- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- "Ўзқурилишматериаллари» AЖ да ўқув семинар бўлиб ўтди
Республикада, аввалом бор хусусий мулкчилик синфини шаклланиши ёки қарор топиши ва мулкчиликка нисбатан бўлган тушунчаларнинг ўзгариши–давлатнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг жаҳон бозорларида мустаҳкам ўринга эга бўлишида муҳим омил бўлди.
Корхоналарда ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат тизимларининг жорий этилиши рақобат муҳитида корхоналар ютуғининг кафолати хисобланади ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга ва истеъмолчиларни сифатли ва экологик хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.
Ҳозирги кунда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти таркибидаги 46 корхоналарда сифатни бошқариш тизими (ИСО 9001) жорий этилган.
ИСО 9001 Сифат бошқаруви тизимини жорий қилган корхоналар сонини кўпайтириш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 29 июн куни “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти биносида “Ўзстандарт” агентлигининг мутахассислари иштирокида “Корхоналарда ИСО 9001 Сифат бошқаруви тизимини жорий этиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда ИСО 9001 сифат бошқаруви тизимини корхоналарда жорий этилишининг долзарблиги ва самарадорлиги бўйича масалалар муҳокама қилинди ва қатнашчилар томнонидан берилган саволларга агентлик мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.