Давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш бўйича


Инвентаризация мақсадида ва давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 май 2015 йилда 120-сон қарори асосида хўжалик ва давлат бошқарув органларида " давлат хизматларини тартибга солиш учун Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ва Aлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси вакиллари билан ишчи гуруҳ тайинланди ва бу ишчи гуруҳ томонидан "Ўзқурилишматериаллари" .AЖда, жамиятнинг мутахассислари билан биргаликда давлат хизматларини янада такомиллаштириш борасида изланиш олиб бордилар.


Жамиятнинг давлат хизматлар инвентаризациялаш бўйича фаолиятини ўрганиш чоғида давлат хизматлари рўйхати ташкил этилди. Aйни пайтда, барча давлат хизматлари ишлаб чиқилган ва низом тасдиқланган. Хозирда, давлат хизматлари учун ягона порталда хизматларни нашр қилиш ишлари олиб борилмоқда.


Шуни таъкидлаш лозимки бу тадбирлар Республикадаги Давлат ва хўжалик органлари самарадорлигини ошириш, "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро ахборот ҳамкорлигини яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъэктлари учун давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қаратилган.


Хизматларнинг тўлиқ рўйхати билан жамиятнинг расмий веб-сайтида хизматлар (давлат хизматлар) бўлимида топиш мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech