2017 йил январ-июн ойларида қурилиш материаллари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида


Республикамизда Худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан 2017 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жами 3,0 трл. сўмлик 2 мингдан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 30 мингта янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш манбаи сифатида ташаббускорлар маблағлари (1,2 trl.soъм), тижорат банклари кредитлари (1,3 mlrd.soъм) ва хорижий инвестициялари (167,4 млн. AҚШ доллари) белгиланган.
Жорий йилнинг январ-июн ойларида режадаги 672 та лойиҳа ўрнига амалда 867 та лойиҳа ишга туширилди, мазкур лойиҳаларни молиялаштириш учун 582,3 mlrd.soъм маблағ, жумладан лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобидан 243,2 mlrd.soъм, тижорат банклари ҳисобидан 227,6 mlrd.soъм ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 31,3 млн. AҚШ доллари сарфланди.

Юқорида кўрсатилган лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 8,9 мингта янги иш ўринлари яратилди ва мазкур корхоналар томонидан 450 mlrd.soъмдан ортиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди.




Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech