Республикадаги 28 шахарнинг кўп қаватли уйлар олдини капитал таъмирлаш (бетон қоплаш).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2017 йилдаги назорат режасининг 14-бандида Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзқурилишматериаллари" AЖ билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан талаб этиладиган цемент ажратилишини таъминласинлар. 

25.05.2017 йил холатига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 05/4-15-сонли топшириғи ва Иқтисодиёт вазирлигининг 04.05.2017 йилдаги БС-2-4/19-401-сонли хулосасига асосан Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлар олдини капитал таъмирлаш (бетон қоплаш) учун 15800 тонна цемент ажратилган. 

"Ўзқурилишматериаллари" AЖ томонидан 11.05.2017 йилдаги ЮA-01/03-1599-сонли хат билан "Охангаронцемент" AЖга Тошкент шаҳри хокимилиги тақдим этган тақсимотига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2016 йилдаги 893-Ф-сонли фармойишининг 2-иловаси 1.3.5-moddasi хажмлар хисобидан шартнома тузиш ва юклаш бўйича кўрсатма берилган. 

Тошкент шаҳри хокимилиги тақдим этган тақсимотига биноан "Охангаронцемент" AЖ томонидан 15800 тоннага шартномалар тузилган. Пудратчи ташкилотлар томонидан тқдим этилаётган сўровларига биноан юкланмоқда. 



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech