- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Янгишаҳар, Чинобод, Бунёдкор, И.Каримова, Юсуф Хос Хозиб, Боз-Сув каналидаги автомагистрал кўприги реконструкцияси
Янгишаҳар, Чинобод, Бунёдкор, И.Каримова, Юсуф Хос Хозиб, Боз-Сув каналидаги автомагистрал кўприги реконструкцияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 543-рақамли фармойишининг 6-бандига асосан Иқтисодиёт вазирлиги билан “Ўзқурилишматериаллари” AЖ га ўрнатилган тартибда, имтиёзли нархларда, тўғридан тўғри шартнома асосида буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилотларининг асосланган хисоб-китобларига биноан қуйидаги кўчаларни реконструкция қилиш учун, Янгишахар кўчасининг Чинобод кўчасидан A.Donish кўчасигача бўлган қисмида, Бунёдкор кўчасининг И.Каримова кўчасидан Тошкент айланма автомобил йўлигача бўлган қисмида, Юсуф Хос Хожиб кўчасининг Aфросиёб кўчасидан Бобур кўчасигача, Бўз-Сув каналининг Байналминал кўчаси билан кесисишидаги 18 пм. кўприк, ҳамда Бобур кўчасининг Халқаро аеропорт кўпригидан Бешёғоч майдони ва A.Navoiy номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети биносига олиб борувчи йўлларни реконструкция учун цемент ажратиш топширилган.
Мазкур савол бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 ноябрдаги 893-Ф рақамли фамойиши доирасида Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли хулосаси ва буюртмачининг тақсимотига асосан “Ўзқурилишматериаллари” AЖ цемент ишлаб чиқарувчи заводлардан ўрнатилган тартибда, имтиёзли нархларда, тўғридан тўғри шартнома асосида керакли миқдордаги цементни ўз вақтида юклаб беришни ташкиллаштиришга тайёр.