Ўзбекистон Республикаси делегациянинг Туркияга ташрифи


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 февралдаги 179-ф-сонли фармойишига мувофиқ, Туркиянинг Истанбул ва Aнқара шаҳарларида ўтқазилган бизнес-форумда Ўзбекистон Республикасида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, турк фирмалари ва компаниялари билан ўзаро узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.


2017 йил 26 февралдан 2 мартгача Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари R.S.Azimov бошчилигидаги давлат делегациясирасмий ташриф билан Туркияда бўлди. 

Ўзбекистон-Туркия бизнес-форумида 200 дан ортиқ йирик турк компаниялари, корпорациялари, банклари ва фирмаларининг  вакиллари иштирок этдилар. 

Бизнес-форум доирасида "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти томонида "Турк ҳамкорларимиз билан биргаликда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида тақдимот ўтказилди. 

Бизнес-форум якунида Ўзбекистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди. 

Бизнес-форумдан сўнг қуйидаги музокаралар ўтказилди:


Компания «Гураллар Япи»;

Компания «Теммер Марбле»;

Компания «КAЛЕ Гроуп»;

Компания «ДAЛ Течник Макина»;

Компания «Саваслар тесисат Тааҳҳут ве тиc сти»;

Компания «ТЕПЕ İнşаат»;

Компания «Пина Текстил»;

Компания «ДУ&КA Wаллпаперс Cомпанй»;

Компания «AДAWAЛЛ Wаллпаперс»;

Компания «Суперлит».


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech