«Шиша идишлар хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техникавий регламент лойиҳаси янги таҳрир ишлаб чиқилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли “2014-2018 йилларда техникавий регламентларни ишлаб чиқиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига асосан, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси томонидан “Шиша идишлар хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техникавий регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Мазкур регламент лойиҳаси давлат назорати органлари томонидан келишилди, ҳамда хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан келишилди.


Мазкур ҳужжат матни билан “Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари” бўлимида танишиб чиқишингиз мумкин (матн рус тилида келтирилган).

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech