Қурувчилар куни арафасида “Оҳангаронцемент” AЖ да қатор шанбаликлар бўлиб ўтмоқда


Сементчиларнинг касбий байрами – Қурувчилар куни арафасида “Оҳангаронцемент” AЖ да корхона ҳудудини ободонлаштириш ва санитар тозалаш бўйича қатор шанбаликлар бўлиб ўтмоқда. Корхонанинг барча бўлинмалари ва бўлимлари ходимлари тадбирни ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этмоқдалар. Шанбаликларда ҳеч қандай истисносиз барча, яъни раҳбарлар ҳам, оддий ходимлар ҳам бирдек меҳнат қилмоқдалар.


Aсосий эътибор корхонанинг бошқарув ходимларига қаратилган – улар ишлаб чиқариш сехлари ишчиларига ёрдамга бормоқдалар. Ҳамжиҳатликда корхонанинг ишлаб чиқариш ҳудуди тартибга келтирилмоқда. Иш режали ва самарали кечмоқда: шанбаликлар доирасида инженер-техник ходимлар томонидан ички йўллар ва йўлаклар, оқова лотоклар, ишлаб чиқариш чиқиндилари тўпланиб қолган жойлар тозаланди. Сех ишчилари эса ўз ҳудудларидаги боғ ва гулзорларни ободонлаштирдилар, бино ва иншоотларнинг олд қисмларини оқладилар, иш хоналарини тартибга келтирдилар, ахлатларни олиб чиқдилар.


“Биз учун корхонада намунали тартибни сақлаб туриш аллақачон қоидага айланиб қолган. Умумий уйда тартиб ўрнатиш ва уни сақлаб туриш уйнинг барча аъзоларига тегишли. Яна аҳамиятли томони шундаки, ҳамжиҳатликдаги меҳнат жамоани бирлаштиради!” – таъкидлади корхонанинг экология, саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Марианна Аксёнова.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech