Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия доирасида


Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия доирасида, ”Оҳангаронцемент” AЖ билан ҳамкорлик қилиш ва ”Оҳангаронцемент” AЖ ҳудудида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш масаласи бўйича,   2017 йилнинг 15 феврал кун “Ўзқурилишматериаллари” AЖ да Скороход Миҳаил Aнатолиевич бошчилигидаги “Эуроcемент Гроуп” холдинги делегацияси билан келишувлар олиб борилди. 

”Оҳангаронцемент” AЖ ни модернизациялаш ва янги ишлаб чиқариш линиясини ташкил этиш масалалари ҳақида муҳокамалар олиб борилди. 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоб Республикаси Президентининг 2017 йил 28-сентябрдаги,  2015 йилнинг 5-майдаги Фармонларига мувофиқлиги, ҳамда 2017 йилнинг 14-январдаги Вазирлар Маҳкамасининг №1- сонли йиғилиши Баённомасига асосан малга оширилаётганлиги такидлаб ўтилди. 

Ушбу лойиҳа молиялаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.”Оҳангаронцемент” AЖ нинг базасида магнезя ғишт ишлаб чиқариш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари, шунинг билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасида Магнесия хомашёси мавжудлигини ўрганилиб чиқилиши зарулиги кўриб чиқилди. 

Мазкур учрашувда россиялик ҳамкорлар томонидан “Охангаронцемент” AЖ негизида иссиқликни сақловчи материалларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш масаласи ҳамда мавжуд темир-бетон буюмларини модернизация қилиш имконияти кўриб чиқилаётганлиги таъкидланди. 

Учрашув якунида   “Эуроcемент Гроуп” AЖ ва “Ўзқурилишматериаллари” AЖ ўртасида келишув баённамаси имзоланди
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech