- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!
Муборак 60 ёшлик таваллуд айёмингиз билан самимий қутлашга ижозат бергайсиз.
Яратган томонидан Сизга инъом этилган адолатлилик ва ҳалоллик, ғайрат ва шижоат, халқимиз ва Ватанимизга содиқлик, меҳнацеварлик ва фидойилик, инсон қадри ва шаънини улуғлаш, кечиримлилик, оддий ва меҳнаткаш инсонларга ҳурмат, оилани, ота-онани эъзозлаш, ўтганларнинг руҳини шод этиш каби чин инсоний фазилатлар ҳар қандай шахс учун, жумладан бизлар учун ҳам ибрат ва ўрнакдир.
Aйниқса, халқимиз ва Ватанимизга хизмат қилган ва ўзидан яхши ном қолдирган давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар ва илм-фан фидойилари, бир сўз билан айтганда инсонларга нафи теккан халқимиз фарзандларининг руҳлари шод этилаётганлиги, уларнинг ҳурматлари жойига қўйилаётганлигига бугун дунё аҳли гувоҳ бўлмоқда ва эътироф этмоқда.
Сизнинг раҳбарлигингиздаги ўтган қисқа давр ичида мустақил давлатимизнинг барча соҳаларида улкан ўзгариш ва ривожланишлар бошланганлигини бугунги кунда ҳар биримиз чуқур ҳис қилмоқдамиз.
Бу жараёнларда бошқа соҳалар каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғи ходимлари ҳам, жонажон Ўзбекистонимиз заминига Худонинг марҳамати билан берилган неъматлардан самарали фойдаланиб, Сизнинг раҳбарлигингизда Обод Юрт қуришга бутун куч ғайратини сафарбар этади деб Сизни ишонтирамиз.
Ислоҳотлар жараёнида Сиз билан ҳамнафас бўлиш, Юртимиз равнақига ҳисса қўшиш бизга катта шараф ва ғурур туйғуларини уйғотади ҳамда улкан масъулият юклайди.
Муҳтарам Президентимиз, ушбу қутлуғ кунда, Яратгандан Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, жонажон Она Ватанимиз - Ўзбекистонимизга боқий тинчлик, бетакрор юртимиздаги ҳар бир хонадонга файзу-барака, хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз.
Халқимиз, оилангиз, фарзандларингиз, набираларингиз ҳамда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси бахтига доимо омон бўлинг деб,
Эҳтиром билан,
“Ўзқурилишматериаллари”
акциядорлик жамияти жамоаси
номидан - Бошқарув раиси
Ботир Зарипов