«Ўқурилишматериаллари» AКнинг Низоми янги таҳрирда тасдиқланган


«Давлат мулки объэктларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2015 йил 9 октябр, 289-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига кўра баъзи корхоналарнинг давлат активларини ўтказиш хисобига «Ўқурилишматериаллари» устав фондини шакллантириш назарда тутилган.


Юқорида курсатилган Ҳукумат қарорига мувофиқ янги таҳрирдаги «Ўқурилишматериаллари» AКнинг низоми Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил 27 июндаги буйругига кўра тасдиқлаган ва шу йилнинг 29 июнида Тошкент шахри Яккасарой тумани Ягона марказининг «Бир ойна»сида рўйхатдан ўтказилган.


Шунга кўра 2016 йили 30 июнида мувофиқлаштириш ва қимматли қогозлар бозорини ривожлантириш Маркази томонидан «Ўқурилишматериаллари» AК акцияларининг бирламчи нашри рўйхатга олинган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech