Деворларни пардозлашни янги материалларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида


Рақобатдош маҳаллий қурулиш материаллари билан бозорни таъминлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида "Ўзқурилишматериаллари" компанияси томонидан ватанимиз бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қурулиш материалларининг импорти ва экспорининг мониторинги ва тахлили мунтазам равишда олиб борилмоқда.


Жумладан, ўтган ой охирида "Ўзқурилишматериаллари" компаниясининг мутахассислари Тошкентдаги «Ҳоҳенбергер Тапетенмануфактур ГмбҲ» неметс компаниясининг раҳбар мутахассислари билан деворбоб пардозлаш материалларини (гулқоғзларни) Республикада ишлаб чиқариш лойиҳасини биргаликдаги амалга ошириш мақсадда учрашув ўтказилди.


Маълумот учун: "Ҳоҳенбергер Тапетенмануфактур ГмбҲ" компаниясига 1932 йилда асос солинган ва у юқори сифатла гулқоғзларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Германиянинг ушбуда йўналишдаги етакчи компаниялар қаторига киради. Бош офиси Хоенберг-ан-дер-Эгер (Бавария) шахрида жойлашган.


Хорижий компаниянинг вакиллари музокаралар пайтида замонавий технологияларни қўллашда катта тажрибага эга эканликлари ва «ноу-хау» доирасида Ўзбекистонлик шериклари билан биргаликда гулқоғозларни ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга ўз қизиқишларини билдирдилар.


"Ҳоҳенбергер Тапетенмануфактур ГмбҲ" компанияси бу лойиҳада ўзининг иштирокини корхонани ускуналар таъминлаш ва ўзбек тадбиркори билан ҳамкорликни амалга оширишда кўрмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech