Aҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 2017 йил 3 июлдан 8 июлгача “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти мутахассиси ва бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда, Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятларда қуйи тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёргарлик ҳолатини комплекс текширувдан ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.


Сурхондарё вилоятида фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизимларининг аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёргарлик ҳолатини комплекс текширувдан ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор вазифалар бажариш кўзда тутилган.


Жумладан:


Ўзбекистон Республикасининг “Aҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро маҳофазаси тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, “ Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Хавфли ишлаб чиқариш объэктларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид Қарорлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2007 йил 10 ноябрдаги “Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғи талабларининг бажарилишини ўрганиш кўзда тутилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech