Aндижон вилояти Пахтаобод ва Избосван туманларини суғориладиган ерларини сув билан таъминлаш учун Майлисой сув омбори қурилиши


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги Ф-5010-сонли фармойишига асосан Иқтисодиёт вазирлиги билан “Ўзқурилишматериаллари” AЖ га ўрнатилган тартибда, имтиёзли нархларда, тўғридан тўғри шартнома асосида буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилотларининг асосланган хисоб-китобларига асосан Aндижон вилояти Пахтаобод ва Избосван туманларини суғориладиган ерларини сув билан таъминлаш учун Майлисой сув омбори қурилиш ишлари учун цемент ажратиш топширилган.


Мазкур савол бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 ноябрдаги 893-Ф рақамли фамойиши доирасида Иқтисодиёт вазирлигининг тегишли хулосаси ва буюртмачининг тақсимотига асосан “Ўзқурилишматериаллари” AЖ цемент ишлаб чиқарувчи заводлардан ўрнатилган тартибда, имтиёзли нархларда, тўғридан тўғри шартнома асосида керакли миқдордаги цементни ўз вақтида юклаб беришни ташкиллаштиришга тайёр.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech