йил
|
4 900,0 (2015 йил) | |||
|
Наманган вилоятидаги «Косонсой» санаторийси даволаш корпусини мукаммал таъмирлаш; |
2015 йил
|
|
2 980,0 (2015 йил) |
| |
|
касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда ташкил этилган «Уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари» бўлинмаларини тиббиёт ускуналари, юмшоқ ва қаттиқ инвентарь билан жиҳозлаш. |
2015 йил
|
|
1 012,0 (2015 йил) |
| |
|
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида Кўзи ожизлар жамиятининг Марказий бошқаруви ҳузуридаги юрак-қон томир касалликлари санаторийсини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш. |
Йил мобайнида |
Кўзи ожизлар жамияти Марказий Бошқаруви, «Асака» ДАТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик компанияси |
5 000,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Кўзи ожиз ногиронларга сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
IV. Мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича аниқ тадбирларни амалга ошириш | ||||||
35. |
Халқаро кексалар кунида кекса кишиларни қутлаш бўйича комплекс маданий-маърифий ва хайрия тадбирларини ташкил этиш, шу жумладан: |
2015 йил 26 сентябрь — 1 октябрь |
«Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, муассасалар, корхоналар, «Камолот» ЁИҲ ва бошқалар |
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Бажарувчиларнинг кекса авлоднинг яхши маданий дам олишини ва дам олиш жойларини ободонлаштиришни ташкил этиш бўйича қарорлари. |
|
мактаблар, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасаларида республиканинг кекса фуқароларини қутлашга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказиш; |
|
|
Бажарувчилар маблағлари | ||
|
кексаларнинг кинотеатрлар, театрлар, музейлар, концерт томошалари, бошқа маданий-маърифий тадбирларга бепул боришини ташкил этиш; |
|
|
Бажарувчилар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийларнинг маблағлари | ||
|
2015 йил 26 сентябрда кекса кишилар дам оладиган гузарлар, истироҳат боғлари ва бошқа жойларни ободонлаштириш бўйича хайрия ҳашари ўтказиш, бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги тушган маблағларни, шунингдек «Наврўз» ва «Мустақиллик куни» байрамлари арафасида ҳар йили ўтказиладиган ҳашарлардан тушадиган маблағларнинг 10 фоизгачасини кейинчалик кексаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун фойдаланиш мақсадида «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамига ўтказиш. |
|
|
Бажарувчилар маблағлари | ||
36. |
Иш берувчилар билан жамоа шартномалари тузиш орқали қуйидагиларни ташкил этиш: 15 минг нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш; |
Йил мобайнида |
Иш берувчилар ва касаба уюшмаси ташкилотлари |
13 000,0, шу жумладан: 5 500,0 |
Иш берувчилар маблағлари —
Касаба уюшмалари маблағлари (2 650,0) |
Жамоа шартномалари доирасида иш берувчиларнинг қарорлари. Иш берувчиларнинг кекса авлодга манзилли ижтимоий ёрдам бериши ва уларни моддий қўллаб-қувватлашини кенгайтириш. |
|
юбилей саналари муносабати билан
|
|
|
1 000,0 | ||
|
55 минг нафар ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш. |
|
|
6 500,0 |
| |
37. |
Кексаларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашда уларга ёрдам бериш, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари ва ногиронларининг туғилган кунларини тантанали нишонлаш учун республиканинг барча туманлари ва шаҳарларида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг кучи билан «Нуронийлар эъзозимизда» патронаж ёшлар ҳаракатини ташкил этиш. |
Йил мобайнида |
«Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» фонди, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият тарғибот маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси |
250,0 |
«Камолот» ЁИҲ ва бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари. Оила ва жамиятда улуғ ёшдаги одамларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, ёш авлодда ота-оналарни ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш. Уй-жой ва маиший шарт-шароитларни яхшилашда кекса кишиларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва қондириш. |
38. |
Таълим муассасаларида «Кексалар — оила чироғи» мавзусига бағишланган ўқув соатлари, семинарлар ва факультатив курсларни ташкил этиш учун ўқув-методик қўлланмалар, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва нашр этиш. |
Тасдиқланган ўқув дастурлари асосида |
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика «Оила» илмий-амалий маркази |
20,0 |
Халқаро ҳамкорлик жамғарма кассалари фондининг (Германия) маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. Ҳар бир кекса кишига ва ота-оналарга мурувват кўрсатиш, уларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш. |
|
«Кексаларимизнинг бир куни», «Кексаларимиз ўгитлари», «Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи ва вазифалари», «Кексаларнинг ижтимоий муҳофазаси» мавзуларида буклетларни нашр этиш. |
2015 йил март, июнь, сентябрь |
0,5 |
Республика «Оила» илмий-амалий маркази маблағлари | ||
39. |
Қуйидагилар: «Кексаси бор хонадон — файзли хонадон» ва «Кексалар дуосини олайлик» иккита республика тадбирини ўтказиш; кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари ва дастурларини танлов асосида грант билан қўллаб-қувватлаш орқали катта авлодга мансу? шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш. |
Йил мобайнида |
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, «Нуроний» жамғармаси ва «Маҳалла» фонди, «Камолот» ЁИҲ, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмит?си, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари |
500,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағлари |
Ишчи гуруҳ ташкил ?тиш �а тадбирларнинг қўшма режасини тайёрлаш. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирокини кенгайтириш ва фаоллаштириш, ушбу соҳада давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш. Кекса авлод фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, кексаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга нодавлат, нотижорат ташкилотларни кенг жалб этиш. |
40. |
Қуйидаги жамоат тадбирларини ташкил этиш: |
|
Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» фонди, «Камолот» ЁИҲ, «Нуроний» жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
|
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Ёш авлодда ота-оналар ва ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғусини шакллантириш, оила ва жамиятда кексаларнинг ўрни ва обрўсини ошириш. |
|
«Ораста қизлар давраси» ҳудудий танловлари ғолиблари орасида «Кексаларни эъзозлаш — улуғ қадрият» шиори остида «Маҳалланинг энг ораста қизлари» Республика анжуманини; |
2015 йил
|
210,0 |
Бажарувчилар маблағлари | ||
|
ҳурматга сазовор кексалар, фахрийлар, фаол иқтидорли ёшлар иштирокида «Кексалари эъзозланган юрт» шиори остида Республика анжуманини; |
2015 йил август |
|
| ||
|
«ёш авлодни миллий қадриятларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш руҳида тарбиялашда таълим тизимининг ўрни» мавзусида илмий-амалий конференцияни; |
2015 йил III чорак |
|
| ||
|
умумтаълим муассасалари ўқувчилари орасида «Кексаларни эъзозлаш йили»га бағишланган энг яхши иншога танловни ташкил этиш. |
2015 йил I чорак |
|
| ||
41. |
Ўзбекистонда яшаётган, ўзларининг фидокорона меҳнати ва муносиб ҳаёт йўли билан халқнинг ҳурмати ва эҳтиромига сазовор бўлган 100 ёшдан ошган кексалар тўғрисида «Мингта ибратли ҳаёт йўли» тўпламини нашр этиш ва барча таълим муассасаларини бепул таъминлаш. |
2015 йил III чорак |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
100,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қарори. 100 ёшдан ошган фидойи ва Ватанга содиқ кекса кишиларнинг ҳаёт йўли ва тажрибасини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш. |
|
Болалар ёзувчилари ва шоирларининг ота-оналарни ҳурмат қилиш ва кексаларни эъзозлаш мавзусидаги бадиий асарларини, донишмандларнинг ўгитларини нашр этиш. |
2015 йил III чорак |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
100,0 |
Бажарувчилар маблағлари | |
|
«Кексаларни эъзозлаб дуосини олайлик» методик қўлланмасини нашр этиш. |
2015 йил III чорак |
«Тасвирий ойна» уюшмаси, Республика маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Камолот» ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
Бажарувчилар маблағлари |
|
42. |
100 ёш ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш бўйича «Аср билан юзма-юз» тадбирини ташкил этиш. Тадбир қуйидагиларни ўз ичига олади: 100 ёш ва ундан катта ёшдаги ҳар бир кекса кишини бориб кўриш ҳамда у билан суҳбат ташкил этиш; 100 ёшдан ошган шахсларни минтақаларда ташкил этиладиган турли тадбирларга таклиф этиш. |
Йил мобайнида |
Хотин-қизлар қўмитаси,«Маҳалла» фонди, «Нуроний», «Соғлом авлод учун» жамғармалари, ЎзМТРК, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1000,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийларнинг маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлар режаси. 100 ёш ва ундан катта ёшдаги одамларни маънавий қўллаб-қувватлаш кўламларини кенгайтириш ва кучайтириш. |
V. Ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот марказлари, қизиқиши бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга узатиш ҳажмини кўпайтириш | ||||||
43. |
Кексаларнинг ҳаёти ва дам олишини ташкил этишга йўналтирилган қуйидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш: |
|
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Полвонлар миллий энциклопедияси» ташкилоти, ҳомийлар |
|
|
Бажарувчиларнинг чора-тадбирлари комплекси. Кексаларнинг ҳаёт фаолиятини ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун шарт-шароитлар яратиш. |
|
29 та янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этиш, 18 та боғни реконструкция қилиш, 6 тасини мукаммал таъмирлаш ва 3 тасини жорий таъмирлаш; |
Йил мобайнида |
106 400,0 |
Инвесторлар, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари | ||
|
энг аввало, қишлоқ жойларда аҳолининг 170 та маданият ва дам олиш марказларини қуриш-таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш ишларини амалга ошириш; |
Йил мобайнида |
100 000,0 |
Маҳаллий бюджетларнинг маблағлари | ||
|
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Саксон ота посёлкасида кексалар, ёшлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун спорт-соғломлаштириш ва кўнгил очиш «Ором» комплексини қуриш; |
2015 йил ноябрь |
|
150,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
|
|
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ҳар бир туманда, шаҳарда аҳолининг маданият ва дам олиш марказлари ҳузурида «Аския» клублари фаолиятини ташкил этиш. |
2015 йил II чораги |
|
— |
|
|
44. |
Кекса ёшдаги кишилар учун барча 225 та маданият ва истироҳат боғларида ҳордиқ масканларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларда газета ва журналларнинг (шу жумладан 3 та республика нашрларининг) янги нусхалари билан таништириш; столусти ўйинлари (3 тадан шахмат, шашка ва шу кабилар комплекти) тақдим этиш, ҳар ойда камида 2 марта соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, турли касалликлар профилактикаси тўғрисида лекциялар ташкил этиш. |
2015-2016 йиллар |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
— |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг чора-тадбирлари комплекси. Ҳар қайси дам олиш марказида кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини ташкил этиш. Дам олиш марказларида артистлар ва хонандалар иштирокида маданий тадбирлар, шунингдек кексалар ва ёшларнинг учрашувларини ўтказиш. |
45. |
Асосан катта ёшдаги кишилардан иборат бўлган, шу жумладан, «Аму тўлқини», (Қорақалпоғистон Республикаси), «Қўқон ёр-ёри» (Фарғона вилояти) ва «Бойсун» (Сурхондарё вилояти) фольклор-этнография ансамбллари ва бошқа ижодий жамоаларнинг фаолиятини, уларнинг гастроль-концерт сафарларини уюштириш, мусиқа асбоблари, жиҳозлар, саҳна кийимлари харид қилишини ташкил этиш, репетиция ва тадбирлар учун хоналар билан таъминлаш йўли билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш. |
Йил мобайнида |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
100,0 |
Бажарувчилар ва бюджет маблағлари |
Бажарувчилар қарорлари. Республика минтақаларида халқ фольклорини янада ривожлантириш, ижодий жамоаларни давлат томонидан уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш йўли билан қўллаб-қувватлаш. Кексаларнинг ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш. |
46. |
Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қуйидаги йўллар билан қулай шарт-шароитлар яратиш: маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида махсус тўгараклар, шунингдек улар учун оммабоп фильмлар намойиш қилиш ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клублари ташкил этиш; ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-физкультура кабинетлари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этиш, имконияти мавжуд бўлганда гузарларда ва маҳаллалардаги маиший хизмат кўрсатиш марказларида махсус спорт хоналарини жиҳозлаш. |
Йил мобайнида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги |
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси протоколи ва бажарувчилар қарорлари. Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш. |
47. |
Спортнинг пиёда юриш, шахмат, шашка, волейбол, минифутбол, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича катта ёшдаги кишилар ўртасида (60 — 70 ёшдагилар, 70 ёшдагилар ва ундан катта ёшдагилар учун алоҳида) «Кексалар завқи» спорт мусобақаларини туман (шаҳар) ва минтақа даражаларида ташкил этиш ва ҳар йили ўтказиш, уларнинг ғолибларини қимматбаҳо совринлар билан мукофотлаш ҳамда ушбу тадбирларни телевидениеда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. |
Доимо |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари |
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарорлари. Кексаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ва рағбатлантириш. |
48. |
