Умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказишга тайёргарлик тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августдаги 621-ф-сонли фармойишига асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиқатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида, 2016 йил 20 август куни умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилади.


Юқоридаги фармойишга асосан, ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағларини Ўзбекистон «Маҳалла» ҳайрия жамоат фондининг жойлардаги бўлинмаларининг банкдаги хисоб рақамларига иҳтиёрий равишда ўтказиш белгиланган. 

Мазкур тадбирни ўтказишда ҳамма муассасаларнинг рахбарлари ва ходимлари, хархил мулк шаклидаги корхоналар ва тадбиркор уюшмалари вакилларининг иштирок этишлари назарда тутилган.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech