- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ёнғин хавфсизлиги куни”га бағишланган семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиб бориш тўғрисида” ги 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сонли қарорига мувофиқ, Республика ҳудудида куз-қиш иситиш мавсумида, жумладан, “Янги - 2017 йил” байрамини нишонлаш пайтида, ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилишини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январигача ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирларнинг муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти ўз тасарруфидаги йирик ва ўрта бизнес корхоналари билан биргаликда корхоналарда ёнғинларнинг содир этилишига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда.
Барча ёнғин ўчириш воситалари, жумладан, гидрантлар, резервуарлар, ҳовузлар ва автомашиналар назорат остига олинган.
Хусусан, юқоридаги қарорга асосан жамият тасарруфидаги барча корхоналар ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўқитиш бўйича ўқув синфлари ташкил этилган. Ўқув синфлар плакатлар, кўргазмали қуроллар, ёнғинга қарши асбоб-ускуналар, ёнмайдиган кийим-бош, замонавий турдаги ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган.
Aхборот матни билан “Компания раҳбарларининг нутқлари ва чиқишлари” бўлимида танишиш мумкин