- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Италиянинг БЕДЕСЧИ S.p.A. компаниясининг техник имкониятлари билан танишиш
2017 йил 29 июн куни «Ўзқурилишматериаллари» AЖ биносида Италиянинг БЕДЕСЧИ S.p.A. мутахассислари билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда компаниянинг техник имкониятлари ишлаб чиқариш ва тоғкон саноати учун мўлжалланган ускуналар билан танишув презентацияси ўтказилди. Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги расмий вакили «AСУТрадингГроуп».МЧЖ мутахассислари томнонидан ташкил этилган.
БЕДЕСЧИ S.p.A. компанияси томонидан Лука Тозатто ва Юлия Савелевалар иштирок этишди. Компания вакиллари корхонанинг ташкил топгани, 100 йиллик тажрибага эгалигини этиб ўтишди. Ҳозирги кунда компания таркибида 360 та мутахассис ишлаб келмоқда. Компаниянинг саноат худуди Италиянинг учта шахрида умумий майдони 70000 kv.m. майдонда жойлашган. БЕДЕСЧИ S.p.A компаниясинг доимий мижозлар рўйхатида Ҳолcим, ҲеиделдергCемент, Лукойл Нефтехим, ФЛСмидҳт, Лафарге Cиментс, Фиве ФCБ, ДAЛТЕЧНИC ва бошқалар жой эгаллаган. БЕДЕСЧИ S.p.A компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари ўзига тўлиқ жараённи қамраб олган: лойихалаш, ишлаб чиқариш, босим остида ва босимсиз синаш, шеф-монтаж, ва таъмирлаш, кафолатланган сервис хизмати ва ундан кейинги кафолат хизматлари киради.
БЕДЕСЧИ S.p.A. компаниясининг асосий ишлаб чиқариши қуйидагилардан иборат:
майдалаш ускуналари (материалларни 2500 мм фракциягача майдалаш имконига эга бўлган стационар ва мобил майдалаш ускуналари, якуний тайёр маҳсулоти 40 мм фракциягача бўлган икки қатламли майдалаш ускуналари);
Қуйма материалларни ташишга ихтисослашган ускуналар (конвеер, шу жумладан тикка эгилган, қувурсимон транспортерлар (диаметри 800 мм гача), чўмичсимон элеваторлар ва бошқалар. Aсосий эътибор ёпишувчан материаллар пичоқларини, маҳсус тозалаш тизими ва ёпишқоқ материаллардир);
Қуйма материаллар омборида сақлашни қайтадан узатиш тизими (ўрталаш омбори, сталкер ва реклаймерлар ва бошқалар);
Газ тозаловчи ускуналар (енгил филтрлар, газ совутиш ва иссиқликни регенерация қилиш тизими ва бошқалар);
Пишган ғишт ва керамик жихозларни ишлаб чиқариш ускуналар тўлиқ ишга тушириш тизимида.
Презентация давомида йилига 30, 60 ва 90 млн дона пишган ғишт ишлаб чиқарувчи заводларнинг лойихалари тақдим этилди. Бу заводлар тўлиқ автоматлашган ва ўз ичига тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини қамраб олган, яъни хом-ашё таерлашдан тайёр маҳсулотни қадоқлаш жараёнидан иборат.
Бундан ташқари БЕДЕСЧИ S.p.A компаничясининг маҳсулотлари Россия ва МДҲ давлатларининг цемент ишлаб чиқариш корхоналарида кенг ишлатиб келмоқда.
Учрашув давомида ғишт ишлаб чиқариш сохасидаги муаммолар муҳокама қилинди ва унинг сифатини ошириш бўйича фойдали таклифлар берилди.