Телеканалларда кексалар ҳаётига бағишланган қуйидагиларни назарда тутувчи махсус рукнлар, мавзули кўрсатувлар ташкил этиш: кексаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этишга, фаол турмуш тарзини юритишга йўналтирилган дастурларни («Кексалар учун гимнастика», «Мен кексалигимга қарамай ҳаракатчан ва соғломман» ток-шоуси ва бошқалар) яратиш ва трансляция қилиш; «Ўлмас наволар» рукнини ташкил этиш, унда ўзбек мумтоз мусиқаси дурдоналари- ни, мақомларини, шунингдек ўзбек кинематографиясининг олтин фондидаги оммабоп мусиқий асарларни эшиттириш; «Ибрат мактаби», «Хонадон файзи», «Кексалари эъзозланган юрт», «Қариси бор уй», «Бири ой, бири қуёш», «Донишмадлик фасли» теледастурлари ва телекўрсатувлари ташкил этиш; |
Доимо |
МТРК, нодавлат телерадиоканаллари |
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
Бюджет ва МТРКнинг ўз маблағлари, ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчининг қарорлари. Кексаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этишни кенгайтириш. Кексаларнинг қизиқишларига жавоб берадиган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳажмини кўпайтириш, янги махсус мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришлар, спектакллар ва фильмлар яратиш. Кексаларнинг сермазмун, фойдали ва мароқли ҳордиғини ташкил этиш. |
маҳаллий телерадиоканалларда кексалигига қарамай фаол меҳнат билан шуғулланаётганлар тўғрисида ҳикоя қилувчи «Ғайратли кексалар» («Тиниб-тинчимас кексалар») рукнида телекўрсатувлар яратиш ва намойиш қилиш, уларнинг ҳар ойда камида 2 марта намойиш этилишини таъминлаш. |
Йил мобайнида |
|
200,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
| |
49. |
Маҳаллий телерадиоканалларда қуйидаги масалаларга бағишланган 10 та махсус реклама роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш: кексаларга зарур даражада эътибор бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада ва жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ёшларда кексаларни ҳурмат қилиш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш туйғуларини тарбиялаш; кексаларни жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш. |
Йил мобайнида |
МТРК, нодавлат телерадиоканаллари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари |
25,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Кексаларга эътиборни кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш. Кексалар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш ва батартиб овқатланишни ташкил этиш йўли билан соғлом турмуш тарзи нормаларини оммалаштириш. |
50. |
Кексаларга эътибор ва ғамхўрликни ошириш бўйича чора-тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини кенгайтириш, шу жумладан нодавлат босма нашрлари ва интернет-ОАВ, МТРК телеканаллари ва бошқа нодавлат телеканалларида репортажлар, ахборот сюжетлари, ижтимоий роликлар, телекўрсатувлар ва шу каби материаллар тайёрлашни кенгайтириш. |
Йил мобайнида |
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат жамғармаси, ЎзННТМА ҳузуридаги ННТни қўллаб- қувватлаш жамғармаси, «UzReport», Uzbekistan Today, «Жамият» газеталари ва бошқа оммавий ахборот воситалари |
300,0 |
Бюджет, бажарувчилар ва ҳомийлар, ННТни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги бошқа фуқарол?к �амияти институтларининг маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Болалар ва ёшларда ота-оналарини, ҳар бир кекса кишини чуқур ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш туйғусини тарбиялаш. Жамиятда қарортопган тинчлик, тотувлик ва барқарорлик муҳитини кенг тарғиб қилиш. Жамиятнинг кексаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида хабардорлиги даражасини ошириш. |
|
|
| ||||
51. |
Ҳар йили: |
Доимо |
«Ўзбеккино» агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
|
Бюджет маблағлари |
Бажарувчилар қарори. Мазмуни машҳур ватандошларимиз билан фахрланиш туйғусини уйғотадиган ҳамда кексаларни янги ҳаётий мақсадларга эришиш, ёшларни эса ҳаётда тўғри йўлни танлаш учун рағбатлантиришга йўналтирилган кино асарлари яратиш. |
|
ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган битта тўлиқ метражли бадиий фильм яратиш; |
|
1000,0 | |||
|
ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлари туркумини яратиш; |
|
|
500,0 |
| |
|
ҳар йили бош қаҳрамонлари кексалар бўлган битта бадиий фильм ва битта театр спектакли яратиш; |
|
|
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
| |
|
кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлари серияларини яратиш. |
|
|
| ||
52. |
Кексаларнинг қизиқишларига, интеллектуал ва маданий эҳтиёжларига мос келадиган, шу жумладан саломатлигини сақлаш ва соғлом турмуш тарзини юритишга бағишланган, шунингдек поэзияга, тарихий, маданий ва бошқа мавзулар бўйича китоблар нашр этиш. |
Йил мобайнида |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
100,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчилар тадбирлари. Кексаларнинг қизиқарли китобларга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг фан ва маданият, шунингдек ўз саломатлигини сақлаш ва бошқа соҳалардаги билимларини кенгайтириш. |
53. |
Кексалар учун «Электрон ҳукумат» ахборот тизимига уйғунлаштирилган «Nuroniy.Net» ихтисослаштирилган интернет-порталини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда яратиш: ушбу порталнинг тегишли бўлимларида кексалар учун мавжуд бўлган имтиёзлар, пенсия тўғрисидаги ва бошқа қонунлар, янгиликлар, маслаҳатлар ва бошқа фойдали ахборотлар тўғрисидаги барча муҳим маълумотлар берилади, ушбу ахборотлар кексалар учун ижтимоий тармоқни яратиш имконияти билан мунтазам равишда янгилаб борилади. ушбу порталга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг барча ҳудудий бўлимлари, «Саховат» интернат-уйлари ҳамда кексалар учун санаторийлар, аҳолининг маданият ва дам олиш марказлари, ахборот-ресурс марказлар� уланади. |
Доимо |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, Пенсия жамғармаси |
200,0 |
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари. Кексаларни мавжуд ижтимоий имтиёзлар, пенсия тўғрисидаги ва бошқа қонунлар, сўнгги янгиликлар, бошқа фойдали ахборотлар тўғрисида хабардор қилиш. Кексаларнинг интерактив хизматлардан фойдаланишини кенгайтириш. |
54. |
Қуйидаги йўллар билан кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш: |
Йил мобайнида |
|
|
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари. Кексалар ҳаёт фаолиятини ва дам олиш тизимини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш. Ёлғиз қариялар учун уйларда яшаётган кексаларнинг дам олишини таъминлаш. |
|
боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида Ўзбекистон ёзувчилари, шоирлари, артистлари ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш; |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар академияси |
50,0 |
| ||
|
барча «Саховат» интернат-уйларида, кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни, спектакллар ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш; |
2015 йил IV чоракда, махсус жадвал бўйича |
80,0 |
| ||
|
«Умрбоқий наволар» мавзуида қадимий чолғу асбобларида ижро этувчиларнинг республика кўрик-танловини ташкил этиш; |
Йил мобайнида |
«Ўзбектеатр» бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
50,0 |
|
|
|
расмлар, миллий либослар, совғалар, ошпазлик ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаларини, фотокўргазмаларни республикада истиқомат қиладиган барча миллатлар кексалари иштирокида ташкил этиш. |
Йил мобайнида |
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Республика миллий санъат маркази, «Нуроний» жамғармаси, «Тасвирий ойна» уюшмаси |
50,0 |
| |
55. |
«Кексаларни эъзозлаш йили» брошюрасини тайёрлаш ва нашр этиш, унга: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги «Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш — бош мақсадимиздир» ўзбек ва рус тилларидаги маърузасини; Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури» тўғрисидаги қарорини киритиш. |
2015 йил I чорак |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи, Кўрлар жамияти |
Харажатлар сметага муво?иқ амалга оширилади |
Бюджет маблағлари |
Бажарувчилар қарорлари. «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тўлиқ етказиш. |
56. |
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифаларини аҳолининг барча қатламлари ўртасида қуйидаги йўллар билан кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш: |
Жадвални тасдиқлаш — 2015 йил I чорак |
МТРК, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, ЎзА, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик жамғармаси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари |
Харажатлар сметага мувофиқ амалга оширилади |
Бажарувчилар маблағлари |
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг мақсади, вазифалари, моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга йўналтирилган катта кўламли ахборот-тарғибот ишларини ташкил қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Оммавий ахборот воситаларида жамиятда кексаларни ҳурмат қилишни тарғиб этиш ва шакллантиришга йўналтирилган махсус рукнлар ташкил этиш. Аҳоли ўртасида маънавий қадриятларни, камолга етаётган авлодда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини тарбиялашни кенг тарғиб қилиш. |
|
оммавий ахборот воситаларида
|
Амалга ошириш — йил мобайнида |
|
| ||
|
«Кексаларни эъзозлаш йили»га ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзларига бағишланган плакатлар, баннерлар сериясини нашр этиш; |
2015 йил II чорак |
«Маънавият» нашриёти, Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура МТМ, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Тасвирий ойина», Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, ЎзА, Ўзбекистон Бадиий академияси |
|
| |
|
ЎзА сайтида «Кексалар иззатда» мавзусида фотогалереялар ташкил этиш»; «Кексаси бор уйнинг файзи бор» мавзуида фотокўргазмалар ташкил этиш. |
Йил мобайнида | ||||
57. |
Ҳар бир катта ёшдаги кишига зарур даражада эътибор кўрсатиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қуйидаги номинациялар бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш: «Энг яхши мақола»; «Энг яхши теледастур»; «Энг яхши эшиттириш»; «Энг яхши ижтимоий ролик»; «Энг яхши интернет-сайт». |
2015 йил IV чорак |
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, Журналистлар ижодий уюшмаси, Босма ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик жамғармаси, ЎзА, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият тарғибот маркази, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
50,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Миллий қадриятларни ва анъаналарни тарғиб қилиш ишлари самарадорлигини, кексаларниннг жамиятдаги роли ва аҳамиятини ошириш. Ёшларда кексаларга муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини шакллантириш. |
58. |
Қишлоқ оилаларини, шу жумладан кексалари бор оилаларни намунавий лойиҳалар бўйича 12 000 та якка тартибдаги уй-жойлар қуриш йўли билан шинам уйлар билан таъминлаш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш. Қишлоқ жойларда яшайдиган кексаларнинг ва бошқа аҳоли тоифаларининг мазмунли дам олиши ва вақтини фойдали ўтказишини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар массивларида 169 та ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектлари (гузарлар, савдо, маиший хизмат комплекслари ва шу кабилар) қуриш. |
Йил давомида |
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2 217699,0 улардан: 932 800,0 100,0 млн АҚШ доллари 100,0 млн АҚШ доллари |
Банклар кредитлари ОТБ маблағлари |
Замонавий ижтимоий ва коммунал инфратузилма билан таъминланган шинам уй-жойлар қуриш йўли билан қишлоқ жойлардаги кексаларнинг яшаши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш. |
|
|
739 200 57 699,0 |
ИТБ маблағлари Аҳоли маблағлари. Тадбиркорлик субъектларининг (ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларини қуришга) маблағлари |
| ||
VI. Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатадиган идора ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш | ||||||
59. |
Ҳар бир маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмасида кексаларга ва ногиронларга доимий эътибор бериш масалалари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида пенсия, ижтимоий ва тиббий хизмат юзасидан жамоатчилик назорати масалалари бўйича комиссиялар тузиш, уларнинг фаолиятини қуйидагиларга йўналтириш: кексаларга ва ногиронларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларга ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатиш; кексаларга ва ногиронларга, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун маслаҳатлар бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш (анкеталар тўлдириш, маълумотномалар ёзиш, мурожаатлар тайёрлаш ва шу кабилар). |
Йил мобайнида |
«Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Пенсия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Кексалар ва ногиронларга доимий эътибор бериш, бунда идоралар ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматларини мувофиқлаштириш ва зарур назоратни ўрнатишни назарда тутиш. |
60. |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига, шунингдек вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудий кенгашларига, кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича масъул идоралар ва хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатлар бериш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: давлат бошқаруви, ижтимоий, пенсия ва тиббий таъминот органларига ва бошқа идораларга тегишли сўровлар юбориш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар ҳуқуқларини қонуний мустаҳкамлаш; мувофиқлаштирувчи кенгашларнинг кексаларга ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш масалаларини амалий ҳал этишдаги иштирокини кучайтириш механизми ва ишларини такомиллаштириш. |
2015 йил 1 июнгача |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Соғлиқни сақлаш, Молия вазирликлари, Пенсия жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори. Кексалар ва ногиронларга, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари кўрсатувчи идоралар ва хизматлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш тизимини яратиш. |
61. |
Маҳаллалардаги ёлғиз кексаларга ва аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига бюджетда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган моддий ёрдам кўрсатиш, бунда кўрсатиладиган қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини таъминлашга, ҳақиқатда муҳтож бўлган кексаларни,ёлғиз пенсионерларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш. |
Йил мобайнида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Маҳалла» фонди |
91 000,0 |
Бюджет маблағлари |
Маҳаллаларда яшайдиган ёлғиз кексаларга ва аҳолининг ижтимоий заиф тоифаларига моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш. |
62. |
Маҳаллаларда 10 минг нафар ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар учун «Кексалар дуосини олайлик» тадбирини ўтказиш. Ушбу тадбирда қуйидагиларни назарда тутиш: |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, бошқа нодавлат ва хайрия ташкилотлари |
|
Касаба уюшмалари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, бошқа нодавлат ташкилотлари ва ҳомийлар маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари |
Бажарувчиларнинг ҳамкорликдаги тадбирлари. Маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ёлғиз кексаларни ҳамда ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш. |
уларни зарур мебеллар ва уй-рўзғор буюмлари (столлар, стуллар, палос, кўрпа-ёстиқлар, зарур идиш-товоқлар), шунингдек, кийим-кечаклар, биринчи навбатда, қишки кийим-кечаклар билан таъминлаш; |
Йил мобайнида |
2 000,0 | ||||
|
куз-қиш мавсумида сабзавотлар ғамлашга кўмаклашиш, шунингдек, уларни 25 килограммдан ун ва гуруч, 10 килограммдан шакар ва ўсимлик ёғи билан таъминлаш. |
Ҳар йили октябрь ойига қадар |
2 900,0 | |||
63. |
Энг аввало, маҳаллаларнинг тадбиркорлари, ҳар бир маҳалла гузари ҳисобига республика ва маҳаллий даврий нашрлар, бадиий адабиётлар, шунингдек шахмат ва шашка комплектлари билан таъминлаш. |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» фонди |
1000,0 500,0 |
Ҳомийлар маблағлари «Маҳалла» фонди маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма тадбирлари. Маҳалла гузарларида кекса ёшдаги кишиларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун зарур қулай шароитлар яратиш. |
64. |
«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш: |
Йил давомида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбектуризм» МК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, МТРК, «Камолот» ЁИҲ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, корхона ва ташкилотлар |
2100,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчилар қарорлари. Пенсионерлар ва ногиронларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг мазмунли ҳаётини ташкил этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш. |
|
республиканинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 1000 кишини тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш; уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида ўқувчилар учун бепул экскурсия поезди ташкил қилиш; ҳар бир туман ва шаҳардан ёрдамга муҳтож 500 нафар кекса, пенсионер ва ногиронларни уй-рўзғор буюмлари билан таъминлаш. |
|
120,0 |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари | ||
65. |
«Энг яхши маҳалла гузари», «Кекса авлод — оила таянчи» ҳудудий кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Йил давомида |
«Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
1 500,0 |
Бажарувчилар маблағлари |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори. Кекса авлод вакилларига эътибор ва ҳурмат кўрсатишни кучайтириш. Кўрик-танловлар ўтказиш орқали маҳаллаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш. |
66. |
Маҳаллаларда қуйидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш: 50 йилдан ортиқ биргаликда аҳил-иноқ яшаб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан мустақиллигимизни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга салмоқли улуш қўшган ва муносиб фарзандларни тарбиялаган ота-оналар оилаларига бағишланган «Меҳр-муҳаббат ва тотувликда кечаётган узоқ умр» мавзусидаги тадбирлар; «Қариси бор уйнинг париси бор», «Қариялар — хонадонларимиз файзи» мавзуларида миллий маънавий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этиш мақсадида уч авлод вакиллари учрашувлари. |
Йил мобайнида |
«Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Маънавият тарғибот маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ |
200,0 |
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
Бажарувчиларнинг тадбирлар режаси. Ўсиб келаётган авлод ўртасида оила қадриятлари, кекса авлодни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш муҳитини шакллантиришни тарғиб этиш. |
2015 йилда Дастур тадбирларини амалга оширишга харажатларнинг жами: 2 246,5 млрд сўм ва эквивалентда 229,6 млн доллар. | ||
|
|
|
Улардан: |
сўмда |
долларда |
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари |
— 310,3 млрд сўм |
|
Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари |
— 995,2 млрд сўм |
— 4,6 млн доллар |
Тижорат банклари кредитлари |
— 940,3 млрд сўм |
|
Халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлар |
— 0,7 млрд сўм |
— 225 млн доллар |
Kiring , marhamat.