- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Шиша идишлар хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техникавий регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли “2014-2018 йилларда техникавий регламентларни ишлаб чиқиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига асосан, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси томонидан “Шиша идишлар хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техникавий регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур регламент лойиҳаси давлат назорати органлари томонидан келишилди ва “Узстандарт” агентлигининг 2016 йил 10 майдаги 1-сонли баёнида кўрсатилган камчиликлар инобатга олинди. Хозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси “Ўзстандарт” агентлигига келишиш учун киритилган.
Мазкур ҳужжат матни билан “Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин.