AКТ ҳафталигида иштирок этишнинг яна бир афзаллиги


5 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг “ИCТWЕЕК Узбекистан” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.


AКТ Ҳафталиги Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва дастурий маҳсулотлар бозори ривожланишини рағбатлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш натижасида юзага келган устунлик ва имкониятлар, ютуқларни намойиш этиш, эришилган амалий натижаларни муҳокама қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ўтказилади.


Қарорга кўра, давлат ва бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органларига AКТ Ҳафталиги доирасида белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги маҳаллий компаниялар – AКТ Ҳафталиги иштирокчилари билан ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базаси ва бошқа дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб, тўғридан-тўғри шартномалар имзолашга рухсат берилган.


Бир ой муддат ичида AКТ Ҳафталиги доирасида тузиладиган шартномалар реесрини рўйхатга олиш ва юритиш тартибини ўз ичига олган қоида тасдиқланади.


ИCТWЕЕК Узбекистан 2017 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 18-22 центябр кунлари ўтказилади. Ушбу ҳафталик одатдагидек бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech