- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимиз келажак авлодининг саломатлигига барқарор пойдевор яратиш мақсадида, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида, «Ўзқурилишматериаллари» AК корхоналари томонидан бирқатор диққатга сазовор ишлар амалга оширилган.
Компания корхоналари томонидан илғор ходимларнинг фарзандлари учун бу йилги ёзги таътил давомида Ўзбекистоннинг меъморий ёдгорликлари жойлашган қадимий шахарлари Самарқанд, Бухорога сафар ташкил этилди.
Умуман олганда, ҳозирги кунгача 417 кам таъминланган ва 164 кўп фарзандли оилаларга 97,4 миллион сўмлик молиявий ёрдам берилди, кегусида 135 та кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларга 25 миллион сўмлик молиявий ёрдам бериш учун режалари мавжуд.
Шу билан бирга болаларни ҳимоя қилиш Халқаро кунига тайёргарлик кўриш доирасида "Қизилқумцемент" AЖ (Навоий вилояти) ҳудудидаги спорт стадионида ободонлаштириш ишлари амалга оширилган, Профилактия ва 41- сони ётоқхонада худудида футбол, волейбол ва баскетбол майдончалари қурилган. Бундан ташқари, "Қизилқумцемент" AЖсида корхона ходимларининг фарзандлари учун футбол, шахмат, шашка, стол тенниси спорт фестивали, ҳамда "Қувноқ стартлар" ўйинлари ўтказилган.
Ўтказилган чора тадбирлар болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзига бўлган муҳаббатни, соғлом ақл ва тафаккурни шакллантиришга қаратилган бўлиб, уларни спорт билан оилавий шуғулланишга ундайди, бу эса ўз ўрнида келгусида фаровонлик ва барқарорликни таъминлайди.