Ўзбекистоннинг Мустақиллик байрами билан!


Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Мустақиллигининг шодиёналарига тайёргарлик қизғин кетмоқда. Мана шу қутлуғ ва шонли айёмни нишонлашимизга ҳам саноқли кунлар қолди. Истиқлолнинг байрами арафасида ўтган даврга назар солар эканмиз, ушбу тарихан қисқа вақт мобайнида юрт равнақи, эл манфаатини кўзлаб амалга оширилган кенг кўламли ислохотлар, мисли кўрилмаган ўзгаришлар салмоғи асрларга тенг эканлигига гувоҳ бўламиз.


Мустақиллик йиллари халқимиз учун кенг имкониятлар эшигини очди, улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Босқичма-босқич амалга оширилган изчил ислохотлар тараққиётнинг «ўзбек модели» деб ном олган ривожланишнинг ўзига хос йўли барча соҳаларда бирдек барқарор суръатларда ривожланиши, аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг бош омили бўлиб хизмат қилди. 

Фурсатдан фойдаланиб барча ходимларни табриклаб, келгуси ишларида мувафаққиятлар тилаб қоламиз.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech