- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ўзбекистон бунёдкори” газетасини биринчи номери тираждан чиқди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 июнидаги 197-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон бунёдкори” нашриёт уйи, «Ўзбекистон бунёдкори» газетаси таъсис этилди.
Шу қарорга мувофиқ асосий таъсисчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, “Ўзқурилишматериаллари” AК, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар белгиланган.
Газетанинг асосий мақсади шахарсозлик сохаси ва қурилиш матреиаллари саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислохатлар ва таркибий ўзгаришлар, кўчмас мулк, уй-жой ва коммунал хужалик сохасини ривожлантиришни устуворлиги, республикамизда амалга оширилаётган чора –тадбирларни ёритиш ҳисобланади. Газета мунтазам, ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари нашр этилади.
Жумладан, “Ўзбекистон бунёдкори” газетасининг биринчи сонидаги "ТЦемент дунё саноатда” мавзусидаги мақола цемент саноатининг мамлакатлар ривожланишидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилган. Мазкур мақоланинг матни “Матбуотда нашр этилган материаллар” бўлимида чоп этилган.